Jaloliddin Rumiy: Versiyalar orasidagi farq

Vikipediya, ochiq ensiklopediya
Tahrir izohi yoʻq
k CoderSI Румий sahifasini Rumiyga koʻchirdi
(Farq yoʻq)

23-Fevral 2013, 18:46 dagi koʻrinishi

Жалолиддин Румий ёки Мавлоно Румий (1207-1273) номи билан машхур бўлган зот дунёнинг улуғ донишмандларидан бири, беназир шоир ва бетакрор бир мутафаккир, валий инсондир. Жалолиддин Румий ҳозирги Афғонистоннинг Балх шаҳрида, султонал уламо лакабини олган улуғ шайх Мухаммад Баловаддин Валад хонадонида дунёга келган. Баловаддин Валад Мухаммад Хоразмшоҳ билан келишолмай, оиласи, муридларини олиб, Балхдан чиқиб кетади ва Макка сафаридан сўнг, Ироқу Ажам шахарларини кезиб, ахийри Туркиянинг Кўния (Коня) шаҳрида қўним топади. Салжуқ султонлари тарафидан иззат-икром билан қабул қилинган Баловаддин Валад шу ерда муқим бўлиб қолади. Бу орада лаънати мўғул босқини бошланиб, Мовароуннаҳр ва Хуросон ўт ичида қолади, Балхнинг тўрт юз уламоси қатл қилинади. Жалолиддин ота юртига қайтиб келмади ва ўзини анатолиялик ҳисоблаб, Румий деган тахаллус олди. Илимий доираларда Уни гох Кант, гох Спиноза, гох Хегел каби файласуфлар билан қиёслайдилар. Аммо Мавлоно Румий хеч кимга ўхшамайди, у муаззам Шарқ тафаккурининг мўъжизали бир хайкалидирким, унда тасаввуф тараққиёти хам, илму хикмат ва фалсафа хам, шеърият ва маънавият хам бирлашиб, олий кўринишда намоён бўлади. Жалолиддин Румий ўзидан кейинги Шарқ шеърияти, фикрий ва маънавий тараққиётига улкан таъсир ўтказган ижодкордир. Алишер Навоий уни илоҳий ишқ куйчиси, буюкликнинг кўз илғамас чўққиси деб шарафлайди. Мавлоно Жалолиддин Румийнинг илмий ва адабий мероси ғоят катта. Ғaзaл, маснавий ва рубоийларни ўз ичига оладиган «Девони кабир» («Улуғ девон»)да уч мингдан ортиқ шеър бор. Фалсафий-сўфиёна мушохадалар, рухият диалектикасини кашф этиб, инсон ақлини лол қолдирадиган теранлик билан ёзилган «Маснавий-маънавий» хам бир неча минг байтдан иборат. Бундан ташқари, «Мактубот», «Фиҳи мо фихий» («Нимаки ундадир - ундандир») номли асарлари ҳам мавжуд. Румий асарлари жахоннинг кўп тилларига таржима қилинган, «Маснавий маънавий» ва «Фиҳи мо фихий»нинг усмонли туркча таржималари мавжуд. «Фиҳи мо фихий» асари эса, олим Улуғбек Хамдам (Абдувахоб ўғли) томонидан туркчадан ўзбекчага таржима қилди.