Foydalanuvchi:Mengziyoyev Chingiz

Vikipediya, ochiq ensiklopediya

Бу саҳифа таниқли адиб мархум Менгзиё Сафаров хотирасига бағишланган.

Менгзиё Сафаров 1938 йил 10 июнда Денов туманининг Хайробод қишлогида туғилган. 1962 йилда Тошкент Давлат университетининг тарих ва қадимшунослик факультетини битирган. Дастлаб Узбекистон халқлари тарихи музейида илмий ходим, 2 йил Узун туманидаги Ойдин номли мактабда ўқитувчилик қилди. 1965 йилнинг кузида Термизга келиб, вилоят газетаси «Ленин байроғи» (ҳозирги «Сурхон тонги»)да, вилоят радиоэшиттириш қўмитасида турли вазифаларда фаолият олиб борди. 8 йил «Пайғамбар ороли» қўриқхонасида илмий ишлар буйича директор муовини булиб ишлади. 20 йил давомида Ўзбекистон Республикаси ёзувчилар уюшмасининг Сурхондарё вилоят бўлимини бошқарди.