Саудия Арабистони
Бу мақолада манбалар <ref></ref> тегларига олинмаган, ёки умуман кўрсатилмаган. Илтимос, қоида ва кўрсатмаларга мувофиқ мақолани викилаштиринг. |
| Шиор: لا إله إلا الله، محمد رسول الل "Лā ʾилāҳа ʾиллā ллāҳ, Муҳаммадун расūлу ллāҳ" (Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Муҳаммад Унинг расулидир) (Шаҳодат) | |||||||||
| Мадҳия: Ааш Ал Малеэк | |||||||||
| Пойтахт | Ар-Риёд | ||||||||
| Расмий тил(лар) | Арабча | ||||||||
| Ҳукумат | Қироллик | ||||||||
| |||||||||
| |||||||||
| Майдон | |||||||||
| • Бутун | 1,960,582 km² (15-) | ||||||||
| • Сув (%) | 0.7 | ||||||||
| Аҳоли | |||||||||
| • 2002 рўйхат | 26,417,599 (44- ўрин) | ||||||||
| • Зичлик | 13/km² | ||||||||
| ЯИМ (ХҚТ) | 2005- йил рўйхати | ||||||||
| • Бутун | АҚШ$340,600 мил. (27-) | ||||||||
| • Жон бошига | АҚШ$12,893 | ||||||||
| Пул бирлиги | Риёл (SAR)
| ||||||||
| Вақт Минтақаси | (UTC+3) | ||||||||
| • Ёз (DST) | (UTC+3) | ||||||||
| Қисқартма | SA | ||||||||
| Интернет домен | .sa | ||||||||
| Телефон префикси | +966
| ||||||||
Саудия Арабистони, (Саудия Арабистони Қироллиги) Саудия Арабистони Подшоҳлиги (АлМамлака алАрабия асСаудия) — Осиёнинг жануби-ғарбида жойлашган давлат. БМТ аъзоси Арабистон ярим оролнинг тахминан 2/3 қисмини ва Қизил денгиз ҳамда Форс қўлтиғидаги қатор қирғоқбўйи оролларни эгаллайди. Майдони 2,25 миллион км². Аҳолиси 23,5 млн. киши (2002). Булардан 5,3 млн. киши мамлакат фукароси ҳисобланмайди. Пойтахти Эр-Риёд шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 14 вилоятга бўлинади.
Cонтенц
Давлат тузуми[edit]
Саудия Арабистони— мутлақ теократик монархия. Давлат бошлиғи — подшоҳ, айни вақтда бош вазир ва қуролли кучлар олий бош қўмондони ҳамдир. У ҳукумат (Вазирлар Маҳкамаси)ни тузади. 1992 йил 1 мартда подшоҳ фармони билан 4 йиллик муддатга Шўро (Маслаҳат) Кенгаши ташкил этилган. 1997 йилда Шўро Кенгаши аъзоларининг сони 60 кишидан 90 кишига етказилди. Подшоҳ Шўро Кенгашини тарқатиб юбориши ва кайта тузиши мумкин. Подшоҳ вазирларни тайинлаш, ҳукуматни таркатиб юбориш ва янгидан тузиш ваколатига эга. Ҳукумат, асосан, подшоҳ оила аъзоларидан тузилади.
Сиёсий партия ва касаба уюшмалари фаолияти расман ман этилган.
Табиати[edit]
Саудия Арабистонижануби-ғарбда Қизил денгиз, шимоли-шарқда Ҳинд океанининг Форс қўлтиғи билан ўралган. Қирғоклари кўп жойда паст, қумлоқ, баъзан қинғирқийшиқ. Саудия Арабистони кўп қисмини (1 миллион км² га яқинини) чўл ташкил қилади. Платосимон текисликлар кенг тарқалган (ғарбга томон 1000–1300 м га, шарққа томон 200–300 м гача пасайиб боради). Ер юзаси қуруқ дарё водийлари билан сезиларсезилмас бўлиниб туради. Мамлакатнинг каттагина қисмини лавали майдонлар, тошлоқ чўллар (ҳомадалар) ташкил қилади. Қумли чўлларнинг энг йириклари — Нефуд, Даҳна. РубъулХолишшх шимолий қисми барханлар (200 м баландликликкача), тизмали дўнг қумликлардан иборат. Зинасимон қир кўп. Ғарбда Қизил денгизга параллел ҳолда бал. 2500–3000 м бўлган Ҳижоз ва Асир тоғлари чўзилиб кетган. Форс қўлтиғининг соҳили бўйлаб айрим жойлари ботқокдик ёки шўрхок қатлам билан қопланган АлХасаъ пасттекислиги жойлашган (кенглиги 150 км гача).
Ғарбда Африка — Арабистон платформаси фундаментининг туртиб чиққан ери — НубияАрабистон қалқони жойлашган бўлиб, у архей — қуйи протерозой даврларига мансуб гнейс ва мигматитлар, шунингдек, юқори протерозойга оид геосинклинал чўкинди комплексларидан (қалинлиги 10 км дан ортиқ) иборат. Юқори ва қуйи протерозой даврига оид интрузиялар кенг ривожланган: шимоли-шарқий йўналишда қалқон жинслари платформа қопламасининг қатламлари остига чўккан, бу жинслар венд ва палеозойдан бошланиб, мезозой ва палеогенни ўз ичига олади. Форс қўлтиғининг ён бағри бўйлаб Месопотамия чекка эгилмасининг неоген даврига мансуб қалин моласслари ривожланган бўлиб, унинг жанубий чеккасида йирик нефт конлари жойлашган. РубъулХоли синеклизаси иккинчи нефт минтақаси ҳисобланади. Қалқоннинг токембрий даври жинслари орасида темир, хром, мис, қўрғошин, пйх, олтин рудалари, нодир ер элементлари, бериллий ва қалай конлари бор.
Иклими шимолида субтропик, жанубида тропик, қуруқ, кескин континентал. Ёзи жуда иссиқ, қиши илиқ. АрРиёдда июлнинг ўртача температураси 33°, январда 14°, энг юқори температура 48°, мамлакатнинг жанубида 54° ва ундан юқори бўлиши мумкин. Соҳилда бу вақтда намлик деярли 100% га етади. Шимолида баъзан температура — 11° гача пасаяди. Ёғин миқдори деярли ҳамма жойда 100 мм дан кам (ёғин марказий ҳудудларда баҳорда, шимолий ҳудудларда қишда, жанубида езда нисбатан кўпроқ бўлади), тоғларда йилига 400 мм га етади. РубъулХоли қумли чўл ва бошқа айрим ҳудудларда ўн йиллаб ёғингарчилик бўлмайди. Асир вилоятидаги тоғларда ёғин йилига 25,5 мм ни ташкил этади. Жан.нинг иссиқ самум шамоли баҳор ва ёзнинг бошларида қум бўронларига сабаб бўлади.
Мунтазам оқиб турадиган дарёлар йўқ. Сув уч хил йўл билан: қудуқлар, ёмғир ёки сув тошқини вақтида ҳовузларга йиғиш ва махсус мосламалар ёрдамида денгиз сувини чучуклаштириш оркали олинади. Саудия Арабистонида дунёда энг кўп чучук сув (дунёда олинаётган чучук сувнинг 30%) ишлаб чиқарилади. Ёмғир ва тошқин сувларидан тўлиқ фойдаланиш мақсадида 186 та дамба ва умумий ҳажми 775 млн.3 бўлган ҳовузлар курилган. Сизот сувлар эҳтиёжнинг 1/3 қисмини қондиради. Тупроғи оддий чўл тупроғидан иборат, ҳудудининг катта қисмида тупроқ қатлами ўрнини туз қоплами эгаллайди. Шимолида дағал субтропик бўз тупроқ, жанубида шўр тупроқ ва ўтлоқшўрхок тупроқлар мавжуд.
