Munozara:Arablarning O‘rta Osiyo istilosi

Sahifa kontenti boshqa tillarda dastaklanmaydi.
Vikipediya, ochiq ensiklopediya


Арабларнинг истилосими?[manbasini tahrirlash]

Ассалому алайкум ва рохматуллоҳ. Ушбу мақола муаллифига хуоматимни изҳор қилган ҳолда сўрамоқчиман. Муҳтарам муаллиф, мақолани ўқидим ва бир муслима сифатида ўз тарихимизни ғарб олимлари, рус манбаларига асосланиб, уларни ягона ҳақиқат деб қабул қилган ҳолда тарихимизни ҳудди қинғир ойна орқали қарагандек кўришга қачонгача кўниб яшаймиз? Бирорта ўша даврга хос саҳиҳ манбалар йўқ, фақатгина ғарбнинг моддапараст олимлари томонидан берилган бир тарафлама маълумотлар. Улар қаердан ҳам тушунсин, Росулуллоҳнинг саҳобалари нима мақсадда Мовароуннаҳрга, Мисрга, Мағрибу, Покистон тарафларга, Андалусга боришганини? Бу инсонлар олдиларида тоғ-тоғ бойлик бўлса ҳам, атрофга тарқатишда ҳеч иккиланмайдиган, мол-дунёга ружуъ қўймасликни Пайғамбар алайҳиссаломдан бевосита мерос қилиб олган кишилар бўлган. Ўзининг энг яхши кўриб турган нарсасини биродарига илинишда иккиланмайдиган кишилар бўлишган. Уларнинг энг қадрли нарсаси эса ИЙМОНИ бўлиб, Росулуллоҳдан уни ёйиш кўрсатмасини қабул қилиб, уни йўлида жон ва молларинии аямаган Зотлардир. Уларни янги жойларни олиши эса ИСТЕЪЛО эмас балки ФАТҲ, яъни Исломга очиш деб аталади. Асло мажбурлаб динга киргизилмаган. Асло моллари тортиб олинмаган. Барчасини айтадиган бўлсам вақтингизни кўп оламан. Шу сабабли, бу каби мақолаларни ўзлигимизга, асл ҳақиқатга мос равишда ёзишда балки қўлимдан келса ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Ёки "Ислом тарихи -2" китобини очиб ўқиб солиштириб кўринг. У ерда асл манбалар ҳам кўрсатилган. Яна бошқа манбалар бору, аммо улар сиз тушунган рус - ўзбек - инглиз тилида бўлмагани учун улар ҳақида сўз очмадим. 84.54.66.93 13:14, 24-Oktabr 2022 (UTC)