Қабила
Қабила (арабча: قبيلة) — уруғаймоқ, бир ота-онадан тарқалган бир неча гуруҳ уюшмаси, этник бирлик. Наслнасаб жиҳатидан бир хил бўлган кишилар тоифаси, гуруҳи. қабила аъзолари ўртасидаги қонқариндошлик алоқаларининг мавжудлиги, уруғ ва бўғинларга бирикиши унинг асосий белгисидир. Шунингдек, қабиланинг бошқа белгилари ҳам мавжуд бўлиб, булар унинг маълум бир ҳудудга эга эканлигидан, қабиладошларнинг иқтисодий бирлиги, ягона қабилавий тили ва номи, қабила кенгаши ва ҳарбий бошлиқларнинг ўзини ўзи бошқаришдан иборатдир. Қабила иттифоқларининг тузилиши, бир қабиланинг 2 сини бўйсундириши, қабилаларнинг бошқа туркуми ҳисобланади.
Қабила (араб.) — уруғаймоқ, бир ота-онадан тарқалган бир неча гуруҳ уюшмаси, этник бирлик. Наслнасаб жиҳатидан бир хил бўлган кишилар тоифаси, гуруҳи. Қабила аъзолари ўртасидаги қонқариндошлик алоқаларининг мавжудлиги, уруғ ва бўғинларга бирикиши унинг асосий белгисидир. Шунингдек, Қабиланинг бошқа белгилари ҳам мавжуд бўлиб, булар унинг маълум бир ҳудудга эга эканлигидан, қабиладошларнинг иқтисодий бирлиги, ягона қабилавий тили ва номи, Қабила кенгаши ва ҳарбий бошлиқларнинг ўзини ўзи бошқаришдан иборатдир. Қабила иттифоқларининг тузилиши, бир Қабиланинг 2 сини бўйсундириши, Қабилаларнинг бошқа ерларга кўчиб ўтиши, уларнинг ўзаро қўшилиб кетиб янада йирикроқ этник бирлик — элатларнинг вужудга келишига олиб келган. Урхун ёзувларида мустақил Қабила барпо этиш учун 700 киши бўлиши лозимлиги айтилган. Ерларга кўчиб ўтиши, уларнинг ўзаро қўшилиб кетиб янада йирикроқ этник бирлик — элатларнинг вужудга келишига олиб келган. Урхун ёзувларида мустақил қабила барпо этиш учун 700 киши бўлиши лозимлиги айтилган[1].
Манбалар
[edit | edit source]Адабиётлар
[edit | edit source]Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |