Jaloliddin Rumiy — versiyalar orasidagi farq

Jump to navigation Jump to search
qisqa izoh tahrirlanmadi
(Жалолиддин Румий,)
 
Жалолиддин Румий ёки Мавлоно Румий (1207-1273) номи билан машхур бўлган зот дунёнинг улуғ донишмандларидан бири, беназир шоир ва бетакрор бир мутафаккир, валий инсондир.
Жалолиддин Румий ҳозирги Афғонистоннинг Балх шаҳрида, султонал уламо лакабини олган улуғ шайх Мухаммад Баловаддин Валад хонадонида дунёғадунёга келган. Баловаддин Валад Мухаммад Хоразмшоҳ билан келишолмай, оиласи, муридларини олиб, Балхдан чиқиб кетади ва Макка сафаридан сўнг, Ироқу Ажам шахарларини кезиб, ахийри Туркиянинг Кўния (Коня) шаҳрида қўним топади. Салжуқ султонлари тарафидан иззат-икром билан қабул қилинган Баловаддин Валад шу ерда муқим бўлиб қолади. Бу орада лаънати мўғул босқини бошланиб, Мовароуннаҳр ва Хуросон ўт ичида қолади, Балхнинг тўрт юз уламоси қатл қилинади.
Жалолиддин ота юртига қайтиб келмади ва ўзини анатолиялик ҳисоблаб, Румий деган тахаллус олди.
Илимий доираларда Уни гох Кант, гох Спиноза, гох Хегел каби файласуфлар билан қиёслайдилар. Аммо Мавлоно Румий хеч кимга ўхшамайди, у муаззам Шарқ тафаккурининг мўъжизали бир хайкалидирким, унда тасаввуф тараққиёти хам, илму хикмат ва фалсафа хам, шеърият ва маънавият хам бирлашиб, олий кўринишда намоён бўлади. Жалолиддин Румий ўзидан кейинги Шарқ шеърияти, фикрий ва маънавий тараққиётига улкан таъсир ўтказган ижодкордир. Алишер Навоий уни илоҳий ишқ куйчиси, буюкликнинг кўз илғамас чўққиси деб шарафлайди.
38

ta tahrir

Navigatsiya