Валядолид

From Vikipediya
Jump to navigation Jump to search

Валядолид — Испаниядаги шаҳар, Валядолид провинсиясининг маъмурий маркази. Писуэрга дарёси ва Кастилия канали бўиида. Аҳолиси 344 мингдан зиёд киши (1990-й.лар ўрталари). Муҳим т. й. ва автомобил йўллари тугуни. Автомобилсозлик ва тракторсозликнинг йирик маркази. Алюминий, тўқимачилик, кимё, керамика саноати ривожланган. Тери қайта ишлана-ди, заргарлик буюмлари ишлаб чиқарилади. Ун-т (1346 й.дан) бор. В. 10-асрдан маълум. Кастилия қиролларининг собиқрезиденсияси. Меъморий ёдгорликлардан СантаМария ла Антигуа (11—14-асрлар), Сан-Пабло (15-аср) чер-ковлари сақланган.

Адабиётлар[edit]

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил