Юнонлар

From Vikipediya
Jump to navigation Jump to search

Юнонлар (ўзларини ҳелленес деб атайдилар) — халқ, Юнонистон ва Кипрнинг асосий аҳолиси. Умумий сони 12,5 млн. киши (1990-йиллар ўрталари). Жумладан Юнонинстанда 9,7 млн. киши, Кипрда 570 минг киши, АҚШда 550 минг киши, Олмонияда 300 минг киши, Канадада 150 минг киши, Россия Федерациясида 92 минг киши ва бошқа Юнон (янги юнон) тилида сўзлашади. Диндорлари — асосан православлар. Европеоид ирқига мансуб.

Г. кўп аерлик тарихга эга халқ (қаранг Юнонистон). Қад. юнон элати мил. ав. 2-минг йилликнинг бошларида Болқон ярим оролга қад. грек қабилалари — ахейлар ва ионийлар, мил. ав. 12-асрда эса — дорийлар кўчиб келиб, маҳаллий туб аҳоли (пеласглар ва бошқалар) билан қўшилиб кетиши натижасида шакллана бошлаган. Юнон колонизацияси даврида (мил. ав. 8—6-асрлар) улар ўзларини "эллинлар" деб атай бошлаганлар. Ўрта асрларда эллинлар негизида ва валахлар, славянлар (6—7-асрлар), албанлар (13—15-асрлар) иштирокида янги юнон халқи шаклланди. Г. деҳқончиликда асосан узум, тамаки, зайтун, ситрус мевалари, ғаллачилик, тоғлик туманларда чорвачилик, денгиз бўйларида балиқчилик билан шуғулланадилар. Кустар ҳунармандчилик (гилам тўқиш, зардўзлик, ёғоч ўймакорлиги, кулолчилик) ривожланган. Г.нинг катта қисми саноат, савдо ва транспортда банд. Г.нинг тарихи, иқтисоди ва маданияти ҳақида Юнонинстан мақоласига қаранг.

Адабиётлар[edit]

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил