Kontent qismiga oʻtish

Foydalanuvchi:Dilmurod sherov/qumloq

Vikipediya, ochiq ensiklopediya

ОПЕРАТОР БОШҚАРУВ ПОСТИНИ КОНСТРУКЦИЯЛАШДА УМУМИЙ ЭРГОНОМИК ТАЛАБЛАР

Т.ф.н., доц. Бабашев Қ.А., магистрант Шеров Д.Х.

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети

Тел.:+99894 862 13 17

        Траткор ва қишлоқ хўжалик машиналари операторининг иш ўрнини ташкил қилиш ва конструкциялаш учун эркономик талаблар бир қатор норматив ҳужжатлар воситасида тартибга солинган[1]. Бунда бошқаурв пости учун, операторнинг ўтирган ҳолати учун ҳамда бошқарув органларини ишлатиш учун умумий талаблар мавжуд. Шулар ҳақида қисқача тўхталамиз.

Бошқарув пости деганда - иш фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган техник воситалар билан жиҳозланган ва ижрочи ёки ижрочилар гуруҳи томонидан техникани самарали бошқаришни таъминлайдиган зона тушунилади.

Бошқарув постини ташкил этиш деганда эса - амалга оширилиши мўлжалланган чора-тадбирларни тизимга солиш, иш жойини зарур воситалар ва предметлар билан жиҳозлаш ҳамда уларни жойлаштиришни муайян тартибга келтириш тушунилади.

Бошқарув постининг конструкцияси тезкор ҳаракатланиш, хавфсизлик, соддалик ва иқтисодий самарадорлик каби сифатларни ўзида акс эттириши керак.

Бошқарув постини ташкил қилиш ва конструкциялашда қуйидагиларга аҳамият бериш керак:

Ø мақсадга мувофиқ иш ҳолатини танлаш имконияти мавжудлиги;

Ø бошқарув органлари ва индикатор панелларининг рационал жойлашуви;

Ø Бошқарув пости элементларини оптимал таҳлил қилиш имконияти мавжудлиги;

Бошқарув постини конструкциялашда оптимал кўриниш зонасини ҳам таъминлаш зарур. Оптимал зона бу – маълумотларни энг яхши кўриш масофасидаги майдон. Оптимал зона горизонталга нисбатан 30° - 40°, вертикал текисликда эса горизонтал жойлашишга нисбатан 0° - 30° оралиғида (кўриш чизиғига нисбатан 15° пастга ва 15° тепага) бўлиши лозим[2].

2-расм. Оператор юзининг маълумотларни акс эттириш воситалари текислигига нисбатан жойлашуви

1-кўришнинг горизонтал текислиги; 2-кўришнинг нормал текислиги;

3-маълумотларни акс эттириш воситалари юза текислиги.

        Бошқарув пости учун умумий эргономик талаблар қаторига бошқарув органлари ишлатиш усули, уларни ҳаракатлантириш учун зарур бўлган кучлар ҳам ҳисобга олинади. Бошқарув органлари сирасига педаллар, рул чамбараги, ричаглар ва тортқилар киради. Бошқарув органларининг сурилиш услуби ҳамда суриш учун талаб қилинадиган куч қийматлари қуйидаги жадвалда келтирилган[3].

Сурилиш услуби Ишлатиш частотаси
Сменада 5 мартадан кўп Сменада 5 мартадан кам
Бармоқлар орқали 10 Н 30 Н
Кафт орқали 20 Н 40 Н
Елкадан олдигна кафт орқали 30 Н 60 Н
Бутун қўл орқали 60 Н 150 Н

        Бошқарув постини конструкциялашда биомеханик, антропометрик ва физиологик талабларни ҳам ҳисобга олиш зарур. Юқорида келтирилган маълумотлар бошқарув пости учун умумий эргономик талабларнинг моҳиятини ўзида акс эттиради.

Адабиётлар

1.     Производственная эргономика/Под ред. С И . Горшкова. - М.: Медицина, 1979.-298 с.

2.    Человеческий фактор. В 6-и томах. Т.5. Эргономические основы проекти­

рования рабочих мест: Пер. с англ. К.Кремер, Д.Чэффин, М. Анюб и др.

- М.: Мир, 1992. - 390 с.: ил.

3.    Руководство по эргономическому обеспечению разработки техники. 4.1 .

Общие эргономические требования. - М.: ВНИИТЭ, 1979. - 259 с.