Владимир Ленин

From Vikipediya
Jump to navigation Jump to search

Владимир Илич Ленин (русча:Владимир Ильич Ленин, ҳақиқий фамиляси Улянов, 10(22) апрел 1870, Симбирск — 21 январ 1924, Горки қишлоғи, Москва Губернияси)- рус ва совет атеисти ва пролетариат доҳийси, инқилобчи, Болшевиклар партиясининг яратувчиси, 1917 йилдаги Октабр инқилобининг ташкилотчиларидан бири, РСФСР ва СССР Халқ Совет Коммисарлари раиси, файласуф, марксистчи, нашриётчи, марксизм-ленинизм йўналишининг асосчиси, учинчи коммунистик интернатионалнинг ташкилотчиси, Совет империясининг асосчиси. Асосий изланиш ишлари соҳаси —фалсафа ва иқтисод

ЛЕНИН (Улянов) Владимир Илич [1870.10 (22).4. Симбирск (ҳозирги Уляновск ш.) — 1924. 21.1, Москва вилояти Горки қишлоғи] — Россия болшевиклар (коммунистлар) партиясининг асосчиси. СССР деб аталган "қизил империя"нинг ташкилотчиси. Петербург "Ишчилар синфини озод қилиш учун кураш союзи"ни тузишда қатнашган. 1895 й. РСДРПнинг 2-съезди (1903)да болшевиклар партиясига бошчилик қилган. 1907 йилдан муҳожирликда яшади. 1917 й. апр.да Петроградга келиб, социалистик инқилоб йўлини илгари сурди. Петроградда Октябр тўнтариши (1917 й. 7 ноябр)га раҳбарлик қилди. Советларнинг 2-Бутун Россия съездида ХКСга раис бўлди. 1922 й. Л.нинг соғлиғи ёмонлашди ва шу йил дек. ойидан эътиборан сиёсий фаолиятда қат-нашмади. Асосий асарлари: "Россияда капитализмнинг тараққийси" (1899), "Нима қилмоқ керак?" (1902), "Материализм ва эмпириокритицизм" (1908) "Империализм капитализмнинг юкрри босқичи" (1916), "Давлат ва революсия" (1917). Л.нинг жасади Москванинг Қизил майдонидаги мавзолейга қўйилган.

СССР даврида Л. қарашлари мутлақлаштирилиб, унинг фаолияти ва шахсий ҳаёти илоҳийлаштирилди. Унинг фикрларига салгина шубҳа билан қараганлар йўқ қилинди. Бироқ Россиядан хорижга жўнаган зиёлилар ва жаҳон сиёсий арбобларининг кўпчилиги ўша пайтдаёқ унинг "коммунизм қуриш" режаси хом хаёл эканлигини айтишган. 20-аср 80-й. лари охири — 90-йиллари бошида Шарқий Европада социализмнинг таназзулга учраши ва СССРнинг парчаланиши оқибатида Л. назарияси асоссиз эканлиги узил-кесил исботланди.

Л. ўз сиёсий фаолиятида Туркистонга болшевизм ғояларини тарқатишга, минтақани советлаштиришга катта эътибор каратди. Л. ва Сталин Туркистон мухториятини тугатиш режасини қўллабқувватлади. Л.нинг ташаббуси билан Турккомиссия (1919), Туркбюро (1920), РКП (б) МК Ўрта Осиё бюроси (1922) каби Марказнинг назорат қилувчи органлари тузилди ва Тошкентга юборилди. Туркистон фронти (1919) ташкил қилиниб, ўлкадаги совет режимига қарши қуролли ҳаракатни тугатиш учун 200.000 га яқин қизил аскар Туркистонга жўнатилди. Марказ юборган болшевистик эмиссарларга қарши чиққан маҳаллий раҳбарларни Л. "ўнг оғмачилик"да айблади. Л. 1920 йилда Бухоро хонлиги (амирлиги) ва Хива хонлигини қизил армия томонидан босиб олинишининг ташаббускори. Л.нинг 1920 й. 13 июндаги кўрсатмасига кўра, яхлит Туркистон минтақасини парчалаб ташлаш жараёни бошланди ва у 1925 й. бошларида тугалланди. Шунингдек, Л. Афғонистон, Ҳиндистон, Хитой, қисман Эрон, Туркия каби Шарқ давлатларида социализм қуриш ҳақидаги режаси учун Туркистондан таянч сифатида фойдаланишни мўлжаллаган эди. Л.нинг "коммунистик ғоя"си 20-аср охирида Ўзбекистонда ҳам бутунлай таназзулга учради.

Адабиёт[edit]

Манбалар[edit]

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил