Шувоқ

From Vikipediya
Jump to navigation Jump to search

Шувоқмураккабгулдошлар оиласига мансуб ўсимликлар туркуми. Кўп йиллик, камданкам бир йиллик. 400 (баъзи маълумотларга қараганда 250) тури маълум. Ўрта Осиё, Қозоғистон ва Закавказенинг чўл ва ярим чўл, даштларида кўп учрайди. Ўзбекистонда, асосан, бир йиллик Ш. ёки бурган, кўп йиллик оддий Ш. ёки ола эрмон, аччиқ Ш. ёки эрмон, сиверс шувоғи ёки сассиқ алаф, суғд шувоғи, оқ Ш. ва бошқалар турлари учрайди.

Бир йиллик Ш. (бурган) пояси тик, юқори қисми сершох, бўйи 30—100 см, илдизи йўғон, ёғочсимон. Барглари кетмакет жойлашган, бандли, пацимон қирқилган. Поя ва барглари тукли, кумуш рангда. Гуллари майда, сариқ ёки қизғишпушти, рўваксимон тўпгули саватчага тўпланган. Меваси майда писта. Июл—августда гуллаб, мевалайди. Бир тупи 100 мингдан ортиқ уруғ беради. Уруғи ва илдизпоясидан кўпаяди.

Оддий Ш. (ола эрмон) пояси тик, сершох, юқори қисми тукли, бўйи 50—200 см, барглари пацимон қирқилган, юқори барглари бандсиз, пастдагилари бандли. Гуллари рўваксимон, тўпгули саватчага тўпланган. Меваси писта. Суғориладиган деҳқончилик минтақаларида бегона ўт сифатида учраиди, шунингдек, ариқ ва йўл чеккаларида, боғ, токзорларда ўсади.

Кураш чоралари: механик усулда йўқотилади.