Сигир

From Vikipediya
Jump to navigation Jump to search
Википедия:ТаксономияҲоw то реад а тахобох
Уй сигири
Коэ ин wеиланд биж Горссел.ЖПГКатегория:Википедия:Статьи с переопределением значения из Викиданных
Биологик классификация
Олам: Ҳайвонлар
Тип: Хордалилар
Осттип: Умуртқалилар
Синф: Сут эмизувчилар
Инфрасинф: Ҳамроҳлилар
Тартиб: Жуфт туёқлилар
Осттартиб: Кавш қайтарувчилар
Оила: Ковак шохлилар
Остоила: Буқалар
Авлод: Ҳақиқий буқалар
Тур: Ёввойи буқа
Осттур: Уй буқаси
Биномиал номи
Бос таурус
Линнаэус, 1758
Триномиал номи
Бос таурус таурус,
Бос таурус индиcус

Буқачилик тарқалганлиги
Буқачилик тарқалганлиги
Синонимлари

Бос примигениус,
Бос индиcус

Сигир — бузоқлаган урғочи қорамол. Урғочи бузоқлар зотига ва ўсишига қараб 18—20 ойлигида ғунажин бўлиб етишади ва қочиришга қўйилади. Бўғозлик даври ўртача 282—285 кун. Ғунажинлар туққанидан кейин сигирлар гуруҳига киритилади. Сигирлар, асосан, сут ва бузоқ олиш (подани тўлдириш) учун боқилади. Уларнинг соғим даври 300— 305 кун. Ўзбекистонда боқиладиган қизил чўл, бушуев, қораола, швиц зотли сигирлар бир йилда 3000–6000 кг ва ундан кўп сут беради. Сигирлар ўртача 20 (баъзан 35) йил яшайди. Хўжаликларда сигирлардан 5—6, айрим сермаҳсул, ўртача йиллик соғими 9—12 минг кг бўлган рекордчиларидан 9—10 марта туғишига қадар фойдаланилади. Қисир қолган, қариган, нуқсонли сигирлар семиртириб гўштга топширилади.[1]

Манбалар[edit]

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил