Italiya: Versiyalar orasidagi farq
k Bot Qoʻshdi: gag:İtaliya |
k Bot Qoʻshdi: rw:Ubutaliyani |
||
Qator 196: | Qator 196: | ||
[[roa-tara:Itaglie]] |
[[roa-tara:Itaglie]] |
||
[[ru:Италия]] |
[[ru:Италия]] |
||
[[rw:Ubutaliyani]] |
|||
[[sa:इटली]] |
[[sa:इटली]] |
||
[[sah:Италия]] |
[[sah:Италия]] |
8-Yanvar 2011, 04:46 dagi koʻrinishi
Italiya Respublikasi | |
---|---|
Shior: Repubblica Italiana Italyancha: Italyancha Italiya Respublikasi | |
Madhiya: Il Canto degli Italiani (the Song of the Italians) | |
Poytaxt | Rim |
Rasmiy til(lar) | Italyan |
Hukumat | Parlamentlik Respublika |
Sergio Mattarella | |
Giuseppe Conte | |
Asoslash (Italiya Qirolligi birlashishi) | |
• Sana |
17 mart 1861 |
Maydon | |
• Butun |
301,230 km2 (70-oʻrin) |
• Suv (%) |
2.4 |
Aholi | |
• 2002-yilgi roʻyxat |
58,103,033 (23-oʻrin) |
• Zichlik | 192/km2 |
YIM (XQT) | 2005-yil roʻyxati |
• Butun |
AQSh$1,651,000 mil. (8-oʻrin) |
• Jon boshiga |
AQSh$28,415 |
Pul birligi | Yevro (EUR) |
Vaqt mintaqasi | UTC+1 |
• Yoz (DST) |
UTC+2 |
Qisqartma | IT |
Telefon prefiksi | 39 |
Internet domeni | .it |
|
Italiya (italyancha: Italia), расман Италия Республикаси, Европанинг жанубида Аппенин ярим ороли ва Ўрта денгиз ҳавзасида жойлашган энг йирик ороллар, Сицилия ва Сардиния оролларини ўз ичига олади. Италия ўзининг шимолий чегараларини Алп тоғлари орқали Франция, Швейцария, Австрия, Словения билан бўлишади. Ундан ташқари Италия ҳудудида Сан Марино ва Ватикан мустақил давлатлари жойлашган.
Италия жуда узоқ ва буюк тарихга эга. У ер Этрурия ва Рим каби кўплаб Европа маданиятларининг бешиги саналади, кейинчалик Буюк Европа Ренесанси ҳам айнан Италияда бошланган. Италиянинг пойтахти Рим шаҳри Ғарб цивилизациясининг ўчоқларидан биридир, шу билан бирга у Католик Черковининг маркази ҳисобланади.
Бугунги кунда Италия демократик республика бўлиб, ЯИМнинг ҳажми бўйича 7-ўринда, аҳолининг турмуш даражаси бўйича жаҳонда 8-ўринда турувчи ривожланган мамлакатдир. Италия ҳозирги Европа Иттифоқининг илк таъсисчи 6 мамлакатидан биридир (1957 йил имзоланган Рим Битими), шунингдек у Буюк Саккизлик (G8) мамлакатлари, Европа Кенгаши, Ғарбий Европа Иттифоқининг аъзоси саналади. 2007 йил 1 январдан Италия Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ҳавфсизлик Кенгашининг аъзоси ҳисобланади.
Geografiyasi
Италия Европанинг жанубида жойлашган этиксимон Аппенин ярим ороли, Сицилия (9.926 км2), Садрина (9.301 км2), Эльба ва кўплаб майда ороллардан ташкил топган бўлиб, 301.323 км2 майдонни эгаллайди. Шимоли-шарқдан жануби-ғарбга 1,145 км узунликка эга. Италиянинг шимолий чегаралари Монте-Сервино (4.478 м), Монте-Роза (4.634 м) каби осмнўпар чўққили Алп тоғлари билан ўралган. Унинг энг баланд нуқтаси Италия, Франция, Швейцария чегарасида жойлашган Мон Бланк чўққиси ҳисобланиб, 4.810 метрни ташкил қилади. Алп тоғлари ва Аппенин ярим ороли орасида По дарёси билан кенг Ломбардия текислиги жойлашган.
Италия ўзининг вулқонлари билан ҳам машҳурдир: Этна – Европадаги энг катта ҳаракатдаги вулқон. Ундан ташқари Вулкано, Стромболи ва Везуви вулқонлари ҳам Италия вулқонларидир. Италияда дарёларга жуда бой, улардан По ва Адиге энг миҳимларидир. По дарёси 652 км узунликда бўлиб, шундан 480 км жойида кема қатнови йўлга қўйилган. Адиге дарёсининг узунлиги 410 кмни ташкил қилади. Уларнинг иккови ҳам ғарб томонга оқади ва Адриатика денгизига қуйилади. Италия дарёлари кўп булишига қарамасдан майда ва саёздир. Италиянинг шимолий қисмида ҳам ярим орол қисмида ҳам бир қанча кўллар бор. Гарда, Магиоре, Комо, Трасимено шулар жумласидандир.
Iqlimi
Италиянинг иқлими жуда ўзгарувчан ва бошқа Ўрта ер денгизи малакатлариникидан фарқ қилади. Шимолий ҳудудлар, Турин, Милан, Болоняда иқлим нам субтропикдир. Соҳилбўйи минтақаларида ички баландлик ва водийлардан иқлим ўзгачадир, айниқса қиш ойларида юмшоқ ва илиқ ҳаво, ёзда эса қуруқ ва анча иссиқ об-ҳаво ҳукмрондир.
Aholisi
ISTAT (Италия Статистика Қўмитаси) нинг сўнги баҳолашига кўра 2007 йилнинг февраль ойи ҳолатига Италияда аҳолиси 59.206.382 кишини ташкил қилади. Италия аҳоли сони бўйича Европада тўртинчи (Германия, Фрвнция ва Буюк Британиядан сўнг), жаҳонда 22-ўринда туради. Аҳоли сонининг ўсиши асосан иммигрантлар ва 79,81 йилни ташкил қилувчи ўртача ҳаёт узунлигининг ўсиши билан боғлиқ. Аҳоли зичлиги бўйича Италия бир квадрат километрга 196 киши билан Европада бешинчидир. Саводхонлик кўрсаткичи 98% ни ташкил қилади, мажбурий мактаб таълими 6 ёшдан 18 ёшгачадир. Бутун аҳолининг тахминан 2/3 қисми шаҳарларда яшайди, лекин ушбу кўрсаткич бошқа ғарбий Европа мамлакатларидан анча камдир.
Viloyat, Provinsiya va Munitsipalitetlari
Италия 20 та вилоятга (regione) бўлинган. Улардан бештаси маҳаллий қонунчиликка ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга бўлган махсус автоном вилоят мақомига эга. Улар ўз навбатида 109 провинция (province) ва 8.101 муниципалитетдан (comuni) ташкил топган.
Iqtisodiyoti
Халқаро Валюта Фондининг маълумотларига кўра 2006 йил Италиянинг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ҳажми 1.852.585 АҚШ долларни ташкил қилган ва бу кўрсаткич жаҳон мамлакатлари орасида 7-ўринни эгаллайди. Иқтисодиётни структуравий жиҳатдан саноат маҳсулотлари 29%, хизматлар 69% ва қишлоқ хўжалиги 3% ни ташкил қилади. Иқтисодий Ҳамкорлик ва Тараққиёт Ташкилотининг маълумотига кўра Италия 2004 йилда саноат маҳсулотлари экспорти бўйича 6-ўринни эгаллаган. Шимолда капиталистик иқтисодиёт саноатга ихтисослашган хусусий компаниялардан ташкил топган бўлса, жанубий қисмларда қишлоқ хўжалиги ривожланган. Италияда Мафия мамлакат иқтисодиётида катта улушга эга, ва бу 127 миллиард АҚШ долларини ташкил этади; уюшган жиноятчилик Италия ЯИМнинг 7% ни ташкил қилади. Хом ашёнинг катта қисми ва энергия ташувчиларининг қарийб 75% импорт қилинади. Сўнгги ўн йилликда Иқтисодиёт ва Валюта Иттифоқи талабларига биноан Италия қаттиқ фискал сиёсат олиб борди ва кичик инфляция кўрсаткичига эга бўлди. 1999 йил Евро тадбиқ этилиши биланоқ Италия уни қабул қилди.
Bu maqola kirill alifbosida yozilgan. | |
Iltimos, maqolani oʻzbek lotin yozuviga oʻgiring. |