Hadid surasi

Vikipediya, ochiq ensiklopediya
Jump to navigation Jump to search
Mujodala    57–sura   Voqea
Hadid surasi — سورة الحديد
Qurʼon nusxalaridan biridagi Hadid surasi sarlavhasi. Yuqorida oʻngdan: 1. Oyati 29, 2. Markazda qizil rangda sura tartib raqami 57, qora rangda - Hadid surasi va Madaniy, qizil rangda nozil boʻlgan tartibi - 94, 3. Rukuʼsi soni - 4; Pastda oʻngdan: 1. Sura:Madaniy, 2. Tilovat tartibi:57, 3. Nozil boʻlish tartibi:94, 4. Rukuʼsi:4, 5. Oyati:29, 6. Porasi (Juzi):27 deb koʻrsatilgan.
Sura57.pdf
Suraning arabcha matni
Nomining maʼnosi Temir[1][2]
Tasnifi Madaniy sura[3]
Statistika
Sahifasi 537–541[4]
Juz 27
Sura raqami 57
Oyatlar soni 29
Sajda oyati yoʻq
Rukuʼlar soni 4[5]
Muqattaot harflari yoʻq[6]
Nozil boʻlish tartibi 94[7]

Arabcha matni ar.wikisource.orgda
tanzil.netda
Tarjimalari QuranAcademy.org
quran.uzda
Tilovat tartibi
Mujodala surasi  Keyingisi 57 Oldingisi  Voqea surasi
Nozil boʻlish tartibi
Muhammad surasi   Keyingisi 94 Oldingisi  Zalzala surasi
IslamSymbol.svg       Folder Hexagonal Icon.svg       Wiktionary-logo-ru.png       Wikiquote-logo.svg       Wikisource-logo.svg       Commons-logo.svg

Hadid surasi (arab. سورة الحديد, nomining maʼnosi — Temir[8][9]) — Qurʼonning 57-surasi. Madaniy suralardan biri, 29 oyatdan iborat. Bu sura Qurʼonning 537–541[10]-sahifasida va 27-juzida joylashgan. 94-boʻlib nozil boʻlgan.

Мадинада Залзала сурасидан кейин нозил бўлган. У 29 оят, 544 калима ва 2476 ҳарфдан иборат. Муфассал суралардан. Тартиб рақами бўйича Қуръонда 57-­сура. Сурада илоҳий кўрсатмалар, яъни шариат ҳукмлари билан бирга, мўминлар жамиятини тарбиялашга, ақидавий масалаларга доир оятлар баён этилган. Сура уч асосий мавзуни қамраган: 1. Борлиқнинг барчаси Аллоҳники: уни Ўзи яратиши ва хоҳлаганича тасарруф қилиши; 2. Дин йўлида мол ва жонни фидо қилиш; мўмин ва мунофиқ орасидаги фарқ бўлиши; 3. Бу дунё хавасларининг ёлғончи экани, мўмин киши охиратини обод қилиши йўлида Аллоҳ розилигини топишга ҳаракат қилиши.У борлиқдаги барча нарса – инсон, ҳайвон, дарахт ва бошқа нарсалар доимо Аллоҳга тасбеҳ айтиб, улуғлаб туриши ҳақида хабар бериш билан бошланади. Шундан кейин Аллоҳ таолонинг илоҳий сифатлари баён қилинади. Бу сурадан мўминларни Аллоҳ уларга ато этган нарсалардан саховат қилишга чорлаган оятлар ҳам ўрин олгандир. Бойлик Аллоҳники, у инсоннинг қўлига омонат сифатида қўйилганлиги зикр этилган. Сура мўминлар билан мунофиқларнинг охиратдаги аҳволи тўғрисида хабар бериб, у жойда мунофиқлар дунёдаги каби мўминлар орасига қўшилиб кета олмасдан, ажралиб қолишларини уқтиради ва бу ҳаёти дунёнинг ўткинчи эканлигини баҳор ёмғири остида тўрт кун барқ уриб очилиб, сўнг ёз иссиғига бардош бера олмай қуриб, қовжираб қоладиган чечакларга ташбеҳ қилинади. Сура Исо пайғамбар йўлларига эргашган аҳли китобларни Аллоҳдан қўрқишга ва У зотнинг сўнгги пайғамбари Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га имон келтиришга даъват қилиш билан хотима топади. Бу сурада кишиларнинг тинчлик кунларида ҳам, урушларида ҳам бирдек зарур ва фойдали бўлган темир моддаси ҳақида 25­оятда металл турлари ва уларнинг хислатлари ҳақида зикр қилингани учун у «Ҳадид – Темир» сураси деб номлангандир.

Asosiy mavzusi[tahrir]

Manbalar[tahrir]

  1. Qurʼoni Karim tarjimasi va sharhi. Abdulaziz Mansur
  2. Qurʼoni Karim maʼnolari tarjimasi. Alouddin Mansur
  3. Qurʼonda koʻrsatilgan tasnif.
  4. 604 sahifali Qurʼonda.
  5. Yuqoridagi sura sarlavhasining tasviridan olingan.
  6. Qurʼondan koʻrilgan.
  7. Yuqoridagi sura sarlavhasining tasviridan olingan.
  8. Qurʼoni Karim tarjimasi va sharhi. Abdulaziz Mansur
  9. Qurʼoni Karim maʼnolari tarjimasi. Alouddin Mansur
  10. 604 sahifali Qurʼonda.
Keyingisi: Mujodala surasi Wikisource-logo.svg 57-sura — arabcha matni Oldingisi: Voqea surasi