Rhenus

Vikipediya, ochiq ensiklopediya

Bu maqola vikilashtirilishi kerak.

nothumb

Iltimos, bu maqolani Vikipediya qoida va yoʻllanmalariga muvofiq tartibga keltiring.

Rhenus Group савдо айланмаси 3 миллиард Еврога етади ва бу уни Европадаги Илғор таъминот хизматлари компаниясига айлантиради. Rhenus 290 та жойда фаолият кўрсатади ва компаниянинг 18 000 ишчи-ходимлари бор. Комплекс таъминот тизими ва инновацион қўшимча қийматли хизматлари турли тўрт фаолият худудида амалга оширилади.

Шартномавий таъминот[tahrir]

Rhenus бутун Европа бўйлаб таъминотнинг ҳар бир тарафини ўз ичига олувчи хизматлар доираси билан таъминлайди. Rhenus компания- сининг тарихи узоқ ва ўз фаолиятида ўзининг ускуналарини ишлатишга аҳамият беради; у муаййан мижоз материаллари оқими ечим- ларини Европадаги таъминот марказлари тармоқлари билан бирга олиб боради. Унинг хизматлари ўз ичига харид қилиш, ишлаб чиқариш ва тарқатиш соҳаларидаги таъминотнинг ҳар томонлама ечимларини олади.

Компаниянинг портфели ўз ичига таъминотни ташкили ва бошқаруви билан биргаликда юқори сифатли қўшимча қийматли хизматларни ва комплекс сақлаш масалаларини хал қилишни олади. Rhenus саноат товарлари, автомобил ва транспорт саноати, соғлиқни сақлаш, ҳалқ истеъмол моллари, оммавий ахборот ва товарлар, уйга етказиб бериладиган хизматлар, офис тузумлари ва пневмотузумлар воситасида юклар билан ишлаш каби катта секторларда фаолият олиб боради.

Юк ташиш таъминоти[tahrir]

Ер курраси бўйлаб юк ташиш катта вазифадир. Бу иш ҳар доим ўз ичига янги маршрутларни ва бозорларни ривожлантиришни олади. Ва Rhenus юкларни темир йўл ва автомобил, ҳаво ёки сув транпортида ташишнинг ҳар бир имкониятидан тўла фойдаланиш қобилиятига эгадир. Компания юкларни группалар ва бўлакларга бўлиб ёки ягона юк сифатида, стандарт ўлчамли ва ностандарт ўлчамли юкларни, оддий тезликда ёки тезкор усулда, ички танспорт ёки ҳалқаро таъминот ва тарқатиш хизматларидан фойдаланиб етказиб беради - ва хизмат ўз ичига консигнация усули билан жўнатилган юкларни кузатиб бориш тузумини ҳам олади.

Бунинг ҳаммаси компаниянинг Европа ва Осиёдаги 140 та фаолият олиб бориш жойларида ва ҳамкорлар, корреспондентлар ва агентлар ёрдамида яна бошқа 140 та фаолият кўрсатиш жойларида рўй беради. Rhenus Freight Logistics(юк ташиб бериш хизмати) Германиядаги System Alliance(тузум иттифоқи) тармоғининг бир қисми бўлиб, System Alliance Europe тузумида қитъанинг бошқа жойларида ҳам иш олиб боради. Ҳар куни 4 000 юк машинаси Rhenus номидан йўлга чиқади. Компания ҳар йили тўққиз миллиондан зиёд юк жўнатишларни - тахминан 7,7 миллион тонна оғирликдаги ҳар турли товарлардан иборат бўлган - амалга оширади.

Портлардаги юк ташиш билан боғлиқ бўлган хизматлар[tahrir]

Rhenus Port Logistics ўз мижозларининг товарлар харид қилиш ва тарқатиш эҳтиёжлари учун тўлиқ тузумларни ривожлантириб боради. Rhenus самарали қитъалараро таъминот тизимларини ташкил қилади, бошқаради ва ишини амалга оширади. Компания портларда ва қуруқликнинг ичкари қисмларида ўз объектларига эга ва темир йўл хизматларидан ҳам тўла фойдаланади.

Rhenus катта ҳажмдаги юклар, уйиб ташиладиган, оғир юклар ва қурилмаларни ташиш, тушириш ва юклаш ва сақлаш хизматларини тўлиқ бажарувчи ҳисобланади. Rhenus буюртмага асосан тўлиқ ечимларни таъминлашга қодир ва компанияларни импорт қилинган ёғочларни қуритиш ва кесиш ёки кўмирни аралаштириш ва элаклардан ўтказишни ўз ичига оладиган турли ишлардан халос қилади.

Жамоа транспорти[tahrir]

Маҳаллий жамоа транпортига келганда, Rhenus ўзининг худудий илдизларини Европа тажрибаси билан бирга фойдаланади: Rhenus жалб қилувчи арзон нархдаги хизматларни таклиф қилади. Агар компания маҳаллий ва худудий автобус хизматларини кўрсатишни қабул қилиб олса, оқибатда узоқ муддатга давлат бюджети бундан енгил тортади. Rhenus темир йўл маршрутларини сотиб олганида, йўловчилар маҳаллий темир йўл хизматлариннинг сифатида ҳақиқий кескин ўсиш юз берганини сезишди –нархи ўзгармасдан хизматнинг сезиларли равишда яхшилангани ҳалққа наф келтирди. Маҳаллий давлат транспорт компанияси хусусийлаштирилганида, кўпинча фаолият учун талай имконият бўлади. Rhenus шу имкониятдан тўлиқ фойдаланиш қоблилиятига эга, чунки у бу соҳада илгариги ишларидан бой тажрибага эга. Бу компанияга мижозларга мос келадиган, йўловчиларга, ходимларга ва эгаларга идеал ечимларни ривожлантириш имконини беради.