Ўсимлиги, асосан, чўл ва чала чўл ўсимликларидан иборат. Айрим жойларда оқ саксовул, янтоқ, тошлоқ чўлларда лишайниклар, лавали майдонларда шувоқ, астрагал, водий ўзанларида яккатерак, акациялар, шўр ерларда юлғун, сув бўйларида ва шўрроқ жойларда галофитлар ўсади. Кўчиб юрувчи қумли чўлларда деярли ўсимлик ўсмайди. Намгарчилик кўп бўлган йиллари ва баҳор пайтида кўпроқ эфемер ўсимликлар ўсади. Жанубидаги тоғларда саванна кўп. Ўрмон ва яйловлар хукумат томонидан муҳофаза қилинади. Ўрмонлар С.А.нинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган ва 2,29 млн. гектар майдонни эгаллайди. Кўчувчи қумлардан саклаш учун табиий ҳимоя чизиғини шакллантириш мақсадида дарахтлар экилади. Ҳар йили кўчат экиш хафталиги ўтказилади. Ҳайвонлардан бўри, чиябўри, сиртлон, тулки, қулон, кийик, ғизол, даман, қуён, араб йўлбарси, туяқушлар учрайди. Кўпгина кемирувчилар, судралувчилар ва қушлар яшайди. Саудия Арабистони чигирткалар макони ҳисобланади. Қизил денгизда турли хил балиқ, тошбақа ва бошқа денгиз ҳайвонлари учрайди. Денгиз ва қурукликда ёввойи табиатни муҳофаза қилиш ва ривожлантириш мақсадида Табиатни муҳофаза қилиш ҳамда ривожлантириш миллий қўмитаси томонидан умумий майдони 90 минг км² бўлган 15 қўриқхона ва Асир миллий боғи ташкил этилган.
Аҳолисининг 90% ини араблар ташкил қилади. Ҳиндлар, мисрликлар ва покистонликлар, бир неча юз минг эронлик, филлипинлик, бангладешлик, яманлик, индонез, суданлик, суриялик, иорданиялик ва бошқа ҳам яшайди. С.А.да 200—800 минг ўзбек истиқомат қилади, деб ҳисобланади. Йирик қабила бирлашмалари — унайза ва шаммар; қабилалар — ҳарб, мутайр, ҳузайл, кахтан, жуҳайна, муаҳиб, шарарат, манасир, бану асад, тануҳ, қурайш, бану шайбон. Расмий тил — араб тили; инглиз тили ҳам кенг тапқалган. Давлат дини — ислом. Ислом динининг муқаддас зиёратгоҳ шаҳарлари — Макка ва Мадина Саудия Арабистони дадир. Ҳар йили бу шахдрларда 2 млн. дан ортиқ мусулмон хаж ва умра сафарида бўлади. Шаҳар аҳолиси 80,2%. Йирик шаҳарлари — Ар-Риёд, Жидда, Макка, Мадина.
