ПР
Ушбу саҳифани Жамоатчилик билан алоқаларга қайта номлаш таклиф этилади.
Бирор мақолани қайта номлашга таклиф қилишда, илтимос, андозасидан фойдаланинг. Ҳаволалар: кўчириш қайдлари • таклиф этилган номга кўчириш |
ПР (ўқилиши — пиар) — ингилизча "публиc „ релатионс“, яъни жамоатчилик билан алоқалар маъносини англатади.
ПР (Жамоатчилик билан алоқалар) — Ташкилот ёки шахс ва уларнинг аудиторияси ёки жамоатчилик фикрини яхшироқ тушуниш ва ижобий жамоатчилик фикрини яратиш мақсадида каналлар ва ахборот оқимини бошқариш санъати ва фани.[1]
Жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутахассис ихтисослаштирилган алоқа режасини тузади ва ижобий бренд имиджини ва мақсадли аудитория билан мустаҳкам алоқани яратиш ва қўллаб-қувватлаш учун оммавий ахборот воситалари ва бошқа тўғридан-тўғри ва билвосита воситалардан фойдаланади.[2] Оддий қилиб айтганда, жамоатчилик билан алоқалар — бу ташкилот ва унинг брендлари обрўсини сақлаб қолиш учун ташкилотга тегишли маълумотларни оммага чиқариш ва тарқатишни бошқаришнинг стратегик жараёни. Ушбу жараён қуйидагиларга қаратилган бўлади:
- Қандай ахборотлар эълон қилиниши кераклиги,
- Ахборотларни қандай тузиш кераклиги,
- Ахборотлар қандай тақдим қилиниши кераклиги ва
- Ахборотни чиқариш учун қандай оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш кераклиги[2].
ПР тарихи
[edit | edit source]Қадимги Миср свилизациясидан то ўрта асрларгача — одамлар муҳим маълумотларни бир-бирига етказиш ва субектларни нима содир бўлаётганидан хабардор қилишда ёрдам бериш учун қурилмалар ва каналлардан фойдаланганлар. Ушбу мулоқот усуллари бугунги кунда биз билган ПРни шакллантиришга ёрдам берди.[3]
Қадимги даврда ПР
[edit | edit source]Қадимги дунёда ПР қўлланилганига кўплаб мисоллар мавжуд (гарчи у пайтда ПР деб номланмаган бўлсада). Масалан: милоддан аввалги В—ИВ асрларда юнон файласуфлари Сократ, Платон ва Аристотел кабилар жамоатчилик фикрининг аҳамиятини англаб етиб, зодагонларга риторика орқали аҳолини ишонтириш санъатини ўргатишган (яъни, нотиқлик санъати ёрдамида). Эрамиздан 2200 йил олдин яшаган мисрлик адабиёцҳунос Птаҳ-Хотеп одамлар билан мулоқот қилишнинг аҳамиятига эътибор қаратиб, „Птаҳ-Хотепнинг Максимлари“ китобини ёзган.[4]
Милоддан аввалги 50-йилда Юлий Сезар ўзининг ҳарбий ғалабаларини биринчи бўлиб сиёсий кампания биографиясида эълон қилиб, римликларнинг жамоатчилик фикрини у энг яхши давлат бошлиғи бўлиши мумкинлигига ишонтирди — бу амалиёт бугунги кунда ҳам сиёсий номзодлар томонидан оммавий ахборот воситаларида қўлланади.. Ушбу ҳужжат биринчи оммавий ахборот бюллетени сифатида қабул қилинади.[4]
Милоддан аввалги 390-йилларда Авлиё Августиннинг император саройида қилган вазифасини биз бугунги кунда жамоатчилик билан алоқалар бўйича директор қиладиган вазифаларга таққослашимиз мумкин. У черковга фойда келтириши учун императорга ва жамоатга мунтазам равишда мурожаатлар йўллаган. Авлиё Августиннинг бу фаолияти ҳозирги матбуот анжуманини эслатади.[3]
ПР дастлаб социология ва оммавий психология орқали жамоатчилик фикрини бошқариш ва манипуляция қилиш усули бўлиб хизмат қилган. Дастлаб, ПР баъзан пропаганданинг асосий шакли бўлгани учун танқид қилинган.
Босма матбуот даврида ПР
[edit | edit source]Босмахона ихтиро қилингандан кейин ташвиқотлар жуда кенг тарқала бошлади. Бу таниқли шахсларга ахборотни оммага тарқатиш ва уларга маълум бир нуқтаи назардан таъсир ўтказиш имконини берди. Бу кўплаб мамлакатлар демократияга айланганда ва фуқаролар ҳукумат сайловларида овоз бериш ҳуқуқига эга бўлганида ажойиб воситага айланди.
Бу даврда кўплаб одамлар турли ғояларни қўллаб-қувватлаш учун ПРдан фойдаланганлар. Масалан, Бенжамин Франклин босмахонадан қулликка қарши кураш, миллий хавфсизликни ошириш ва таълимни яхшилаш ғояларини аҳоли орасида тарғиб қилиш учун фойдаланган.
Америка инқилоби давомида Томас Пейн „Инқироз“ рисоласини чоп қилдирди. Бу рисола генерал Ж. Вашингтон армиясини чекиниш ҳақида ўйлагандан кўра қолиш ва жанг қилишга кўндириш учун мўлжалланган эди.
Гарчи бу нисбатан янги бўлиб туюлса-да, замонавий ПРдан биринчи марта ХВИИИ асрда фойдаланила бошланган, аммо бу иборанинг бугунги маъноси ХХ асрда пайдо бўлган.
ПР ХХ асрда
[edit | edit source]Айви Ли
[edit | edit source]Айви Ли — замонавий ПР асосчиси деб ҳисобланган икки кишидан бири. Кўпгина замонавий ПР мутахассислари сингари, Ли ҳам ўз карерасини журналист сифатида бошлаган ва Ню-Ёркдаги бир нечта газеталар, жумладан Неw Ёрк Тимес, Неw Ёрк Америcан ва Неw Ёрк Wорлд учун мақолалар ёзган. Айнан 1903-йилда Ли америкалик саноатчи кичик Жон Д. Рокфеллер ва унинг Стандард Оил компаниясига маслаҳат берганида, кўпчилик ПРни профессионал амалиёт сифатида шакилланди деб ҳисоблади.
Рокфеллерлар оиласи ва Стандард Оил ўзларининг кўмир конларида бир қатор иш ташлашларга муносабат билдирганларидан сўнг, жамоатчилик орасидаги обрўсига катта путур ета бошлади. Ли Рокфеллерни ушбу конларга ташриф буюришга ва кончилар билан мулоқот қилишга ундади. Бу ҳаракат унинг кон ишчилари орасида обрўсини оширди ва Стандард Оил ҳақида жамоатчилик фикрини яхшилади. Ли, шунингдек, 1906-йилда Атлантик-Сити шаҳрида содир бўлган йирик темир йўл ҳалокатидан сўнг эълон қилинган биринчи пресс-релизнинг ортида турган эди. Лини ҳалокат содир бўлган темир йўл линиясига эгалик қилувчи Пенсилвания темир йўли компанияси қидириб топди. Фақат Ли уларга ўз обрўсини сақлаб қолишга ёрдам бериши мумкинлигини билишарди.[5] Шунинг учун ҳам, компания Айви Лини даҳшатли ҳалокат оқибатларини бошқариш учун ишлатишди. Лининг пресс-релизи Тҳе Неw Ёрк Тимес томонидан матнни умуман ўзгартирмасдан чоп этилди. Лининг позицияси матбуотни ҳалокат жойига маълумот ва тафсилотларни тўплаш учун ўзларини таклиф қилиш эди. Инқирозни бошқаришнинг бундай тури Пенсилвания темир йўли компаниясининг ижобий ёритилишига олиб келди.
Эдвард Бернейс
[edit | edit source]ПР асосчисиларидан бири сифатида кўриладиган яна бир олим Эдвард Бернейсдир. У Австрияда туғилган, лекин болалигида оиласи билан АҚШга кўчиб келган. Бернайс психоанализ назарияси асосчиларидан бўлган Зигмунд Фрейднинг жияни эди. Бернайснинг кўплаб ПР стратегияларига амакисининг хулқ-атвор психологиясига оид назариялари таъсир қилди. Бернейс Иккинчи Жаҳон уруши даврида ҳукуматлар томонидан жамоатчилик фикрига таъсир қилиш учун қўлланадиган сиёсий ташвиқотлар корпорациялар томонидан жамоат хатти-ҳаракатларига янада нозик шаклда таъсир қилиш учун ишлатилиши мумкинлигига ишонган[5]. Бернейс ПР мавзусига фан сифатида ёндашиши ва Фрейднинг психоанализ назарияларини бошқа социологик назариялар билан бирлаштириб, ўзининг ПР усулларини ишлаб чиқиши билан ажралиб туради. Бернейс пресс-релиз санъатини такомиллаштириш ва ПР бўйича илк назариянинг кўп қисмини ишлаб чиқган ва уларни ўзининг 1923-йилда нашр этилган „Жамоатчилик фикрини кристаллаштириш“ китобида баён қилган.
