Василий Верешчагин
Василий Василевич Верешчагин [1842. 14 (26). 10, Череповес, Новгород губерняси — 1904. 31. 3 (13.4), Порт-Артур] — рус рассоми. Петербург БА (1860—63) ва Париждаги Жером устахонаси (1864—65)да таълим олган. Сай-ёр рассомлар (передвижниклар)га яқин бўлган. Батал жанрига мансуб кўп сонли асарларида уруш даҳшатларини маҳорат билан кўрсатган. Туркистонни босиб олишда (1867-68, 1869-70), рус-турк (1877-78) ва рус-япон (1904-05) урушларида рус қўшинлари сафида қатнашган. Чор Россиясининг Туркистондаги босқинчилик сиёсатини ёқлаган, бу эса туркий халқларни камситувчи, қонли уруш манзаралари тасвирланган асарларида ўз ифодасини топган: "Бангилар" (1868), "Туркис-тон" туркуми (1871—74), "Тўсатдан ҳужум" (1871), "Тантана" (1872), "Қул боланинг савдоси" (1872), "Темур дарвозаси" (1872—73), "Зиндон" (1873) ва бошқалар.
Адабиётлар[edit]
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
![]() | Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
