Сигмунд Фреуд

From Vikipediya
Jump to navigation Jump to search
Сигмунд Фреуд

Сигмунд Фреуд (1938)
Таваллуди 6-май 1856-йил(1856-05-06)
Фреиберг, Моравия (ҳозирги Чехия)
Вафоти 23-сентабр 1939-йил(1939-09-23)
(83 ёшда)
Лондон, Буюк Британия
Истиқомат жойлари Австрия, Англия
Фуқаролиги австриялик
Миллати Яҳудий
Соҳаси Неврология, Фалсафа, Психиатрия, Руҳшунослик, Психотерапия, Психиотаҳлил
Алма матер Вена Университети
Академик раҳбарлари Жеан-Мартин Чарcот, Жосеф Бреуэр
Машҳур ишлари Психотаҳлил
Машҳур совринлари Гоэтҳе Мукофоти

Зигмунд Фрейд (асл исми Сигисмунд Счломо Фреуд (6-май 185623-сентабр 1939), австриялик невролог ва руҳшунос бўлиб, психотаҳлилга асос солган. Фрейд одам табиати замирида жинсий эҳтиёж ётади, деган фикрни ўртага ташлаган. У фрейдизм асосчиси. 1902 йилдан Вена университети профессор, 1938 йилдан Англияда. Ф.нинг дастлабки тадқиқотлари бош мия физиологияси ва анатомиясига бағишланган. 19-аср нинг 80-йилларида неврозлар муаммосига, 90-йилларнинг ўртасидан бошлаб эса руҳий тахлил (психоанализ) асосида неврозларни даволаш усулига эътиборини қаратди. Индивиднинг психосексуал ривожланиши назариясини такомиллаштирди, феъл-атворнинг шаклланиши ва унинг патологиясида болалик даври кечинмаларини асосий ўринга қўйди. Психоанализ қоидаларини инсоният маданиятининг турли соҳалари — мифология, фолклор, бадиий ижод, дин ва бошқаларга жорий килди. Ф.нинг баъзи фикрларини неофрейдизм инкор этади.

Чапдан о'нгга қараб: О'тирганлар: Сигмунд Фреуд, Г. Станлей Ҳалл, C. Г. Жунг; Турганлар: Абраҳам А. Брилл, Эрнест Жонес, Сáндор Ференcзи. (1909 йил)

Асосий асарлари[edit]

  • "Тушлар таъбири" (1900),
  • "Кундалик ҳаёт психопатологияси" (1904),
  • "Психоанализга кириш бўйича маърузалар" (1910),
  • "Тотем ва табу" (1913),
  • "Мен ва У" (1923),
  • "Мусо ва тавҳид" (1939).