Халқаро меҳнат ташкилоти

From Vikipediya
Jump to navigation Jump to search

Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) — БМТнинг ихтисослашган муассасаси. 1919 йилда Миллатлар лигаси (иттифоқи) ҳузурида меҳнат қонунлари ва меҳнат шароитларини яхшилаш масалалари бўйича конвенсия ва тавсияларни ишлаб чиқиш учун халқаро комиссия сифатида тузилган; Халқаро меҳнат ташкилотит. 8 соатлик иш куни, оналикни ҳимоя қилиш, болалар меҳнатига оид қонунлар ва иш ўринларида хавфсизликни таъминлаш юзасидан халқаро меъёрлар ишлаб чиқилишига, иш билан бандлик дастурларини тайёрлашга катта ҳисса қўшди. Халқаро меҳнат ташкилотит.га 170 дан ортиқ давлат аъзо (2000). Ўзбекистон Республикаси 1992 й. Халқаро меҳнат ташкилотит.га аъзо давлатлар таркибига кирган, ташкилотнинг 11 та конвенсиясини ратификация қилган. Бу ташкилот меҳнат шароитларини муҳофаза қилиш ва яхшилаш, иш билан тўлиқ бандликни таъминлаш ва турмуш даражасини кўтариш, тадбиркорлар ва меҳнаткашлар ўртасида ҳамкорликни рағбатлантириш чораларини ишлаб чиқиш учун ҳукуматлар, тадбиркорлар ва мехнаткашларни тенг ҳуқуқларда бирлаштиради. Халқаро меҳнат ташкилотит. таркиби Халқаро мехнат конференсияси; маъмурий кенгаш; халқаро меҳнат бюроси; уч томонлама қўмиталар; минтақавий ва махсус конференсиялардан ташкил топган. Қароргоҳи Женевада. Тинчликни мустаҳкамлаш йўлида кўрсатилган фаолият учун Нобел мукофотига сазовор бўлган (1969)[1].

Манбалар[edit]

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил