Вақт тенгламаси
Вақт тенгламаси - ҳақиқий Қуёш вақти (Т„) билан ўртача Қуёш вақти (Ту) орасидаги фарқни ифодаловчи тенглама: ти=Тн—Тв. Қуёшни кузатиб То аниқланади ва Т„=Т||т1 топилади. В. т. қиймати ҳар бир кун учун астрономик тақвим ва йилномаларда (баъзан, тескари ишора б-н) берилади. Қуёшнинг соат бурчаги билан ўлчанадиган ҳақиқий Қуёш вақти Ернинг ўз орбитаси бўйлаб нотекис ҳаракатга ҳамда эклиптиканинг экваторга оғмалиги натижасида текис ўтмайди. Шунинг учун В. т. иккита синусоида йиғиндисидан иборат бўлади. Бу синусоидалардан бирининг даври бир йил, иккинчисиники ярим йилдир. В. т. 15 апрел, 14 июн, 1 сент., 24 дек.да нолга тенглашади, йилига 4 марта: 11 феврал
да 14,3 мин., 15 майда 3,8 мин., 27 июлда 6,4 мин. ва 2 окт.да 16,4 мин. энг катта мутлақ қийматга эришади.
Адабиётлар[edit]
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
![]() | Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
