Севги
Севги ёки муҳаббат кучли шахсий тортилиш ёки ёқтириш ҳиссидир. Севги романтик (шахслараро ишқ) ёки норомантик (масалан, ватанга севги) бўлади.
Муҳаббат, севг и — 1) бирор шахсга ёки кишилар гуруҳига, ғояга ёки амалий фаолиятга нисбатан интим ва кучли туйғу. Нафратнинг акси. Шахс ички дунёсининг энг эркин ифодаси сифатида юзага келади. М. туйғусининг улуғворлиги ва мураккаблиги шундаки, унда биологик ва маънавий, шахсий ва ижтимоий, институтим ва умумий ҳолатлар бамисоли бир нуқтага тўпланади.
Ижтимоий фикрлар тарихида М.га турлича маъно берилган. Юнонистонда М.ни кишилар ва табиат устидан ҳукмронлик қилувчи афсонавий куч деб тушунганлар, натижада М. худоси — Эрот (Эрос) ҳақида тасаввурлар вужудга келган. Эмпедокл М. оламни — инсонлар ва табиат ҳодисаларини уюштириб, бирлаштириб турувчи омил деб қараган, Платон М.ни 2 турга — миссий М. ва ақлий М.га ажратади. Унинг фикрича, ҳиссий М. ташқи гўзалликни ҳис қилишдан ҳосил бўлади ва М.нинг қуйи босқичини ташкил этади. Ақлий М. эса гўзалликни кенг маъ-нода — ахлоқий-эстетик, илмий тушунишдан пайдо бўлади. У аклий (маънавий) М.ни устун қўяди.
Ўрта Осиё мутафаккирлари ҳам М. масаласига катта эътибор берганлар. Улар инсонлар орасидаги, жумладан, эркак ва аёл орасидаги М.ни юксак муносабат деб тушунишган. Ибн Сино М. ҳақида махсус илмий асар ёзгани маълум. Юсуф Хос Ҳожиб назарида, М. мустаҳкам оилавий турмуш, ижтимоий такомилнинг заминидир. Лутфий фикрича, М. инсонни қадрлаш, садоқат ва вафодорлик билан чамбарчас боғлиқ.. Алишер Навоий М.ни 3 турга: эркак билан аёл никоҳида амалга ошадиган жинсий М.га, умуман инсонлар ўртасидаги муносабатларда намоён бўладиган М.га, Аллоҳга бўлган М.га ажратади. Европада М. муҳим ижтимоий ҳиссиёт сифатида табиатни ўрганишга, шахснинг гармоник такомилига хизмат қилувчи куч сифатида талқин қилинди. 3. Фрейд М.ни физиологик инстинкт деб билли ва ота-оналик, фарзандлик меҳри ҳам шу инстинктнинг айрим кўриниши деб ҳисоблади.
Севги, меҳр, садоқат даражасидаги М. одамлар ва ҳайвонларнинг генетик дастурида мавжуд бўлган биологик ҳодиса сифатида ўзидан авлод қолдириш, уни ҳаётга тайёрлашга қаратилган кучли ҳис-туйғунинг намоён бўлишидир. Бу, ҳайвонда ҳам, одамда ҳам ўз зўрриётини сақлаб қолишга қаратилган эҳтиросли эҳтиёжларни жинсий муносабатлар шаклида юзага чиқаради. М. фақат 2 жинснинг бирлашишига бўлган кучли эҳтиросдан иборат бўлибгина қолмай, айни чоғда у одамнинг ота-онаси, қариндош-уруғлари, яқин кишилари, дўстлари, қўни-қўшнилари, ўқув ва меҳнат жамоалари, ўз халқи ва Ватани ҳамда умуман башарият билан руҳан яқинлашишнинг кучли воситаси ҳамдир. М. туфайли индивид гўзал феъл-авторни, хулқни ўзида гавдалантириб, муайян жамоа ва жамият олдида юксак қадр топади, бошқаларда ўзига нисбатан самимий меҳр-оқибатни уйғота олади. Шунинг учун ҳам билиш назариясида М. олам ва одам муносабатларини англаш жараенининг бошланиши ва шарт-шароити ҳам ҳисобланади. Одам оламни, ўзини кур-шаган табиий ва ижтимоий муҳитни уларга бўлган М.и даражасида англайди. М. одамлар ва нарсалар моҳиятини билиб олиш учун ақлга йўл очади, қоронғу дунёни ёруғ этади, эзгуликни ёвузликдан, ростни ёлғондан фарқлаш мезони сифатида ҳам намоён бўлади. М. одамларни, турли жамоаларни, халқларни, миллатларни бир-бирига яқинлаштиради. М. бор жойда мураккаб муаммолар ҳам осонликча ҳал бўлади, ҳатто урушларга, жанжалларга ўрин қолмайди. Шунинг учун ҳам бир гуруҳ файласуфлар инсоният тарихида М. динини яратиш орқали халқларни, одамларни бирлаштириш, ҳамкорҳамна-фас қилиш мумкин, деган ғояни ҳам ишлаб чиққанлар.
Фантехника инқилоби шитоб билан давом этаётган, инсонга ирода ва индивидуал эрк бериш орқали ижтимоий тараққиётни тезлаштириш ва бинобарин, энг қулай турмуш шароитини вужудга келтириш мумкинлиги аён бўлган ҳозирги даврда анъанавий турмуш тарзи издан чиқиб, янги замонга монанд келадиган ҳаёт тарзи ҳали шаклланиб улгурганича йўқ. Бундай шаро-итда одамлардаги М. ҳис-туйғулари сийқалашиб, дағаллашиб бораётгани, якка никоҳликка асосланган оилаларнинг қадрсизланиши (айниқса, Ғарбда) натижасида чинакам М.га путур етаётгани ҳам кузатилмоқда.
2) Тасаввуфда Аллоҳга етишиш ("ҳақиқатга эришиш")нинг асосий воситаси. Ахмад Яссавий, Сулаймон Боқирғоний, Сўфи Оллоёр ва ш.к. шоирлар шеърларида инсонни бу дунёга эмас, Аллоҳга М. қўйишга чақиради. Яссавий фикрича, киши бутун ҳаётини Аллоҳга, илоҳий М.га бағишлаши керак, ҳаётнинг моҳияти Аллоҳ — "ҳақиқат"га эришишдир. Аллоҳдан ўзгага бўлган М. соликлар назарида мажозий М. саналган. Тасаввуфона битилган ғазал ва шеърларда мажозий М. орқали ҳақиқий М. тараннум этилади.
Иброҳим Каримов.[1]
Манбалар[edit]
![]() | Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
