Суюқлик

From Vikipediya
Jump to navigation Jump to search
Суюқликлардаги сирт таранглиги туфайли юза торайишга интилади, натижада эркин тушаётган суюқ сув шарсимон томчига айланади.

Суюқлик материя агрегат ҳолатларидан бири бўлиб, унда ҳажм сақланади, бироқ шакл ўзгаради. Суюқлик бир-бири билан кимёвий боғланган атом ва молекулалардан иборат. Ерда энг кенг тарқалган суюқлик сувдир. Суюқлик газ каби оқувчан ва идиш шаклини олади. Баъзи суюқликлар босимга чидамли, бошқалари эса сиқилади. Газдан фарқли ўлароқ суюқлик кенгайиб бутун идишни тўлдирмайди, собит зичликни сақлайди. Суюқликнинг фарқли хоссаси сирт таранглигидир, у намланиш ҳодисасига сабаб бўлади. Суюқлик зичлиги қаттиқ модданикига яқин, газникидан эса анча юқори.

Суюқлик — модданинг қаттиқ ва газеимон ҳолатлари ўртасидаги агрегат ҳолат. С.нинг баъзи хоссалари газникига, баъзи хоссалари қаттиқ жисмникига ўхшаб кетади. У қаттиқ жисмга ўхшаб маълум ҳажмни эгаллайди, идишга қуйганда эса, газ сингари, идиш шаклини олади. Кимёвий таркибига кўра С. 1 компонентли (соф), 2 компонентли (бинар), 3 компонентли ва кўп компонентли (4 ва ундан ортиқ компонентли) суюқ аралашмалар (эритмалар)га бўлинади. Физик табиатига кўра С. нормал (одатдаги), суюқ кристаллар ва квант суюкликлар (суюқ 4Не, 3Не ва уларнинг эритмалари)га бўлинади. Одатдаги С.лар фақат битта фазага эга. Гелий "Не икки суюқ фазада — нормал ва ўта оқувчан фазаларда, суюк, кристалл моддалар эса нормал ва бир ёки ҳатто бир неча анизотроп фазаларда бўлиши мумкин. Нормал С. ташқи таъсир бўлмаганида макроскопик бир жинсли ва изотроп бўлади. Худди шу хоссалари билан С. газга ўхшайди, аммо анизотроп кристалл қагтиқ жисмлардан кескин фарқ қилади. Аморф қаттиқ жисмлар (мас, шиша) ўта совитилган С. бўлиб, одатдаги Сдан кинетик ҳарактеристикалари сон қийматлари билан фарқ қилади. Агар С. қиздирила бошланса, унинг иссиқлик ўтказувчанлик, ёпишқоқлик, диффузия каби хоссалари газларнинг шундай хоссаларига якинлашиб боради. Кристалланиш температурасига яқинлашганда эса, купчилик одатдаги С.ларнинг зичлиги, сиқилувчанлиги, иссиқлик сиғими, электр ўтказувчанлиги каби хоссалари мос равишдаги қаттиқ жисмларнинг шундай хоссаларига яқинлашади.

Сларда молекулалар бирбирига яқин туради. Шунинг учун ҳар бир молекула ўзининг атрофидаги қўшни молекулалар билан ўзаро таъсирлашиб туради. С. молекулалари газ молекулалари каби эркин ҳаракат қилмасдан, қандайдир вақт оралиғида ўтроқ ҳолат деб аталувчи ҳолатдаги мувозанат вазият атрофида тебраниб туради. Вақтвакти билан С молекуласи олдинги мувозанат вазиятдан ўз ўлчамларига яқин бўлган масофача узоқликка ўтиб, янги мувозанат вазиятни эгаллаб боради. Шу тарзда С молекулалари С. ҳажми бўйича бетартиб равишда секинлик билан кўча бошлайди. С аниқ ҳажмга эга бўлишига қарамай, маълум шаклни саклаб қола олмайди ва идишнинг ўзи эгаллаган қисмининг шаклини олади.

Моддаларнинг фаза ҳолати, асосан, тра Т ва босим Р га боғлиқ. Молекулаларнинг ўзаро таъсири ўртача потенсиал энергиясининг уларнинг ўртача кинетик энергиясига нисбатан фаза ҳолатини аниклайдиган катталик е(Т, Р) ҳисобланади. Қаттиқ жисмлар учун е(Г, Р)"ғ; бу молекулаларнинг ўзаро таъсир кучининг катта эканлигини ва у молекулаларни мувозанат ҳолат яқинида ушлаб туришини кўрсатади. Газлар учун е(Т, Р)"ғ; бу молекулаларнинг тортишиш кучи уларни бирбирига яқин ҳолатда ушлаб тура олмаслигини ифодалайди. С учун г(Т, Р)~ғ. Бу эса С.ни ташкил этувчи молекулаларнинг узлуксиз бетартиб ҳаракати ва молекулалар орасидаги ўзаро таъсир кучларининг қўшган ҳиссалари деярли бир хил эканлигини кўрсатади.

С.нинг макроскопик хоссалари механика, физика, физиккимё услубларидан фойдаланиб ўрганилади. Маc, мувозанат ҳолатдаги С.нинг механик ва иссиклик хоссалари термодинамика услублари; мувозанат ҳолатдан чиқарилган Сларда содир бўлувчи жараёнлар қайтмас жараёнлар термодинамикаси; яхлит муҳит деб қаралувчи С. ҳаракати гидродинамика; суюқ металларнинг ўзига хос оқими магнит гидродинамика услублари орқали ўрганилади.

Аброр Нўъмонхўжаев.

Шунингдек қаранг[edit]