Занжабил

From Vikipediya
Jump to navigation Jump to search

Занжабил (Зингибер офfi cинале) - бир паллалилар синфига, занжабилдошлар оиласига мансуб, йўғон илдизпояли кўп йиллик ўт ўсимлик. Асосан, тропик ва субтропикларда тарқалган. Жан. ва Жан.

Шарқий Осиёда ўстирилади. 3. ер ости танасининг ҳамма қисмида эфир мойи бор. Қуриган илдизи хушбўй ҳидли ва мазали бўлиб, эфир мойига бой. Майдаланмаган З.нинг хушбўй ҳиди майдаланганига нисбатан узоқ сакланади. Туйиб элаки қилинган талқони табобатда жигар, юрак, меъда хасталигини даволашда ишлатилади (асал билан бирга чойнакка дамлаб ичилади). Озиқовқат саноатида кондитер маҳсулотлари ишлаб чиқаришда ва пазандачиликда баъзи овқатларга (пишиш олдидан) майдаланган ҳолда зиравор сифатида ишлатилади.[1]

Манбалар[edit]

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил