Foydalanuvchi:Mc.oybek

Vikipediya, ochiq ensiklopediya

FC Bunyodkor (Quruvchi). About FC Bunyodkor (Kuruvchi).

  «Бунёдкор» футбол клуби (аввалги номи - "Қурувчи") 2005 йилнинг 6 июлида ташкил этилган. Клубнинг тўлиқ номи "Бунёдкор ФК" деб юритилади. “Қурувчи” 2005 йлги мавсумни Тошкент шаҳри чемпионатида (2-лигада) ўтказиб, пулькага йўл олди. Ўтиш турнирини ҳам муваффақиятли якунлаган «Қурувчи» жамоаси 2006 йилдан бошлаб биринчи лигада иштирок эта бошлади.

«Қурувчи» жамоаси биринчи лигадаги илк мавсумида 38 учрашувда майдонга тушди ва шуларнинг 27тасида ғалаба, 5та дуранг ва 6 марта мағлубият қайд этиб, биринчи лига-2006нинг ғолиби сифатида мавсумни якунлашиб, 2007 йил олий лигада иштирок этиш хуқуқини қўлга киритишди. Олий лига йўлланмаси қўлга киритилишида бош мураббий Ҳикмат Эргашевнинг катта ҳиссаси бор.

  2007 йилдан эътиборан Олий лигада дебют мавсумини ўтказган тошкентликлар жуда кўплаб рекордларни янгилаб қўйишди. Яъни, бунгача ўтказилган 16та мавсумда дебютант клублар қайд этган рекордларнинг аксарияти айнан “Қурувчи” томонидан янгиланди. Энг кўп гол уриш, энг кам гол қўйиб юбориш, фаворит клублардан очко тортиб олиш каби рекордларни, шунингдек 2007 йилги мавсум тўпурари деб “Қурувчи” аъзоси Илҳом Мўминжонов тан олинган.
  Қурувчи” жамоаси 2007 йилги мавсумда олий лига баҳсларида 30та учрашув ўтказди. Шуларнинг 22тасида ғалаба, 5 ўйинда дуранг ва 3та учрашувда имкониятни бой берди. Рақиблари дарвозасига 62та тўп киритиб, ўз дарвозасидан 16та қўйиб юборди. Умумий ҳисобда 71 очко жамғарган тошкентликлар чемпионатнинг кумуш медалларини қўлга киритдилар. “Қурувчи” мамлакат кубоги доирасидаги турнирда ҳам анча ишончли тўп сурди. Кубок финалига қадар етиб борган тошкентликлар ҳал қилувчи баҳсда амалдаги чемпиона “Пахтакор” билан рўбарў келди. Финал учрашувининг асосий вақтида ҳисоб очилмади - 0:0. Бироқ пенальтилар сериясида омад “Қурувчи”га кулиб боқмади.