Тарихи[edit]
Саудия Арабистони ҳудудида қадимдан (мил. ав. 2минг йиллик) кўчманчи араб қабилалари яшаб келган. Мил. 7-асрда Арабистон ярим оролнинг ғарбий қисми (Ҳижоз)да ислом пайдо бўлиб, пойтахти Мадина шаҳри бўлган илк мусулмон теократик давлати — Араб халифалиги юзага келди. 7—8-асрларда С.А. ҳудудининг кўп кисми Умавийлар, 8-аср 2-ярми — 9-асрларда Аббосийлар халифалигига қараган. 10—12-астларда Арабистон ярим оролнинг бир қисмида мустақил амирлик, султонликлар пайдо бўлган. Хижоз Фотимийлар, сўнгра Айюбийлар, 13-асрнинг ўрталари — 16-астнинг бошларида мамлукларта қарам бўлган. Ҳижознинг иқтисодий ва диний-сиёсий жиҳатдан мавқеи юқорилиги туфайли халифалар бу ерда ўз ҳукмронликларини саклаб қолишга уринишган. 16-аср бошларида Ҳижозни Усмонли турклар ўз тасарруфига олган. 18-аср га келиб Наждда ваҳҳобийлик диний-сиёсий оқими пайдо бўлди. Нажд ўзининг нисбатан мустақиллиги билан ажралиб турган. Нажд амирликларидан бири Дирия хркими Муҳаммад Ибн Сауд (Саудийлар сулоласи бошлиғи) 1745 йил Арабистонни ваҳхрбийлик шиори остида бирлаштиришга ҳаракат қилди. 19-асрнинг бошларига келиб Арабистоннинг талай қисми Саудийлар давлатига бирлаштирилди. Бу давлат — биринчи Саудийлар давлати (1745—1811) ҳисобланади. 1811 — 18 йилларда Арабистон ярим оролнинг кўп қисми Миср пошоси Муҳаммад Али қўшинлари томонидан эгаллаб олинди ва Саудийлар давлати парчалаб юборилди. 1843 йил Файсал ибн Турки бошчилигида саудийлар маҳаллий қабилалар кўмагида Наждни иккинчи марта эгаллашди. АрРиёд шаҳри пойтахтга айлантирилди. Барпо этилган давлат — саудииларнинг иккинчи давлати ҳисобланади (1843—65). 1840 йилдан сўнг ҳам Ҳижоз турклар қўлида қолаверди. 19-асрнинг 2-ярмида ваҳҳобийлар давлати Шаммар ҳукмдори бўлган Рашидийлар томонидан босиб олинди. 1902 йил амир Ибн Сауд Кувайт ҳукмдори Муборак ёрдамида АрРиёдни эгаллаб, Рашидийларга зарба берди, кейинчалик Наждда Саудийлар ҳукмронлигини тиклади. Абдулазиз ибн Абдураҳмон (Ибн Сауд) Ол Саудларнинг учинчи давлатига асос солди (1902 йилдан). Мустамлакачилик мақсадларини кўзлаган Буюк Британия 1915 йил декабрда Англия — Саудия битимининг имзоланишига эришди. Битимга мувофиқ, Буюк Британия Нажд мустақиллигини тан олиб, Ибн Саудга субсидия, қуроляроғ билан ёрдам берадиган бўлди. Бироқ Наждни Туркияга қарши уруштиришга муяссар бўлмади. Айни вақтда (1915) Мисрдаги инглиз комиссари МакМагон билан Макка (Ҳижоз) шарифи Ҳусайн ўртасидаги махфий ёзишмалар натижасида бир битимга келишилиб, унга мувофиқ, Ҳусайн арабларни Туркияга карши отлантиришга ваъда берди. Бунинг эвазига Буюк Британия Ҳусайн бошчилигидаги бўлажак араб давлатининг мустақиллигини тан олмоқчи бўлди. 1916 йил Ҳусайннинг ўғли амир Файсал қўшинлари инглиз разведкачиси Т. Э. Лоуренс раҳбарлигида Туркияга қарши ҳарбий ҳаракат бошлади. 1918 йил Ҳусайн "араблар подшоси" деган унвонни олди. Лекин Антанта давлатлари уни фақат Ҳижоз подшоси деб тан олишди. Биринчи жаҳон уруши тугагач, Ибн Сауд Арабистонни бирлаштиришни давом эттираверди. 1920 йил у Асирнинг бир қисми устидан ҳукмронлик ўрнатди (Асирнинг ҳаммаси 1930 йил бўйсундирилди). 1921 йил Шаммарни бўйсундирди. Янги давлатнинг кучайишини хоҳламаган Буюк Британия 1922 йил ўзининг гумашталари (шариф Ҳусайннинг ўғиллари) — Ироқ қироли Файсал ва Мовароурдуния (Трансиордания) амири Абдуллоҳни Ибн Сауд давлатига қарши чиқишга ундади. Саудийлар мағлубиятга учрадилар ва бу Ибн Саудни 1922 йил Уқайрада Ироқ билан Кувайт ўртасидаги чегарани белгилаш ҳақидаги шартномани имзолашга мажбур этди.
Натижада чегара, яъни бетараф минтақа барпо этидди. 1924—25 йилларда Ибн Сауд Ҳижозни Наждга қўшиб олди. Биринкетин Тоиф, Макка, Жидда ва Мадина қўлга киритилди. 1926 йил январда у ўзини Ҳижоз подшоси, Нажд ва бошқа қўшиб олинган вилоятларнинг султони деб эълон қилди. 1927 йил Буюк Британия янги Саудийлар давлатини тан олишга мажбур бўлди. 1932 йилдан бошлаб мамлакат С.А. Подшоҳлиги деб аталадиган бўлди. 1934 йил С.А. ва Яман ўртасида бўлиб ўтган ва Яманнинг мағлубияти билан тугаган уруш натижасида С. А. Асир, Жизана ва Нажднинг бир қисмини ўз таркибига киритди.
Иккинчи жаҳон уруши даври (1939—45)да С.А. Германия (1941) ва Италия (1942) билан дипломатик алоқани узди, аммо урушда қатнашмади. Уруш охирига келиб С.А.да АҚСҲ таъсири кучая бошлади. 1943 йил АҚСҲ Саудия Арабистони билан дипломатик алоқа ўрнатди ва С.А. га лендлиз (бирор шарт билан қарз бериш) қонунини жорий этди. АҚШнинг АРАМ КО нефт компанияси 1972 йилга қадар нефт қазиб олиш ишларини бажариб келди. 1962 йил Сауд амалдаги ҳокимиятни амир Файсалга топширишга, 1964 йил 2 ноябрда эса Файсал фойдасига тахтдан воз кечишга мажбур бўдди. Файсал ҳукумати халқ хўжалиги (янги саноат корхоналарини барпо этиш ва ҳоказо), халқ таълими соҳасида бир қанча ислоҳотлар ўтказди. 1960 йилларнинг 2-ярмидан С.А. ташқи сиёсати 2 хил йўналишда бўлди. Бир томондан мусулмон давлатлари ташкилоти — Ислом пактини тузиб (1966), коммунизмга қарши ҳаракатни қўллаб-қувватлаган бўлса, иккинчи томондан Исроил агрессиясига дучор бўлган араб мамлакатлари (Миср, Сурия ва Иордания)га молиявий ёрдам бера бошлади. 1973 йилги Яқин Шаркдаги ҳарбий танглик пайтида С.А. ўз қўшинлари билан араб мамлакатлари томонида туриб урушда қатнашди ва Миср ҳамда Сурияга қайтариб олмаслик шарти билан молиявий ёрдам берди; Исроилни қувватлаётган мамлакатлар — АҚСҲ, Голландияга нефт сотишни вақтинча тўхтатиб қўйди. 1974 йил октабр ойида Работда бўлиб ўтган араб мамлакатлари раҳбарларининг конференсиясида С.А. Фаластин Озодлик ташкилотини тан олди. 1975 йил 25 мартда подшох. Файсал ўлдирилгач, унинг ўрнига Холид ибн Абдулазиз подшоҳ бўдди. 1982 йил июнда ПодшоҳХолид бин Абдулазиз вафотидан кейин унинг ўрнига Фахд бин Абдулазиз тахтга ўтирди. С.А. — 1945 йилдан БМТ аъзоси. Ўзбекистон Республикаси билан дипломатия муносабатларини 1992 йил фев,да ўрнатган. Миллий байрами — 23 сентабр — Подшоҳлик эълон қилинган кун (1932).
Хўжалиги[edit]
Иқтисодиётининг асоси — нефт ва газ саноати. Иккинчи жаҳон урушига қадар С.А. хўжалигида чорвачилик устун бўлган. Урушдан кейин нефт қазиб олиш ва экспорт қилиш ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди. Нефт ва нефт маҳсулотларидан келадиган даромад 5 йиллик режалар доирасида саноатни ривожлантиришга катта маблағ ажратиш имконини берди. Ялпи ички маҳсулотда саноат улуши 53%, қишлоқ хўжалиги улуши 6%, хизмат кўрсатиш тармоғи улуши 41% ни ташкил этади. Саудия Арабистони ялпи хджмининг 35% хусусий секторга тўғри келади.
