Тангачалилар
Тангачалилар (Squamata) — судралиб юрувчилар туркуми. Гавдаси ҳар хил шаклдаги тангачалар ва қалқонлар билан крпланган. Тангачалар остида суяк пластинкалар жойлашган. Калла суяги чакка қисмидаги суяклар редуксияга учраган. Юқори жағ квадрат суяги кўпинча бош қутиси билан ҳаракатчан бириккан. Клоакаси кундаланг тирқишсимон. Эркагининг копулятив органи бир жуфт. Кўпчилик Т. (калтакесаклар, илонлар) тухумлари юмшоқ пергаменцимон пуст билан крпланган; бу пуст остида оқсил парда бўлмайди.З кенжа туркум: калтакесаклар, амфибиясимонлар (амфисбеналар?) ва илонларга бўлинади. 6600 тури бор. Антарктикадан бошка барча қитъаларда тарқалган. Ўзбекистонда Т.нинг калтакесаклар ва илонлар кенжа туркумига мансуб 58 тури тарқалган; 16 тури Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
![]() | Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
