Foydalanuvchi:Довудхон Назаров

Vikipediya, ochiq ensiklopediya

Довудхон Назаров 1986 йил Наманган шаҳрида (Ўзбекистон) туғилган. У таниқли ўзбек уломоси диссидент олим Обидхон қори Назаровнинг ўғли. Унинг ҳаёти отасининг диний-сиёсий фаолиятига боғлиқ. Отаси Обидхон Назаров Ўзбекистон ҳукуматининг таъқибларидан қочиб ўғли Довудхон билан 1998 йил уйини ташлаб кетишга мажбур бўлади. Аввалига улар пойтахт Тошкентда икки йил яширин истиқомат қилишади. Кейинчалик вазият оғирлашиб уларнинг оиласига яқин бўлган инсонларнинг кўпчилиги ҳукумат томонидан хибс этилади. 2000 йил ўрталарида Довудхон отаси билан Ўзбекистондан чиқиб кетади. Улар қўшни мамлакат Қозоиғстоннинг Чимкент шарҳида норасмий ярим яширин ҳолатда яшай бошлайди.

Довудхон Обидхон ўғли оғир вазият ва қувғинлар остида диний ва дунёвий билимларини яширин шакилда ўрганиб боради. 1993-1997 йил ораларида Наманган шаҳри 16-ўрта мактабида, кейин Тошкентда 243-ўрта мактабида таҳсил олган.