Швейсария
| Шиор: "Унус про омнибус, омнес про уно" | |
| Мадҳия: Счwеизерпсалм (Cантиқуэ суиссе) (Салмо свиззеро) | |
| Пойтахт | Берн |
| Расмий тил(лар) | немис, франсуз, италян ва ретроман |
| Ҳукумат | Федератив Республика |
| Майдон | |
| • Бутун | 41 285 км2 km² ({{{майдон_о`рин}}}-) |
| • Сув (%) | 4.2 |
| Аҳоли | |
| • 2016 рўйхат | 8,401,120 (99- ўрин) |
| • Зичлик | 202 киши/km² |
| ЯИМ (ХҚТ) | - йил рўйхати |
| • Бутун | (-) |
| • Жон бошига | |
| Пул бирлиги | Франк (1 frank = 100 rappen)
|
| Вақт Минтақаси | (UTC+1) |
| • Ёз (DST) | (UTC+2) |
| Қисқартма | CH |
| Интернет домен | .ch |
| Телефон префикси | +41
|
Швейсария (Сwитзерланд, нем. Счwеиз, франс. Суиссе, итал. Свиззера), Швейсария Конфедерацияси (нем. Счwеизерисче Эидгеноссенсчафт, франс. Cонфердератион Суиссе, итал. Cонфедеразионе Свиззера) — Марказий Европада жойлашган давлат. Майдони 41 285 км². Аҳолиси 7,997 млн. киши (2012). Пойтахти Берн шаҳри Маъмурий жиҳатдан 23 кантон (улардан 3 таси ярим кантонлар)га бўлинади.
Cонтенц
- 1 Давлат тили
- 2 Давлат тузуми
- 3 Табиати
- 4 Тарихи
- 5 Асосий сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари
- 6 Иқтисодиёти
- 7 Тиббий хизмати, маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари
- 8 Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви
- 9 Адабиёти
- 10 Меъморлиги
- 11 Тасвирий санъати
- 12 Мусиқаси
- 13 Театри
- 14 Филми
- 15 Ўзбекистон — Швейсария муносабатлари
Давлат тили[edit]
Швейсарияда 4 та давлат тили бор: немис, франсуз, италян ва ретроманча тиллари. Швейсариянинг биринчи давлат тили немис тилидур. Чунки бу тилда 5 миллионга яқин аҳоли сўзлашади. Лекин улар шевада сўзлашишади. Бу дегани улар швейсарча-немисча гаплашишади. Швейсарияда 50 дан ортиқ шева тури бор. Бундан ташқари франсуз, италян тиллари ҳам аҳоли томонидан шевалаштирилган.
Давлат тузуми[edit]
Ш. — федерал парламентли республика. Амалдаги конституцияси 1874 йил 29 майда қабул қилинган (кейинчалик ўзгартишлар киритилган). Давлат ва ҳукумат бошлиғи — президент, у Федерал мажлис томонидан Федерал кенгаш (ҳукумат) аъзоларидан 1 йил муддатга сайланади ва қайта сайланиш ҳуқуқига эга эмас. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни 2 палатали (Миллий кенгаш ва Кантонлар кенгаши) Федерал мажлис, ижрочи ҳокимиятни президент ва Федерал кенгаш (ҳукумат) амалга оширади. Ҳар бир кантон ўз конституцияси, парламенти ва ҳукуматига эга.
Табиати[edit]
Ҳудудининг катта қисмида Алп тоғлари жойлашган (бал. 4634 м гача, Дюфур тоғи). Мамлакат марказида Швейсария ясситоғлиги, шимолий ғарбида Юра тоғлари бор. Иқлими нам, мўътадил иқлим бўлиб, Женевада январ ойининг ўртача температураси 0°, июл ойининг ўртача температураси 19°. Ўртача йиллик ёғин миқдори 800–2500 мм. шаҳрида дарё кўп. Рейн (Ааре ирмоғи билан) дарёси, Рона, Инн, Тичино дарёларининг юқори оқими шаҳридан оқиб ўтади. Женева, Боден ва бошқалар кўллар бор. Тоғ қўнғир ўрмон ва тоғ ўтлоқи тупроқлар тарқалган. Мамлакат ҳудудининг 24% ўрмон. Ясситоғлик ва тоғларда кенгбаргли ҳамда игнабаргли дарахтлар ўсади, баланд тоғлар субалп ва алп ўтлокдари билан қопланган. Алп тоғларида музликлар бор (2 минг км²га яқин). Ҳайвонот дунёси бой. Тоғларда сут эмизувчилардан ёввойи эчки, сувсар, қуён, суғур, айиқ, тулки ва бошқалар, паррандалардан бургут, карқур, тоғчумчуқ, дарё ва кўл қирғокларида балиқчи қуш учрайди, сувларда турли хил балиқлар бор. Тоғларда туризм, алпинизм, спортнинг қишки турлари билан шугулланиш учун шароитлар яратилган. Швейсария миллий боғи, кўплаб резерват ва буюртма қўриқхоналар бор.
Аҳолиси олмон-швейсарияликлар, франсуз-швейсарияликлар, италяншвейсарияликлар ва рето-романлардан иборат. Италян, немис, испан, франсуз, португал ва бошқалар ҳам яшайди. Расмий тиллар — немис, франсуз, италян ва рето-роман тиллари. Аҳолининг 67,7% шаҳарларда истиқомат қилади. Диндорларнинг аксарияти католик ва протестантлар. Йирик шаҳарлари: Сюрих, Базел, Женева, Берн, Лозанна.
Тарихи[edit]
шаҳрида яшаган одамларнинг қадимий қароргоҳлари палеолит даврига мансуб. Ш. ҳақидаги биринчи ёзма манбалар мил. ав. 2-асрга оид. Ўша даврда шаҳрининг катта қисмига гелветларнинг келт қабилалари келиб ўрнашган (шаҳрининг қадимий номи — Гелвеция шундан келиб чиққан). 496—536 йилларда Ш. ҳудуди Франклар давлати таркибига кирди. 7-асрда аҳолини христиан динига киритиш ниҳоясига етди. 10-асрда шаҳрининг шарқий, 1032—34 йилларда ғарбий қисми "Муқаддас Рим империяси" таркибига кирди. 13-аср ўрталарида Габсбургларга қарши бошланган кураш натижасида Швиц, Ури, Унтервалден кантонлари 1291 йил 1 августда ўзаро "абадий иттифоқ" тузиб, "Муқаддас Рим империяси" доирасида Швейсария конфедерациясига асос солди, 1499 йилда эса амалда мустақил давлатга айланди. 1513 йил 13 кантондан иборат федерация сифатида тўлиқ шаклланди (1798 йилгача мавжуд бўлган). 1648 йилги Вестфалия сулҳига биноан Ш. суверен давлат деб тан олинди. 16-асрда шаҳрида реформация ҳаракати тарқалди. 18-аср охирида шаҳрида саноат ва савдо бирмунча ривожланди. 1798—1803 йиллар Ш. ҳудудида Гелвеция республикаси мавжуд бўлди. 1814— 15 йилги Вена конгресси шаҳрининг ҳозирги даврдаги чегарасига яқин бўлган чегарани белгилаб берди ва уни абадий бетараф давлат деб эълон қилди. 19-асрнинг 30—40-йиллари сиёсий тузумни демократлаштириш ва мамлакатни марказлаштириш ҳаракати авж олди. 1848 йилги конституция бўйича Ш. кантонларнинг унча мустаҳкам бўлмаган иттифоқидан ягона федератив давлатга айланди. 1ва Иккинчи жаҳон уруши йиллари Ш. ўз бетарафлигини тасдиқлади. Ш. ҳудудида турли халқаро ташкилотлар жойлашган. Ш. 2002 йилдан БМТ аъзоси. 1991 йил 23 декабрда Ўзбекистон Республикаси суверенитетини тан олган ва 1992 йил 7 майда дипломатия муносабатлари ўрнатган. Миллий байрами — 1 август — Конфедерация ташкил этилган кун (1291); 1899 йилдан бери нишонланади.
Асосий сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари[edit]
Швейсария демократикхристиан партияси, 1935 йил ташкил этилган; Швейсария демократлари партияси; Ш. "кўкатпарварлар" партияси, 1983 йил асос солинган; Ш. радикалдемократик партияси, 1848 йил тузилган; Ш. социалдемократик партияси, 1888 йил ташкил этилган; Ш. либерал партияси, 1913 йил асос солинган; Ш. халқ партияси, 1971 йил сентябрда Ш. деҳқон, ҳунарманд ва бюргерлар бирлашган партияси (1919) ҳамда Ш. демократик партияси (1944) негизида тузилган; Ш. озодлик партияси, 1985 йил ташкил этилган; Ш. меҳнат партияси, 1944 йил Швейсария КП (1921) ва сўл социалистлар гуруҳи бирлашиши натижасида тузилган. Ш. касаба уюшмалари бирлашмаси, 1880 йил ташкил этилган.
Иқтисодиёти[edit]
Ш. — интенсив қишлоқ хўжалигига эга бўлган юксак ривожланган индустриал мамлакат; жаҳондаги йирик молия марказларидан ва капитал экспорт қилувчилардан бири. Ялпи ички маҳсулотда саноатнинг улуши 25%, қишлоқ хўжалиги ники 2,9%, молия ва суғуртаники 25,4 % ни ташкил этади.
Саноатида машинасозлик ва металлсозлик етакчи тармоқ ҳисобланади. Машинасозлик саноати металл ишловчи аниқ станоклар, темирпресс асбобускуналари, электротехника буюмлари ишлаб чиқаради. Жаҳонда ишлаб чиқариладиган соатнинг У2қисми шаҳрига тўғри келади. Кимё, фармацевтика, тўқимачилик, тикувчилик, трикотаж, поябзал, қоғоз, полиграфия, озиқовқат (пишлоқ, шоколад ва консентратлар) саноати ривожланган. Тоштуз ва қурилиш материаллари қазиб олинади. Йилига ўртача 60,4 млрд. кВцоат электр энергияси ҳосил қилинади (‘/2қисми ГЕСларда, 2/5қисми АЭС ларда).
Қишлоқ хўжалигининг асоси чорвачилик (асосан, сут чорвачилиги) ҳисобланади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг 3/4 қисми чорвачиликка тўғри келади, қорамол, чўчқа, қўй боқилади. Паррандачилик ривожланган. Деҳқончиликда буғдой, арпа, қанд лавлаги, картошка, емхашак экинлари экилади. Токчилик ривожланган. Тоғларда ёғоч тайёрланади.
Транспортнинг турли хиллари мавжуд. Транспорт йўлилар ҳаммаси электрлаштирилган бўлиб, уларнинг уз. 5 минг км, автомобил йўллари уз. 71,1 минг км. Канат ва осма йўллар ҳам бор. Рейн дарёси ва кўлларда кемалар қатнайди. Энг йирик порти — Базел шаҳри Сюрих ва Женевада халқаро аэропортлар бор. Хорижий сайёхлик ривожланган (йилига ўртача 7 млн. киши келибкетади).
Швейсария четга машинасозлик ва металлсозлик маҳсулотлари, жумладан, соат, аниқ приборлар, химикат, тўқимачилик моллари, кийимкечак, озиқ-овқат ва бошқалар чиқаради. Четдан нефт ва нефт маҳсулотлари, хом ашё, жиҳозлар олади. Ташқи савдода Германия, Франсия, Италия, АҚСҲ ва бошқалар давлатлар билан ҳамкорлик қилади. Пул бирлиги — швейсария франки.
Тиббий хизмати, маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари[edit]
Швейсария врачлар унтларнинг тиббиёт фтларида тайёрланади. Лезен, Лугано, Давос, Монтрё ва бошқалар шаҳарларда машҳур курортлар бор. шаҳрида таълимнинг ягона тизими йўқ. Ҳар бир кантон ўзининг мактаб қонуни ва бошқарувига эга. Лекин барча кантонлар учун 6—7 ёшдан 15—16 ёшгача бўлган болалар учун мажбурий таълим жорий қилинган. Асосий (бошланғич) мактаблар ҳар бир кантонда қабул қилинган системага қараб 7, 8 ёки 9 йиллик бўлиб, улар 2 босқичдан иборат (4+3, 4+4 ёки 4+5). Ўрта мактаблар 2 туркумли бўлиб умумтаълим ва ихтисослашган мактабларга бўлинади. Ҳунартехника ўқув юртлари, тижорат, маъмурий, техника, қишлоқ хўжалиги ва бадиий мактаблар, ўқитувчилар гимназиялари мавжуд. Олий таълим тизимига университет ва институтлар киради. Йирик олий ўқув юртлари: Сюрих университети, Женева, Базел, Берн унтлари, Сюрих ва Лозаннадаги федерал технология институтлари, СанктГаллендаги иқтисодиёт ва ижтимоий фанлар мактаби.
Швейсария илмийтадқиқотларга Швейсария миллий фонди (1952) раҳбарлик қилади. Йирик кутубхоналари: Базел университети кутубхонаси (2 млн.дан ортиқ асар), Ш. миллий қутубхонаси (Берн шаҳрида, 1,5 млн.дан ортиқ асар). шаҳрида 600 музей бор. Йириклари: Сюрихдаги тарих музейи, Базел, Берн, Женева ва Сюрихдаги санъат музейлари, Лозаннадаги нафис санъат музейи.
Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви[edit]
Швейсария бир қанча газ. ва журнал нашр этилади. Йириклари: "Базлер сайтунг" ("Базел газетаси", немис тилидаги кундалик газета, 1977 йилдан), "Бернер сайтунг" ("Берн газетаси", немис тилидаги кундалик газета, 1979 йилдан), "Блик" ("Нигоҳ", немис тилидаги кундалик газета, 1959 йилдан), "Велтвохе" ("Жаҳон ҳафта ичида", немис тилидаги ҳафтанома, 1933 йилдан), "Тагес ансаер Сюрих" ("Сюрих кундалик шарҳи", немис тилидаги кундалик газета, 1893 йилдан), "Трибюн де Лозанн — матен" ("Лозанна минбари — тонг", франсуз тилидаги кундалик газета, 1862 йилдан). Ш. телеграф агентлиги (АТС) 1894 йилда ташкил этилган; йирик газ. нашриётларининг аксиядорлик жамияти. Ш. радиоэшиттириш ва телевидение жамияти, ярим тижорат ташкилоти. шаҳрида радиоэшиттиришлар 1923 йилдан, мунтазам телекўрсатувлар 1958 йилдан бошланган.
Адабиёти[edit]
Адабиёти немис, франсуз, италян, ретороман тилларида ривож топмоқда; тилига кўра қардош бўлган қўшни мамлакатлардаги адабиёт билан боғланган. Немис тилидаги адабиёт қадимий халқ қўшиқлари, афсоналарга бой (Вилгелм Телл ҳақидаги афсоналар, тарихий хроникалар). Маърифатчилик оқими даврида А. Геллер ва буюк педагог И.Г.Песталоцси ижодида миллий хусусиятлар ўз аксини топди. Франсуз ёзувчиси Ж.Ж. Руссо ҳаёти ва ижоди ҳам Ш. билан боғланган. 1848 йилги инқилобдан сўнг немис тилида ижод қилувчи И.Готхелф, Г. Келлер, К.Ф.Меер каби ёзувчилар ижодида реализмни равнақ топишига имкон яратилди; 19-аср франсуз тилидаги адабиётнинг машҳур вакили Р. Тепфердир. Шу ёзувчиларнинг ижоди туфайли Ш. адабиёти биринчи марта чет элга танилди. 20-асрнинг 1-ярмида немис тилида ёзувчи Р. Валзер, Я.Бюрер, франсуз тилида ёзувчи Ш.Ф.Рамю каби адиблар ўз асарларида долзарб ижтимоий муаммоларга мурожаат қилдилар. Улар урушдан кейинги даврдаги реалистик адабиётни янада юксалтириш учун замин яратдилар. Немис тилида ижод қилувчи М. Фриш ва Ф.Дюрренматт асарлари миллий адабиётни Европа маданиятининг бойлиги даражасига олиб чиқси. 1960—70 йилларда немис тилида ёзувчи В.М.Диггелман, А. Мушг, О.Ф.Валтер каби адиблар роман ва ҳикояларида, А.Мартининг шеърий тўпламларида немис тилидаги швейсар адабиётининг реалистик анъаналари замонавий тасвирий воситалар билан уйғунлашиб кетган. Франсуз тилида ёзувчи Ж. Алда, Ф. Жакотте, Ж. Шессеке, италян тилида ёзувчи Ф.Кеза, ретороман тилида ёзувчи К. Бирт, А. Пеер, С. Кенс каби адиблар машҳур.
Меъморлиги[edit]
Швейсариянинг қадимий меъморий ёдгорликлари меровинглар санъати (РиваСанВиталдаги баптистерий, 5— 6-асрлар), кейинчалик "Каролинглар уйғониш даври" санъати (СанктГаллендаги монастир, 7-аср) билан боғланган. Романготика услубидаги бинолар (Сюрихдаги Гросмюнстер, 12—15-асрлар; Базелдаги соборлар, 1185—1200) Франсия ва Олмония меъморлигига яқин. Уйғониш даври меъморлиги анъаналари 17-аср иншоотларида сақланиб қолган (Сюрихдаги ратуша, 1694—98, меъмор И.Я.Келлер). 17—18-асрлар меъморлигида барокко услуби қарор топди (СанктГаллендаги черков, 1755— 70; Лозаннадаги ратуша, 17-асрда қайта қурилган). 18-аср охирида классицизм кенг тарқалди (Невшателдаги ратуша, 1782—90, меъмор П.А. Пари). 19-аср ўрталарида эклектизм, 19-аср охирида модерн услуби кўринишлари пайдо бўла бошлади. 20-асрнинг 20-йиллари меъморлар халқ меъморлиги анъаналаридан ва функсионализм усул ва методларидан фойдаландилар. 30-йиллардаги буюк иншоотлар: Люцерндаги Люцерн кантони санъат ва мажлислар уйи (1930—33, меъмор А.Мейли), Женевадаги Миллатлар саройи (1927—37, меъмор Гиёл). 50—70-йилларда йўддошшаҳарлар (ЛеЛинон, Женева яқинида, 1962— 70, меъморлар Г. ва П. Амман ва бошқалар), ижтимоий ва маъмурий бинолар [Лозанна шаҳридаги "Кодак" фирмаси маъмурий биноси ва омборхонаси, 1961—63, меъмор Ф. Блуггер; Сюрихдаги "Башарият уйи" (Ле Корбюзе маркази), 1967, меъмор Ле Корбюзе; Суг шаҳридаги турар жой бинолари, 1958—68, меъмор Ф. Штукки ва бошқалар; Женевадаги "Ле Пари" кинотеатри, 1971, меъмор М.Ж.Соже].
Тасвирий санъати[edit]
Ш. ҳудудидан топилган илк тасвирий санъат ёдгорликлари мил. ав. 1-минг йилликнинг 2-ярмига мансуб (қаранг Латен маданияти). Мюнстер (ҳозирги Мюстаир)даги СанктИоганн черковидаги деворий расмлар 9-асрга оид бўлиб, монументал рангтасвирнинг қадимий ёдгорлиги ҳисобланади. 13—15-асрларда готика ҳайкалтарошлиги ва рассомлиги, китоб миниатюраси, витраж ҳамда дастгоҳ санъати ривожланди. 16-асрда рассомлар Н. МануэлДейч, У. Граф ва кичик Х. Лей ижоди диққатга сазовор. Г.Аспер, йил Амман ва Т. Штиммер 16-аср китоб миниатюраси усталаридир. Базелда кичик Х. Холбейн узоқ вақт фаолият юритди. 17-аср Ш. санъатида барокко услуби яққол кўзга ташланади. 18-асрда кўп швейсариялик санъат усталари Франсияда таълим олганлиги ва ишлаганлиги сабабли, ўша давр Ш. тасвирий санъати Франсия таъсири остида бўлди. Шу давр рангтасвирида пастел ва миниатюра портрети (Ж.Е. Лиотар), манзара (С. Геснер), тарихий ва маиший (И.Л.Аберли, 3. Фрейденбергер) жанрларда кўплаб асарлар яратидди; айниқса, А. Граф ва И.Г.Фюсли (асосан, Англияда ишлаган) ижоди диққатга сазовор. 19-аср бошида тасвирий санъатда классицизм ва романтизм деярли ривожланмади (рассомлар Х.Л.Фогел, Х. Хейс, графикачи Р.Тепфер ижоди). 19-аср ўрталарида реалистик манзаралар (А. Калам), меҳнаткаш халқ ҳаёти ифодаланган маиший картиналар (Ф. Бухсер, А. Анкер) яратилди. 19-аср охири — 20-аср бошларида символизм ва "модерн" услубида ижод қилган А. Беклин шуҳрат қозонди; Ф. Ходлер ижоди миллий тарих мавзусига бағишланди. Бу даврда Ш. санъатида импрессионизм, постимпрессионизм, символизм оқимлари авж олди (швейсариялик рассомлардан Ф. Валлоттон, Т. Стейнлен Франсияда ишладилар, А. Жакометти ижоди ҳам франсуз мактаби билан боғлиқ).
Биринчи жаҳон уруши йиллари Ш. санъатида экспрессионизм йўналиши ривожланди. 60—70-йиллар Ш. санъатида Европа санъати оқим ва йўналишлари кўзга ташланди. Халқ санъатида ёғоч ўймакорлиги, кулоллик, тўқимачилик, чарм ва металл буюмлар тайёрлаш ривожланган.
Мусиқаси[edit]
Ш. халқ мусиқа санъатида Алп тоғларида яшовчи тоғлиларнинг ўзига хос жанри — ёдл ва чўпон куйлари ажралиб туради. Мусиқа асбоблари — алп бурғуси ва швейсар ҳуштаги. Профессионал диний мусиқа тахминан 10-асрда вужудга келган. СанктГаллен монастири Европа мусиқа маркази бўлган. 13-асрдан дунёвий мусиқа санъатини тарқатувчи миннезингерлар фаолият кўрсатган. 16-асрда полифония мусиқаси усталари Х. Коттер, Л. Зенфл, Л. Буржуа ижод қилдилар. 17-асрда шаҳар мусиқа бирлашмалари тузила бошлади. 18-аср охири — 20-асрда хор ва мусиқа жамиятлари тузилди, мусиқа таълими ривожланди (композитор ва педагоглар Х.Г.Негели, И.Ф. Хегар, Х. Хубер, ритмик тарбия тизими асосчиси Э. ЖакДалкроз). 20-асрда Ф. Андре, В. Буркхард, Г. Доре, Ф. Мартен, К.Ф. Семинн, 20-аср 2-ярмида Г. Холлигер, В. Фогел, Ю. Виттенбах, Р. Мозер каби композиторлар машҳур бўлган. шаҳрида 10 дан ортиқ симфоник оркестр, бир қанча опера труппалари, хор жамоалари ва камерчолғу ансамбллари, Базел мусиқа академияси, Женева, Сюрих, Берн, Лозаннада консерваториялар бор.
Театри[edit]
Ш. театр санъати халқ расмрусумлари асосида вужудга келган ва франсуз, немис, италян тилларида ривожланмоқда. 16-асрда реформациянинг католицизмга қарши курашини акс эттирувчи песалар яратилган. 1512 йил биринчи дунёвий песа — "Телл тўғрисида ўйин"қўйилган. Фастнахцҳпил жанри кенг тарқалган; бунда воқеликни ҳаққоний акс эттириш сиёсий сатира билан уйғунлашиб кетган. 1738 йил Женевада биринчи профессионал труппа ташкил бўлди ва у франсуз драматургларининг песаларини саҳналаштирди. Лозанна (1781), Женева (1782 ва 1789), Шатлен (1786) ва бошқалар шаҳарларда театр бинолари қурилди. 1801 йилСанкт-Галленда профессионал театрга асос солинди. 1879—1951 йиллар Женевада "Грантеатр" фаолият кўрсатди. 1908 йил Сюрихда "Пфауэнтеатр" драма театри (кейинчалик "Шаушпилхауз") очилди ва шаҳрининг етакчи миллий театрига айланди. 1938—61 йилларда бу театрга таниқли режиссёр Оскар Велтерлин раҳбарлик қилди ва театрларда Б. Брехт, Ф. Дюрренматт, А. Чехов ва бошқаларнинг песалари қўйилди. шаҳридаги бошқа машҳур театрлар: Лозаннадаги "Пти шен" ва "Боле", Женевадаги комедия, "Нуво театр де пош" ва "Де Рош" театрлари, Сюрихдаги Ноймаркт театри, Базелдаги театр, Берн, Люцерндаги театрлар. Ш. театрининг етакчи арбоблари: О. Эберле, Х. Гнеков, Л. Линдтберг, театр рассоми Г.Отто.
Филми[edit]
Биринчи тўла метражли бадиий филм ("Конфедерациянинг вужудга келиши", режиссёр Э. Хардер) 1924 йилда яратилган. Шу йили Сюрихда "Празенс" кинофирмаси ташкил этилди. 1930—40 йилларда ҳужжатли филмлар режиссёрлари А. Векслер, Э. Лайзер ишлари, режиссёр Л. Линдтбергнинг ватанпарварлик руҳидаги бадиий филмлари ("Ўқчи Випф", 1938; "Сўнгги имконият", 1945) ажралиб туради. 1950-йилларда "Батрак Ули" (1954), "Пишлоқ пиширувчилар" (1958; иккаласининг режиссёр Ф. Шнейдер), "Одеон кафеси" (1958, режиссёр К. Фрю) филмлари экранга чиқди. 60-йилларгача шаҳрида кино, асосан, немис тилида бўлган. Франсуз тилида ижод қилувчилар орасида ҳужжатли филмлар режиссёр Ш. Дюванел ва ҳужжатли филмпамфлетлар муаллифи А. Брандт машҳур. 1968 йил режиссёрлар А. Таннер, К.Горетта, Ж.Л.Руа, М. Суттер ва Ж.Ж.Лагранж (кейинчалик ўрнига Н. Ерсен бўлди).
"Бешлар гуруҳи"га бирлашдилар ва воқеликни бўяб беришга қарши чиқдилар. Улар ўз филмлари ("Саламандра": 1971; "Африкадан қайтиш", 1975; "Дунё оралиғи", 1975, барчасининг режиссёр А. Таннер; "Таклиф", 1972, режиссёр К. Горетта)да оддий кишилар турмушини, ҳаёт қийинчиликларини кўрсатдилар. 1970—80 йилларда режиссёрлар Р. Лисси, Т. Кёрфер, Д. Шмид машҳур бўлган. Сюрихда Швейсария киномаркази фаолият юритади. 1946 йилдан Локарнода халқаро кинофестиваллар ўтказилади.
Ўзбекистон — Швейсария муносабатлари[edit]
- Асосий мақола: Ўзбекистон — Швейсария муносабатлари.
| |||||
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |