Kontent qismiga oʻtish

Kaftarxona (Termiz tumani)

Kaftarxona
Qishloq
37°20′43″N 67°11′13″E / 37.34528°N 67.18694°E / 37.34528; 67.18694
Mamlakat Oʻzbekiston
viloyat Surxondaryo viloyati
tuman Termiz tumani
Vaqt mintaqasi UTC+5
Telefon kodi +998
Kaftarxona xaritada
Kaftarxona
Kaftarxona

KaftarxonaOʻzbekiston Respublikasining Surxondaryo viloyatiga qarashli qishloq. Termiz tumani tarkibiga kiradi[1]. Кафтархона қишлоғи Сурхондарё вилояти маркази Термизнинг ёнида, Амударёнинг соҳилида, Ўзбекистоннинг энг жанубида, Афғонистон чегарасига  яқин ҳудудда М-39 катта Олма-Ота - Бишкек - Тошкент - Шаҳрисабз - Термиз магистралининг ёнида жойлашган. Тошкентдан 708 км узоқликда. Аҳолиси таҳминан 7000 киши бўлиб, асосан туркманлар яшайди. Унинг ўртасидан темир йўл ўтган бўлиб темир йўлнинг жануби-ғарбий томонидагилар ўзларини Оролли, шимоли-шарқий томонидагилар эса Болдирли деб билишади.  Унинг ёнгинасида Телеминора, келиб чиқиши ҳақида маълумот кам бўлган тепаликлар ва Учқизил сув омбори жойлашган. Сув омбори бу ҳудудларда коллективлаштириш ва пахта етиштириш мақсадида яратилган.

Бу ерларда инсоният фаоллигининг ҳозиргача ўрганилган тарихи камида эрамиздан аввалги икки мингинчи йилларга бориб тақалади. Кушонлар давлатчилигидан тортиб Араб босқини, Ғазнавийлар, Қорахонийлар, Қорахитойлар, Салжуқийлар, Хоразмшохлар, Темурийлар ва Совет давлатчиликларини бошидан кечирган.[2]

Бу ҳудудларнинг дунё цивилизациясида муносиб ўрни бўлиб, зардуштийлик, буддавийлик, християнлик ва монийлик каби турли динларнинг шаклланиши, тараққий этишида муҳим ўрин тутади. Шунингдек, Ҳаким Термизий, Варроқ Термизий, Юсуф Ҳаёт Термизий, Абу Исо Термизий, Абул Музаффар Термизий, Саййид Бурхонуддин Ҳусайн Термизий каби алломалар ҳам шу ҳудудларда қадам босиб  яшаб ўтган. [3]

Қишлоқнинг яқин тарихини Уч тут номи билан боғлаш мумкин. Уч тут ҳозирги Кафтархона қишлоғининг ҳудудида бўлган кичик қишлоқ номи. Бу ерларда 1927-йилда колхозлаштириш ишлари ташкил этилган. Ўзбекистон ССР колхоз ва совхозлари тарихи жамоатчилик институти, Хурсанд Сувонов томонидан қишлоқ ёшулилари, Иккинчи Жаҳон Уруши фаҳрийлари Анна Қурбонов, Қурбон Шаропов, Аллақули Жумаев, Шоназар Сувонов, Пиримқул Ғаффоровлар, ўша вақтдаги колхоз раиси Йўлдош Хайдаров Қаюм Шомуродов, Эшмурод Холмуродов, Оқмурод Давроновлар ёрдамида 1986-йилда 12 ададли, 110 варақли Ленин колхози тарихи китоби ёзилган. Унда бу ерлар тиканзор ва қамишзорлардан иборат бўлганлиги, бу ҳудудларда қачон, нима мақсадда ва ким томонидан қурилганлиги ноъмалум  битта катта минора бўлиб “Кафтархона” деб номланганлиги ёзилган.

1927 йилда колхозлаштириш ва ерларни ўзлаштириш мақсадида бу ерларга сув келтирилиб пахта етиштириш ва унда ишлаш учун Шерободнинг Таллашқон қишлоғидан ишчи-деҳқонлар кўчириб келтирилган. Кейинчалик  Амударё ўртасидаги “Орол Пайғамбар” деб аталувчи оролда яшовчи аҳоли ва  ҳозирги Музработ туманидаги Болдир ҳудудидан одамлар кўчириб келтирилган. 1933-йилда колхозда мактаб учун  уч хонали бино қурилиб 4 йиллик мактаб ташкил этилган. [4]

Ҳозирда бу ҳудуд иккита маъмурий бирлик - Орол ва Халқобод маҳалла фуқаролар йиғини томонидан бошқарилади.[5]

  1. „Joy nomlari taʼbiri lugʻati“. 2023-yil 7-sentyabrda asl nusxadan arxivlangan. Qaraldi: 2023-yil 25-yanvar.
  2. Ўзбекистон ССР колхоз ва совхозлари тарихи жамоатчилик институти, Хурсанд Сувонов томонидан қишлоқ ёшулилари, Иккинчи Жаҳон Уруши фаҳрийлари Анна Қурбонов, Қурбон Шаропов, Аллақули Жумаев, Шоназар Сувонов, Пиримқул Ғаффоровлар, ўша вақтдаги колхоз раиси Йўлдош Хайдаров Қаюм Шомуродов, Эшмурод Холмуродов, Оқмурод Давроновлар ёрдамида 1986-йилда 12 ададли, 110 варақли Ленин колхози тарихи китоби. 
  3. Ўзбекистон ССР колхоз ва совхозлари тарихи жамоатчилик институти, Хурсанд Сувонов томонидан қишлоқ ёшулилари, Иккинчи Жаҳон Уруши фаҳрийлари Анна Қурбонов, Қурбон Шаропов, Аллақули Жумаев, Шоназар Сувонов, Пиримқул Ғаффоровлар, ўша вақтдаги колхоз раиси Йўлдош Хайдаров Қаюм Шомуродов, Эшмурод Холмуродов, Оқмурод Давроновлар ёрдамида 1986-йилда 12 ададли, 110 варақли Ленин колхози тарихи китоби. 
  4. Ўзбекистон ССР колхоз ва совхозлари тарихи жамоатчилик институти, Хурсанд Сувонов томонидан қишлоқ ёшулилари, Иккинчи Жаҳон Уруши фаҳрийлари Анна Қурбонов, Қурбон Шаропов, Аллақули Жумаев, Шоназар Сувонов, Пиримқул Ғаффоровлар, ўша вақтдаги колхоз раиси Йўлдош Хайдаров Қаюм Шомуродов, Эшмурод Холмуродов, Оқмурод Давроновлар ёрдамида 1986-йилда 12 ададли, 110 варақли Ленин колхози тарихи китоби. 
  5. Орол МФЙ паспорти