Теркс ва Кайкос ороллари

From Vikipediya
Jump to navigation Jump to search

Теркс ва кайкос ороллари - Багама оролларининг жан.шарқий қисмидаги Терке, Кайкос ва 30 дан ортиқ бошқа ороллардан иборат Буюк Британия мулки. Майдони 430 км². Маъмурий маркази — КокбернТаун шаҳри. Аҳолиси 14 минг кишидан зиёд, 90% дан ортиги Африка қитъасидан борган. Расмий тил — инглиз тили. Ороллар маржон оҳактошларидан тузилган бўлиб, рифлар билан ўралган. Карст кенг тарқалган. Иқлими тропик, пассат, ойлик тралар 23—27°. Кучли шамол ва довуллар бўлиб туради. Йиллик ёғин ўртача 1000 мм. Шўр кўл куп. Доим яшил бутазорлар, кокос палмаси плантациялари бор. Оролни 1512 йилда испанлар эгаллаган. 17-асрда оролга Бермуда о.ларидан Аҳоли келиб урнашган. 1766 йилдан Буюк Британия мулки. 1874—1962 йилларда Ямайка таркибида булган. 1959 йилда ўзиниўзи ички бошқариш ҳуқуқига эга бўлди. Орол муҳим молия марказларидан. Қишлоқ хўжалигида дуккакли экинлар, маккажўхори, мева ва сабзавотлар экилади. Денгиздан балиқ овланади. Балиқ консервалаш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш. корхоналари мавжуд. Йирик оролларда халқаро аэропортлар бор. Туризм ривожланган. Асосий ташқи савдо ҳамкорлари: АҚСҲ, Буюк Британия, Ямайка.