Шенси
Шенси — Хитойнинг шим.ғарбий қисмидаги провинсия. Хуанхе дарёсининг ўрта оқими ҳавзасвда. Майдони 195,8 минг км². Аҳолиси 35,9 млн. киши (1999). Маъмурий маркази — Сиан шаҳри шаҳрида қадимдан деҳқончилик ривожланган. Жами экин майдонларининг ярмидан кўпроғига донли экинлар (буғдой, тариқ, шоли) экилади. Пахта, мойли ўсимликлар етиштирилади. Жанубий даги ҳудудларда йилига 2 марта ҳосил олинади. Бу ерда тунг , лок дарахтлари, ситрус мевалар ўстирилади. Чорвачиликда қўй, эчки, қорамол боқилади. Тошкўмир, темир рудаси, нефт қазиб чиқарилади. Қора металлургия, металлсозлик, машинасозлик, нефтни қайта ишлаш, кимё, тўқимачилик, семент саноати корхоналари бор. Асосий саноат марказлари: Сиан, Баоцзи.
СҲ. ҳудудининг бир қисми мил. ав. 6— 4-асрларда Син подшоҳлиги таркибида бўлган. 9-асрдан ҳозирги номи билан аталади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
![]() | Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