ХХИ аср — рақамли ахборот асрида ПР
[edit | edit source]2000-йилларнинг бошларида ПР ниҳоятда оммалашди, чунки Интернет ахборотларни оммага осонликча тақдим этадиган платформани яратган эди.
Ўз долзарблигини сақлаб қолиш учун ПР ўзгарувчан медиа ландшафтига мос келиши ва мулоқотнинг янги усулларига мослашиши керак эди. 2008-йилда АҚШда бўлиб ўтган президентлик сайловларида сиёсатчиларни ўз сайловчилари билан боғлаш учун ижтимоий тармоқлар самарали фойдаланилганини кўриш мумкин.
Собиқ президент Барак Обама Фаcебоок, Мйспаcе, Тwиттер, ЛинкедИн ва ЁуТубе каби ижтимоий медиа платформаларидан Америка ёшлари орасида ўз имижини мустаҳкамлаш учун фойдаланди. Сайловда қатнашиб чиқаётган фуқоролардан олинган сўровномалар (эхит полл) шуни кўрсатдики, бу тактика муваффақиятли бўлди, чунки Обама 25 ёшгача бўлганларнинг деярли 70 фоизи овозини қўлга киритган эди. Бу 1976-йилда АҚШда эхит-поллинг ташкил этилганидан бери кузатилган энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Обаманинг ПР стратегияси ижтимоий медиа таъсир доираси кенгайиб бораётганини исботлаган эди[3].
Сўнгги бир неча йил ичида, айниқса, ижтимоий тармоқлар коммуникация оламида ҳукмронлик қилиб, мутахассислар томонидан ПР учун ишлатиладиган оммабоп ва самарали воситага айланди.
Доимий равишда янги ва инновацион технологиялар яратилиши билан ПР ҳам ўсиб боради ва доимий ўзгаришда давом этади.
ПР фаолиятининг тамойиллари ва функсиялари
[edit | edit source]Жамоатчилик фикрини ўрганиш ва ундан компания ишида фойдаланиш, жамоатчиликка корхона сиёсати ва фаолиятининг моҳиятини тушунишга ёрдам берадиган маълумотларни тарқатишдир ПР фаолиятининг асосини ташкил этади..
Бу жараёнда ПРнинг асосий тамойилларига амал қилиш керак бўлади. Булар:
- компания фаолиятининг жамиятга нисбатан ҳалоллиги ва ҳаққонийлиги;
- Ташкилот ва жамоатчилик учун ўзаро манфаатдорликни таъминлаш;
- Компаниянинг иши тўғрисидаги маълумотларнинг очиқлиги;
- Оммавий ахборот воситаларини мониторинг қилиш, компания ҳақида материалларни топшириш жараёнини кузатиш;
- Жамоатчилик билан муомала қилишда ахлоқий меъёрларга риоя қилиш.
ПР фаолиятининг учта асосий функсияси мавжуд:
- Жамиятнинг фикри ва хулқ-атворини назорат қилиш функсияси нафақат компания, балки аудитория манфаатларига эришиш учун зарурдир. Жамоатчиликнинг ташкилотга бўлган муносабатини кузатиш унга ўз ишига тузатишлар киритиш имконини беради ва шу орқали унинг обрўсини оширади.
- Навбатдаги функсия эса компания фаолиятидаги тушунмовчилик ва ишончсизликни аниқлаш ва низоларни ҳал қилиш чораларини ишлаб чиқиш учун амалга оширилади.
- Учинчи функсия ПР фаолиятининг асосий мақсади билан резонанслашади. Компаниянинг ҳаракатлари жамоатчилик билан ўзаро манфаатли муносабатларни таъминлаши ёки бунга ҳисса қўшиши таминланади
Бундан ташқари, ички ва ташқи ПР мос равишда ажралиб туради.
ПР фаолиятининг ташқи функсияси компаниянинг жамоатчилик олдида қулай обрўсини шакллантириш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлади. Бу оммавий ахборот воситаларидаги салбий хабарларни зарарсизлантириш ва компания фаолияти ҳақида ижобий маълумотларни тақдим этишдан иборат бўлади.[6]
ПР нинг ички функсияси корхонада корпоратив маданиятни шакллантиришга ёрдам беради. Ходимлар ўз ташкилотининг обрўсини оширишдан манфаатдор бўлиши керак, бунинг учун ходимларнинг қулай ишлаши учун барча шароитларни яратиш керак. Ички атмосфера одамларнинг ишлашига ва шунга мос равишда компаниянинг самарадорлигига бевосита таъсир қилади.[6]
ПР турлари
[edit | edit source]ПР кўп қиррали фаолият бўлиб, ўзининг мақсадлари, вазифалари ва амалга оширилишида қилинадиган ишларига кўра бир неча турларга бўлинади. Кўпчилик тадқиқотчилар томонидан ПР турлари рангларда ифодаланади.
ПР нинг рангли турлари
[edit | edit source]Оқ ПР
[edit | edit source]Оқ ПР буюртмачилар ва мақсадли аудитория ўртасидаги алоқа учун қулай имконият сифатида фойдаланилади. Бундай ҳолда, маълумот ниҳоятда ижобий бўлиб, фақат ишончли ахборотлар оммага эълон қилинади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, оқ ПРнинг асосий вазифаси кимгадир ёки бирор нарсага нисбатан ижобий муносабатни шакллантиришдир. Ижобий имидж ташкилотнинг бозордаги рақобатбардошлигини оширади. Агар ижобий муносабат шаклланса, унда ишонч ва ўз навбатида юқори баҳолар ва ишончли танлов бўлиши аниқ. Бундан ташқари, ижобий имидж, қоида тариқасида, обрў-эътиборнинг ошишига ва натижада ҳокимият ва таъсир доирасининг кенгайишига ёрдам беради.[7] Оқ ПРнинг классик намунаси 1964—1965-йилларда Форд Мустангнинг оммавий ишлаб чиқарилишидир. Кейин корпорация эгаси Д. Форд ПР-аксия сифатида потенциал харидорлар учун бир қатор зиёфатлар уюштирди, у ерда ДЖ-лар ва бошқа машҳур шахслар янги Мустангларга келишди, бу эса янги автомобилга қизиқишни кучайтирди.[8]
Қора ПР маҳсулот, компания ёки шахс ҳақида ёлғон маълумот тарқатиш билан шуғулланади. Унинг технологиялари — бу рақобатчининг обрўсини тўкиш учун эълон қилинган салбий шарҳлар, баёнотлар, хабарлар ва мақолалар бўлиши мумкин. Қора ПР амалиёти кўпроқ сиёсатчилар, юлдузлар, жамоат арбобларига нисбатан қўлланади. Масалан, сайлов ёки реклама кампанияси пайтида рақибнинг обрўсига путур етказадиган материаллар пайдо бўлади. Қора ПР асосан рақобат юқори бўлган соҳаларда кўп кузатилади.[9]
Қора ПР мутахассислари нафақат компаниянинг яхши номига путур етказиши, балки бутунлай йўқ қилишга олиб келиши мумкин. Бундай амалиёт бизнес соҳасида шу қадар кенг тарқалдики, нафақат алоҳида қора ПР ходимлари, балки шартнома асосда қора ПР хизматларини кўрсатадиган бутун бошли компаниялар пайдо бўла бошлади. Бу компаниялар рақибга бўлган ишончни пасайтириши ва унга путур етказиши мумкин бўлган барча фактлар жамоатчиликка эълон қилади. Булар, шахсий ҳаёт тафсилотлари; ёшликдаги хатолар; мартаба зинапоясини кўтариш билан боғлиқ нозик тафсилотлар бўлиши мумкин.[8]
Кулранг ПР
[edit | edit source]Оқ ва Қора рангларнинг қўшилишидан кулранг ҳосил бўлганидек, кулранг ПР ҳам оқ ва қора ПРни кесишмасида ётади.[9] Кулранг ПР — бу жамият, ташкилот, маҳсулот ёки шахс тўғрисида фақат ҳақиқат маълумотларни тарқатишни ўз ичига олган пиар фаолияти ҳисобланади.[10] Унинг вазифаси томошабиннинг онгига ва имиджга билвосита таъсир қилишдир. „Қора ПР“ дан фарқли ўлароқ, кулранг ПРда тўғридан-тўғри ёлғон ахборотлар тарқатилмайди. Лекин ахборот истемолчисида шубҳаланиш уйғотадиган маълумотлар тарқатилиши мумкин. Мисол учун, қотиллик ҳақидаги материалда воқеа маълум бир ташкилот идораси яқинида ёки маълум бир таниқли шахснинг туғилган шаҳрида содир бўлгани алоҳида қайд этилган бўлиши мумкин.[7]
Кулранг ПРга яна бир мисол сифатида харидорнинг машҳур чакана савдо тармоқларидан бирига киритилган дўкон ходимлари билан зиддиятини кўриб чиқишимиз мумкин. Хафа бўлган харидор оммавий ахборот воситалари вакилларига муаммонинг моҳиятини очиб беради. Оммавий муҳокама жараёнлари янги ахборот оқимини келтириб чиқаради, бу эса мижозларнинг ҳуқуқларини тиклаш мақсадини белгилаш билан бирга, савдо тармоғининг обрўсига путур етказади.
Сариқ ПР
[edit | edit source]Сариқ ПР— скандаллардан фойдаланиш, сенсацияларни очиш, папарациянинг иши билан боғлиқ қисқа қилиб айтганда мақсадга эришиш учун „ифлос“ усуллар ва воситалардан фойдаланиш.[10]
Пушти ПР
[edit | edit source]ПРнинг бу тури афсона ва афсоналар технологиясига асосланган бўлиб, одамларнинг „иллюзиялар пардаси“ остида яширинишга бўлган эҳтиёжини қондиришга мўлжалланган бўлади. Ницше таъбири билан айтганда, одамлар буни деярли доимо ҳис қилишади. Баъзилар учун бу эҳтиёж хаёлпарастлик ва амалга ошмаслик туфайли ривожланган бўлса, бошқалар учун сиёсатчилар тарғиботи ва реклама таъсири остида ривожланган бўлади. Кўпинча бу ижтимоий оптимизмни рағбатлантиради, одамларни келажакдаги фаровонлик истиқболига чўмдиради. Афсоналар бошқалари билан алмаштирилиши мумкин, аммо афсоналарга бўлган эҳтиёж сақланиб қолада.[7]
Олтин ПР
[edit | edit source]Олтин ПРнинг мақсади нарх сиёсати асосида бренд имиджини яратишдир. Шу билан бирга, бренднинг ўзи ҳар қандай ПР рангларига бўялган бўлиши мумкин. Лекин асосий эътибор нарх ва истеъмолчи учун фойда қила олиш имкониятига қаратилади. „Агар сиз бизнинг маҳсулотимизни сотиб олсангиз (компаниямиз билан ҳамкорлик қилсангиз), сиз пул жиҳатидан катта бахтга эга бўласиз“ қабилидаги чақириқлар олтин ПРнинг энг оммалашган шаклидир. Эътибор бериб кузатилса, молиявий сектордаги барча реклама маълум даражада олтин ПР билан қопланганига гувоҳ бўлиш мумкин.[7]
ПР нинг соҳалар бўйича турлари
[edit | edit source]ПРни 3 та катта гуруҳга бўлиш мумкин: сиёсий, савдо (маркетинг реклама) ва медиа ПР.
Сиёсий ПР
[edit | edit source]Сиёсий ПР биринчи навбатда маълум мақсадга эришишга қаратилган ахборотни бошқариш жараёнидир. Ўзини энг яхши томондан кўрсатиш нафақат сиёсатчилар, балки ишбилармонлар учун ҳам муҳимдир. Сиёсий ПРда асосий вазифа сайловда маълум миқдордаги овозларни тўплаш ва ПР кампанияси имкон қадар тезроқ амалга ошириш бўлади.
Сиёсий ПР қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:
— сайловолди ташвиқотини ташкил этиш ва ўтказиш.
— ижтимоий тадқиқотлар.
— компания стратегиясини ишлаб чиқиш.
— Номзоднинг имиджини қўллаб-қувватлаш.
— Аксияни ижодий қўллаб-қувватлашни ривожлантириш.
— сайлов кампаниясини ҳуқуқий таъминлаш.
— ташқи мониторинг.
— маҳаллий ва минтақавий оммавий ахборот воситаларини жалб қилиш.
— Оммавий ахборот воситаларида махсус сонлар ва қўшимчалар, шу жумладан теле ва радио дастурларда чиқишлар қилиш.
— рақобатдош партиялар ва номзодларнинг ПР-хизматларига қарши ахборот курашини олиб бориш.
— визуал ташвиқотни тайёрлаш ва ишлаб чиқариш: ташқи реклама воситаларидан фойдаланилади — билборд реклама, варақалар, плакатлар, баннерлар, флаерлар ва бошқалар.
— Сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ишлаш.
— Махсус тадбирларни ўтказиш.
Савдо соҳасидаги ПР
[edit | edit source]Иккинчи гуруҳ — бу савдо соҳасидаги ПР бўлиб, у қуйидаги фаолиятларни ўз ичига олади:
— корхона томонидан ишлаб чиқилган ҳар қандай маҳсулотини, савдо ташкилотини ёки хизмат турини ижобий имиджини яратиш ва сақлаш;
— савдо компаниялари ва махсулотларнинг брендлари ва логотипларини шакиллантириш;
— реклама кампанияларини ташкил этиш, товар ва хизматларни илгари суриш.
Медиа соҳасидаги ПР
[edit | edit source]Учинчи гуруҳ — оммавий ахборот воситаларида ПР бўлиб, у қуйидаги вазифаларни бажаради:
-матбуотда материаллар ёзиш ва чоп этиш;
— телевидениеда ахборот тайёрлаш;
— оммавий ахборот воситаларида жамоатчилик эътиборини жалб қилиш учун тадбирлар ташкил этиш;
— реклама;
— янгиликларни „яратиш“;
— компания ёки алоҳида шахсларнинг ижобий имиджини яратиш;
— оммавий ахборот воситалари ёрдамида жамиятни ишонтириш.[11]
Амалий усулларга кўра ПР турлари
[edit | edit source]Амалдаги усулларга кўра ПР турларини 3 та катта гуруҳга бўлиш мумкин:
Конфликтли. Унинг замирида қаршилик ва кураш ётади.
Ижтимоий. Хайрия ва аҳолининг айрим қатламларининг ҳаёт сифатини яхшилаш билан боғлиқ.
Вирусли. Унда фойдаланувчилар ўзаро баҳам кўрадиган аксиялар ва флеш-моблардан фойдаланилади.[12]
Манбалар:
[edit | edit source]- ↑ „ИНТРОДУCТИОН ТО ПУБЛИC РЕЛАТИОНС. Ахам Анх. Аcадемиа.эду“.
- ↑ 2,0 2,1 [https://www.feedough.com/what-is-public-relations-pr-functions-types-examples/ „Аашиш Паҳwа. Wҳат Ис Публиc Релатионс? ПР Фунcтионс, Тйпес, & Эхамплес 2022-йил 28-феврал.“].
- ↑ 3,0 3,1 3,2 „АДОНИ МЕДИА. ТҲЕ ҲИСТОРЙ ОФ ПУБЛИC РЕЛАТИОНС“.
- ↑ 4,0 4,1 „Тҳе Ҳисторй оф Публиc Релатионс. Мелтwатер. 2020-йил 4-март“.
- ↑ 5,0 5,1 „Зоя Сиддиқуи. Тҳе Ҳисторй Оф ПР, 2014-йил 13-январ“.
- ↑ 6,0 6,1 „Функции ПР деятельности. Дарья Константиновна Сергеева Эксперт по предмету «Реклама и ПР». 23.11.2017“.
- ↑ 7,0 7,1 7,2 7,3 „Юлия Ивакина. Что такое:: черный, белый, розовый… пиар. 2012-йил 23-январ.“.
- ↑ 8,0 8,1 „Wҳат ис ПР анд wҳат тйпес оф ПР эхист? ЭВЕРАОҲ“.
- ↑ 9,0 9,1 „Все цвета пиара: от белого до черного. Анна Филатовская, Директор по ПР, Русский Экспресс, Москва. 2019-йил 19-феврал.“.
- ↑ 10,0 10,1 „Нигора РАҲМОНОВА. ПИАР АСЛИДА НИМА? 06.08.2021“.
- ↑ „ВИДЫ И КЛАССИФИКАЦИИ ПР-ДЕЯТЕЛЬНОСТИ“.
- ↑ „Виды ПР. РА «Медиа-Новатор»“.