Foydalanuvchi munozarasi:Хуршид Даврон

Vikipediya, ochiq ensiklopediya
Jump to navigation Jump to search
Хуршид Даврон
Ўзбекистон халқ шоири
220px
Taxalluslari Хуршид Даврон
Tavallud sanasi 1952 йил 20 январь
Tavallud joyi Самарқанд, Ўзбекистон
Faoliyat turi Шоир, ёзувчи, таржимон, тарихшунос
Janr шеърият, проза, тасаввуф, тарих

Хуршид Даврон (Lotin: Xurshid Davron) (асл исми: Давронов Хуршид, 1952-йил 20-январда Самарқанд шаҳри, Чордара қишлоғида туғилган) — Ўзбекистон халқ шоири (1999).Адабиёт соҳасида бериладиган Маҳмуд Кошғарий номидаги Халқаро мукофот (1989), Халқаро "Олтин қалам" мукофоти (2009), Озарбайжоннинг Микойил Мушфиқ мукофоти (5.06.2013) билан тақдирланган. 2-чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг депутати (2004).«Дўстлик» ордени б-н мукофотланган. (1997).

Ҳаёти ва ижодий фаолияти[tahrir]

Fayl:2 Хуршид Даврон - Олтин Қалам соҳиби.JPG
Хуршид Даврон - Халқара "Олтин Қалам" мукофоти соҳиби

Хуршид Даврон (Lotin: Xurshid Davron) (асл номи Давронов Хуршид) (1952. 20.1,Самарқанд вилояти Чордара қишлоғи) — Ўзбекистон халқ шоири (1999). Самарқанд туманидаги 2-саккиз йиллик, 1-ўрта мактабда таҳсил олган (1959-1969). Тошкент университетининг журналистика факултетини тугатган (1969). Турли нашриёт ва ижодий ташкилотларда ишлаган (1974— 94). Маънавият ва маʼрифат марказида раҳбарнинг биринчи ўринбосари (1994—96). 1996 й.дан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимида фаолият юритади.

Дастлабки шеърлар тўплами — "Қадрдон қуёш" (1979), "Шаҳардаги олма дарахти" (1979), "Тунги боғлар" (1981), "Учиб бораман қушлар билан" (1983), "Тўмариснинг кўзлари" (1984), "Болаликнинг овози" (1986), "Қақнус" (1987) ва "Баҳордан бир кун олдин" (1997) каби шеърий тўпламлари нашр этилган. Шеърларида воқеликка янгича нигоҳ билан қаровчи, табиат, жамият ва кишилар ҳаётида юз бераётган ўзгаришларни синчковлик билан кузатувчи, айни пайтда бокира ёшликка хос ҳайрат хиссини сақлаб қолган зукко шоир сифатида гавдаланади. Х.Д. сўзга, ифода воситалари ва шеърий шаклларга юксак мезонлар асосида ёндашади.

Х.Д. 90-й.ларда шеърият билан бирга насрий жанрларда самарали ижод қилди. У олис ўтмишса яшаган унутилмас тарихий сиймолар ҳаёти ва фаолияти билан кизиқиб, улар ҳақидаги мўътабар қўлёзма манбалар билан танишди ва Бибихоним ҳақида "Самарқанд хаёли" (1991), Улуғбек ҳақида "Соҳибқирон набираси" (1995), Шайх Нажмиддин Кубро ҳақида "Шаҳидлар шоҳи ёхуд Шайх Кубро тушлари" (1998) каби тарихий-маърифий киссаларни яратди. Х.Д. бу асарлари билан 90-й.ларда Ўзбекистонда тарихий ўтмишга бўлган муносабатнинт яна ҳам қизғин тус олишига муносиб ҳисса қўшди. Х.Д. бундай тарихий сиймолар ҳаётини пухта ўрганиб, улар ҳакдда саҳна асарлари ҳам ёзди. (жумладан: "Алғул" (Мирзо Улуғбек), 1995; "Бобуршоҳ соғинчи", 1996). Х.Д. тарихий мавзудага бу асарлари билан ҳозирги ўзбек драматургиясига ўтмишда яшаган ажойиб ватандошларимизнинг ёрқин образларини олиб кирди. Х.Д. айни пайтда Самарқандда Амир Темурнинг 660, Улуғбекнинг 600 йиллигига, Парижда "Одеон" театрида Бухоро ва Хиванинг 2500 йиллигига бағишлаб ўтказилган театрлаштирилган томошалар, 21 қисмдан иборат "Темурнома" видеофильми ва "Бухоройи шариф" 2 қисмли фильм-опера сценарийлари муаллифи.

Шарқ ва Ғарб шоирларининг асарларидан иборат "Қирқ бир ишқ дафтари" (1989) ва япон шоирларининг шеърларидан таркиб топган "Денгиз япроқлари" (1988) тўпламларини ўзбек тилига таржима қилган. 2-чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг депутати. "Дўстлик" ордени билан мукофотланган (1997).

Хуршид Даврон шеърлари 40 дан ортиқ хорижий тилларга таржима қилинган. Унинг китоблари ва шеърлари Озарбайжон, Польша, Хитой, Болгария, Россия, Туркия, Эрон, Франция, Испания, АҚШ, Япония, Мўғилистон, Ҳиндистон, Германия, Латвия, Литва, Тожикистон,Қирғизистон,Туркманистон ва бошқа давлатларда нашр этилган. Рус тилида 2 китоби ( "Древний напев молодого дождя". Москва., Молодая гвардия, 1982 ва "Полет одинокой птицы". Тошкент., 1989 ) нашр этилган Хуршид Даврон 1993 йилда Туркиянинг Бурса шаҳрида бўлиб ўтган Биринчи Туркий шоирлар анжуманида, 1996 йилда Вашингтонда бўлиб ўтган Осиё адиблари конгрессида,Россия, Польша, Болгария, Кореяда ўтказилган поэзия фестивалларида иштирок этган.

Библиография[tahrir]

Чоп этилган китоблари:[tahrir]

Fayl:Xurshid Davron kitoblari.jpg
Xurshid Davron kitoblari
  1. Қадрдон қуёш. Шеърлар. Т., 1979
  2. Шаҳардаги олма дарахти. Шеърлар. Т., 1979
  3. Тунги боғлар. Шеърлар. Т., 1981
  4. Древний напев молодого дождя. Стихи.Москва., Молодая гвардия, 1982
  5. Учиб бораман қушлар билан.Шеърлар. Т., 1983
  6. Тўмариснинг кўзлари.Шеърлар ва достон. Т., 1984
  7. Болаликнинг овози.Шеърлар. Т., 1986
  8. Қақнус.Шеърлар ва достон. Т., 1987
  9. Полет одинокой птицы. Сборник стихов на русском язике. Т., 1989
  10. Самарқанд хаёли. Маърифий мақолалар, эсселар ва тарихий қиссалар. Т., 1991
  11. Соҳибқирон набираси. Тарихий ҳикоялар ва қиссалар. Т,1995
  12. Шаҳидлар шоҳи (Шайх Кубро тушлари). Тарихий-маърифий қисса. Т., 1998
  13. Баҳордан бир кун олдин. Шеърлар ва таржималар. Т., 1997
  14. Бибихоним қиссаси. Тарихий ҳикоялар ва қиссалар. Т.,2007
  15. Шайх Кубро тушлари. Тарихий-маърифий қисса, иккинчи нашр. Т., 2008

Телевизион,радио ва драма асарлари[tahrir]

  1. Темурнома. 21 қисммли телевизион сериал (1996).
  2. Ипак Йўлу. Мусиқий-хореографик бадиий композиция. "Одеон" театри, Париж, Франция (1997)
  3. Бухоройи Шариф. 2 қисмли мусиқий филм-опера (1997).
  4. Жалолиддин Хоразмшоҳ.(Номиқ Камол асари асосида) 5 қисмли телевизион филм.(1998)
  5. Минг бир ривоят. Телевизион лойиҳа. (1995-2013)
  6. Мирзо Улуғбек. Радиопьеса. (2008)
  7. Бобуршоҳ ёхуд Соғинч. Радиопьеса. (2005)
  8. Алғул (Мирзо Улуғбек). 2 қисмли телевизион спектакл. (2009)
  9. Алғул (Мирзо Улуғбек). "Шарқ юлдузи" журнали,2012 йил,1-сон

Таржималари[tahrir]

  1. Ояр Вациетис. Ёмғир ёғалоқ. Болалар учун шеърлар. Тошкент, "Ёш гвардия". 1976
  2. Анна Ахматова. Марсия. Достон. "Саодат" журнали, 1976
  3. Қадим япон шеъриятидан.,"Ёшлик" алманахи,1984
  4. Николай Заболоцкий. Турналар. Болалар учун шеърлар. Тошкент, "Ёш гвардия". 1985
  5. Марис Чаклайс. Отўйин. Тошкент. 1986
  6. Сельма Лагерлеф. Нильснинг ёввойи ғозлар билан ғаройиб саёҳати. Тошкент. 1986
  7. Денгиз япроқлари. Япон шеърияти антологияси. Тошкент. 1988
  8. Аср овози.ХХ аср жаҳон шеъриятидан.Яннис Рицос. Тошкент. 1988
  9. Қирқ ошиқ дафтари. Муҳаббат ҳақида шеърлар антологияси. Тошкент. 1989
  10. Номиқ Камол.Жалолиддин Хоразмшоҳ.Фожиа(Қўлёзма,нашр этилмаган), 1991
  11. Эдигей. Татар халқ достони.,"Жаҳон адабиёти",2012 йил,11-сон
  12. Эски япон шеъриятидан.,"Жаҳон адабиёти",2013 йил,10-сон

Аудио ва видео материаллар[tahrir]

Хуршид Даврон ҳақида[tahrir]

Манбалар[tahrir]

  • Самарқанд хаёли, T., 1991;
  • Баҳордан бир кун олдин [шеърлар, ривоятлар ва таржималар], T., 1997;
  • Шаҳидлар шоҳи (Шайх Кубро тушлари), T., 1998.

Ҳаволалар[tahrir]