Ёсир Арофат
Ёсир Арофат (ياسر عرفات) – Муҳаммал Абдул Раҳмон Абдул Рауф Арофат Қадва Ҳусайний 1929-йилнинг 24-августида Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида туғилди.Унинг отаси тадбиркор-сармоядор киши эди, онаси эса фарзанди тўрт ёшга етганида вафот этганди. Арофатнинг авжи болалик йиллари Қуддусда яшайдиган амакиси уйида ўтди. Ҳали дунё сир-синоатларини тўла англаб етмаган болакай араблар ва яҳудийлар ўртасида кечаётган шафқациз курашлар, қирғинларга илк бор шу ерда гувоҳ бўлди. Унинг гўдак тафаккури ва онги айнан ана шу курашлар гирдобида шаклланди. Оиладаги фаровонлик ва тўкинлик сабаб, Арофат Қоҳира университетида ўқиш, ўз билимларини чуқурлаштириш имконига эга бўлди. Энг қизиғи, Арофат университетда сиёсат ёки иқтисод каби нуфузли факултетларда эмас, муҳандислик йўналишида ўқиди (Айтишларича, у Ёсир исм-лақабини айни шу Қоҳирадаги таҳсил йилларида олган). 1948 йилги воқеалар Арофатнинг ҳаётий маслак ва мақсадларини мутлақо ўзгартириб юборди. Кўпчиликка ма’лумки, зикр этилган йилда Фаластинга қарашли ҳудудлар қўшни миллат томонидан эгалланди ва янги давлат таркибига қўшиб олинди. Шу тариқа ҳозиргача давом этиб келаётган Фаластин-Исроил ихтилофи юзага келди. Араблар 1948 йил воқеасини “Накба” (Фожиа) деб аташди. Шу йилларда Арофат ва унинг тарафдорлари томонидан Фаластинни озод қилиш байроғи остида Фанлар АкадемиясиТХ ҳаракатига асос солинди. Арофат эса босиб олинган ҳудудларни қайтариш йўлида курашган бирлашмага раҳбарлик қилди. Айни шу даврда ҳарбий саркардалик ва сиёсий етакчилик қобилиятини намойиш этган Ёсир Арофат халқаро миқёсда обрў-э’тибор қозона бошлади. Халқаро майдондаги э’тироф ифодаси ўлароқ, у Араб давлатлари Лигаси томонидан 1965 йили ташкил қилинган Фаластин Озодлик ташкилоти раҳбари этиб сайланди. Арофат қўмондонлигидаги Фанлар АкадемиясиТХ ҳаракати ўтган йиллар давомида гоҳ Ливан, гоҳ Иордания ҳудудларида ҳарбий операциялар олиб борди. Хусусан, 1968 йили Иордания ҳудудига Исроил қўшинининг киритилиши ва бу ҳужум Арофат бошқарувидаги кучлар томонидан қайтарилиши Фанлар АкадемиясиТХ ҳамда унинг етакчисига бўлган ишончни ошириб юборди. Иорданияда Фанлар АкадемиясиТХ фаолиятининг тақиқланиши, Ливанга қўшни давлат қўшини киритилиши билан минтақадаги аҳвол янада оғирлашди. Арофат ҳам мураккаб вазиятдан келиб чиқиб, Тунисдан паноҳ топишга мажбур бўлди. 1988 йили Фаластин тарихида катта сиёсий воқеа рўй берди ва, айтиш керакки, бу ҳодиса сабабчиси ҳам айнан Арофат бўлди. Озодлик ташкилоти ва ҳаракати раҳбари Иордан дарёсининг ғарбий ҳудуди ҳамда Ғазо секторида Фаластин давлати ташкил топганини э’лон қилди. Йил охирига бориб, янги давлат дунёнинг 70 мамлакати ҳукуматлари томонидан тан олинди. 1993 йили Норвегия пойтахти Осло шаҳрида эса Исроил бош вазири Исхоқ Рабин ва Ёсир Арофат иштирокида тарихий тинчлик шартномаси имзоланди[1].
Манбалар[edit]
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |