Foydalanuvchi munozarasi:ElmurodBotirov

Sahifa kontenti boshqa tillarda dastaklanmaydi.
Vikipediya, ochiq ensiklopediya
Jismoniy tarbiya va sport vazirligi

http://minsport.uz/

[1]

  1. Машҳур спортчилар 1. БОКС: Жалолов Баҳодир Исомиддин ўғли 1994 йили Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида туғилган. Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси. Бокс бўйича ҳаваскорлар ўртасида мутлақ вазнда 2 карра Осиё чемпиони бўлган. 2019 йилда Россиянинг Екатренбург шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатининг ғолиби. “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони соҳиби. 2019 йилда “Ўзбекистоннинг энг яхши спортчиси” дея эътироф этилган. 2. БОКС: Шаҳобиддин Зоиров 1993 йил 3 март куни Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида туғилган. Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси. Бокс бўйича ҳаваскорлар ўртасида -52 кг вазн тоифасида 2016 йилда Риода ўтказилган Олимпия ўйинлари чемпиони. 2019 йилда Россиянинг Екатренбург шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатининг ғолиби. “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи” ва “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони соҳиби. 3. БОКС: Мирзахалилов Миразиз Мирзакарим уғли1998 йил 25 май куни Фарғона вилоятида туғилган. Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси. Бокс бўйича ҳаваскорлар ўртасида Осиё чемпиони. 2019 йилда Россиянинг Екатренбург шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатининг ғолиби. “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони соҳиби. 4. БОКС: Ғиёсов Шаҳрам Жамшедович 1993 йил 7 июль куни Бухоро шаҳрида туғилган. Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси. Бокс бўйича ҳаваскорлар ўртасида Осиё чемпиони бўлган. 2016 йилда Риода ўтказилган Олимпия ўйинларида кумуш медални қўлга киритган.2017 йилда Германиянинг Гамбург шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатининг ғолиби. “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи” ва “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони соҳиби. 5. ДЗЮДО: Лутфуллаев Шарофиддин Рустамович 1990 йил 9-сентябрь куни Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида туғилган. 2019 йилда Дзюдо бўйича Японияда ўтказилган жаҳон чемпионатида -60 кг вазнда кумуш медални қўлга киритган. Гранд при турнирларининг 5 карра ғолиби. 6. СПОРТ ГИМНАСТИКАСИ: Оксана Чусовитина 1975 йил 19 июнь куни Бухоро шаҳрида туғилган. Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. 7 карра Олимпия ўйинлари иштирокчиси сифатида рекорд қайд этган. 1992 йил Барселона шаҳрида ўтказилган Олимпия ўйинлари чемпиони. 1991 йил жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. Осиё ўйинларида 2 та олтин, 4 та кумуш, 2 та бронза медалини қўлга киритган. “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи” ва “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони соҳибаси. 7. ТЕННИС: Истомин Денис Олегович 1986 йил 7 сентябрь куни Россия Федерациясида таваллуд топган. 2014 йилда Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида ўтказилган Осиё ўйинларида бронза медалини, 2010 йилда Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида ўтказилган Осиё ўйинларида 2 та кумуш медалини, 2018 йилда Индонезиянинг Жакарта шаҳрида ўтказилган Осиё ўйинларида чемпионликни қўлга киритган. Бир неча бор теннис бўйича катта дубилға турнирларининг асосий тури қатнашчиси. 8. БАЙДАРКА ВА КАНОЭДА ЭШКАК ЭШИШ: Рахматова Дилноза Бакир кизи 1998 йил 7 февраль куни Тошкент вилоятида туғилган. Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. 2019 йилда “Ўзбекистоннинг энг яхши аёл спортчиси” дея эътироф этилган. 9. ТАЭКВОНДО: Шокин Димитрий Александрович 1992 йил 30 май куни Тошкент шаҳрида туғилган. Таэквондо бўйича икки карра Осиё чемпиони, 2015 йилда Челябинск шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритган. 2015 йилда Бутун жаҳон талабалари ўртасида ўтказилган Универсиада ўйинлари олтин медали соҳиби. 10. БАЛАНДЛИККА САКРАШ: Радзивил Светлана Михайловна 1987 йил 17 январь Тошкент шаҳрида туғилган. 2006 йилда ёшлар ўртасида Осиё ва жаҳон чемпиони. Икки карра Осиё чемпиони ва қаторасига уч марта Осиё ўйинлари ғолиблигини қўлга киритган. “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан тақдирланган.