Тоғ эчкилари

From Vikipediya
Jump to navigation Jump to search
Тог%CА%ББ эчкилари
Биологик классификация
Олам: Ҳайвонлар

Тоғ эчкилари (Capra) - қувуш шохли жуфт туёқлилар уруғи. Гавдасининг уз. 100—170 см, яғринидан бал. 65—115 см, вазни 35—150 кг . Серкаси (эркаги) узун "соқоли" ва думи остида ҳид безлари ривожланган. 8 тури бор. Шим. Африка, Евросиёда, жумладан, Кавказ, Ўрта Осиё, Ғарбий Сибир тоғларида тарқалган. Чиқиш қийин бўлган қояли жойларда яшайди. Ўзбекистон тоғларида 2 тури: бурама шохли эчки, яъни морхўр (Кўҳитанг ва Боботоғда) ва Сибир тоғ эчкиси (Туркистон ва Чатқол тоғ тизмаларида) учрайди. Йилда 1—2 бола туғади. 15—17 йил яшайди. Гўшти ва териси учун овланган. 2 тури ҳам Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган. Сони кескин камайиб кетган. Табиатни муҳофаза қилиш халқж аро ташкилоти Қизил китобига 2 тури ва 2 кенжа тури киритилган.[1]

Манбалар[edit]

  1. "Тоғ эчкилари" ЎзМЕ. Т-ҳарфи Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил