Табриз
Табриз, Тавриз — Эроннинг шим.ғарбий кисмидаги шаҳар. Ажичай дарёси водийсида, 1364 м баландликда жойлашган. Шаркий Озарбайжон остонининг маъмурий маркази. Аҳолиси 1,2 млн. киши (1997). Транспорт йўллари тугуни. Мамлакатнинг муҳим савдо ва саноат марказларидан. Машинасозлик, нефтни қайта ишлаш, озиқ-овқат, кўнпоябзал саноати корхоналари бор. Тўқимачилик ривожланган, ип ва шойи газламалар, гилам тўқилади. Унт бор. Шаҳарга 3—4-аср
ларда Сосонийлар томонидан асос солинган. 13-аср охири — 16-аср бошларида Эрон ҳудудидаги турли давлатларнинг пойтахти бўлган. 18—19-аср бошларида Табриз хонлигининг пойтахти. 19—20-аср бошларида Қожар шохлари валиаҳдлари қароргоҳи. Ме`морий ёдгорликлардан Алишоҳ жоме масжиди (1310—20), Кўк масжид (1465) қолдиклари сакланган. Ўрта асрларда Т. бадиий ҳунармандчилик ва тасвирий санъатнинг йирик маркази бўлган (қаранг Табриз миниатюра мактаби).
![]() | Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