Саноати[edit]
С.А. нефт захиралари бўйича дунёда 1-ўринда (35,8 млрд. тонна), нефт қазиб чиқариш бўйича 2ўринда (АҚШдан кейин) туради. Нефтнинг 95% "Сауди АРАМ КО" миллий компанияси томонидан қазиб чиқарилади. С.А.да кунига 7,5 млн. баррел (2002 йил 308 млн. тонна) нефт қазиб олинади. Газ захиралари бўйича дунёда 4ўринни эгалласада, уни қазиб олиш бўйича Яқин Шарқда лўринда туради. 1960 йилларнинг охиридан нефт кимёси саноати кенг ривожланди. Металлургия (Жидда), қоғоз (Даммам), озиқ-овқат (Маккадаги ёг заводи, кондитер фабрикаси, АрРиёддаги сабзавот консервалари ва Жиддадаги мева шарбати ишлаб чиқарадиган фабрика ҳамда Ҳуфуф ва Мадинадаги хурмони қайта ишлаш фабрикаси), тўқимачилик, қурилиш материаллари саноати ҳам ривожланган. Жидда, Даммам ва АрРиёдда семент заводлари, Даҳронда ойнашиша заводи бор. Бу корхоналарнинг кўпчилиги тўлиқ ёки қисман (70%ча) "Сабик" давлат консернига карашли ва у томонидан назорат қилинади. Йилига ўртача 66,8 млрд. кВцоат электр энергияси ҳосил қилинади. С.А.да ҳунармандчилик, шу жумладан, заргарлик корхоналари салмокли ўрин эгаллайди.
Қишлоқ хўжалиги бундан чорак аср муқаддам иқтисодиётнинг энг қолоқтармоғи ҳисобланган. 1990 йиллардан у жуда тез суръатлар билан ривожланди ва даромадли тармоклардан бирига айланди. Экин экиладиган умумий майдон 1990 йилларнингохирида 1,8 млн. гектарга етди. Асосий қишлоқ хўжалиги экини — ғалла, шоли. Хурмо, кофе, узум, мандарин, банан, сабзавот ва мевали ўсимликлар ҳам ўстирилади. Кўчманчи чорвачилик ривожланган: туя, қўй, эчки, қорамол, шунингдек, товуқ боқилади. Балиқовлаш билан шуғулланилади. Йилига ўртача 698 минг т сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Мамлакат ўз аҳолисини асосий озиқовқат маҳсулотлари билан тўлиқ таъминлайди. Денгиздан марварид ва маржон олинади. Ҳар йили Макка ва Мадинага келувчи 2 млн.дан ортиқ зиёратчига хизмат кўрсатилади.
Темир йўллар уз. 1400 км ни ташкил этади. Энг йирик темир ё'л йўналишлари Даммам— Даҳрон—АрРиёд (562 км), Ҳуфуф—АрРиёд (322 км). Автомобил йўллари уз. 159 минг км, ундан 100 минг км асфалтланган; нефт қувури уз. — 3,7 минг км. С.А. Яқин Шаркда энг кучли денгиз флотига эга. Мамлакатдаги асосий денгиз портлари: Жидда, Янбо, Жизон, РасТаннура, Даммам, Жубайл, Даба ва бошқа Мамлакатдаги 25 аэропортдан 3 таси халқаро аэропортдир. Ҳаво алоқаси "СаудиАрабиен эрлайнс" авиакомпанияси орқали амалга оширилади. Халқаро аэропортлари Даҳрон, Жидда ва АрРиёдда.
С.А. четга, асосан, нефт ва нефт маҳсулотлари, буғдой, хурмо чиқаради. Четдан машина жиҳозлари, автомобил, истеъмол моллари, транспорт воситалари, металл, тўқимачилик буюмлари, қуроляроғ олади. Асосан, Япония, АҚСҲ, Буюк Британия, Корея Республикаси, Сингапур, Франсия, Германия билан савдо қилади. Пул бирлиги — С.А. риёли.
Тиббий хизмати[edit]
Сўнгги 30 йил ичида мамлакатда касалликларни даволаш ва олдини олишга қаратилган кенг қўламли инвестиция дастурларини амалга ошириш туфайли ижобий ўзгаришлар рўй берди. Илгари аҳоли орасида кўп учрайдиган сил, безгак, тери ва трахома касалликлари деярли барҳам топди. Мамлакатга ҳар йили келадиган зиёратчиларга юқори савияда тиббий хизмат кўрсатилади. Бунинг учун Маккада 7 касалхона, 40 тиббий марказ, Минода 4 касалхона ва 24 тиббий марказ, Арофатда 3 касалхона ва 43 тиббий марказ, Муздалифада 6 тиббий марказ, Мадинада 8 касалхона ва 48 тиббий марказ мавжуд. С.А.да 42625 ўринли 290 касалхона бор. Тиббий марказ ва диспансерлар сони 4000 дан ошади. 2000 йил 30 544 врач, 61 214 ҳамшира ва 31977 техник ассистент ишлади. Врачларнинг 17% С.А. фуқаролари, қолганлари мисрлик, покистонлик, малайзиялик ва бошқа мутахассислардир. Энг чекка вилоятлардаги беморларни марказий ихтисослашган касалхоналарга тезкорлик билан келтириш мақсадида 22 самолётдан иборат ҳаво амбулаторияси мавжуд. С.А. Қизил Ярим Ой жамиятининг 154 маркази ва 500 Кучма амбулаторияси, 27000 хизматчиси ҳам аҳолига фавқулодда ёрдам кўрсатади. Мамлакат ва чет эл фуқаролари учун тиббий хизмат бепул.
Маорифи ва маданий-маърифий муассасалари[edit]
1926 йил бошланғич мажбурий таълим ва дунёвий мактаблар очиш, 1960 йил қизларни мажбурий таълимга жалб этиш қақида қонунлар қабул қилинган. Таълим тизими давлат қарамоғида бўлиб, мамлакат фуқаролари ва чет элликлар учун ҳам бепул. Мактабга 6 ёшдан қабул қилинади. Бошланғич мактаб 6 йиллик, ўрта мактаб 2 босқичли бўлиб, тўлиқсиз ўрта (3 йил) ва тўлиқ ўрта (3 йил) мактабдан иборат. Бошланғич мактаб негизида ҳунартехника мактаблари (4 йиллик), тўлиқсиз ўрта мактаб негизида ҳунартехника билим юртлари (2 йиллик) ишлайди. Мактабларда ўғил болалар ва кизлар алоҳидаалоҳида ўқитилади. С.А.да ўғил болалар учун 11191 ва қиз болалар учун 11441 мактаб бўлиб, уларда4,15 млн. бола ўқийди, 292 минг ўқитувчи ишлайди. Ҳар бир ўқитувчига 15 ўқувчи тўғри келади. Бу — дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан ҳисобланади. Бундан ташқари, мамлакатда хусусий таълим муассасалари ҳам мавжуд. Мамлакатда бир қанча олий ўқув юртлари бор. Энг йириклари: АрРиёддаги подшоҳ Сауд университети (1957), Жиддадаги Абдул Азиз университети (1967), Мадинадаги И слом тадқиқотлари университети (1961), АрРиёддаги Имом Муҳаммад ибн Сауд ислом университети (1974), Шарқий вшгоятдаги подшоҳ Файсал университети (1974), Маккадаги Умм алКура университети (1981), Даҳрондаги подшоҳ Фахд номидаги нефт ва минераллар университети (1963), АрРиёддаги Олий технология институти ва Техника институти. Олий таълим берадиган университет, институт ва коллежларда 297 830 талаба таълим олади.
Йирик кутубхоналари: Миллий кутубхона (1968), Сауд кутубхонаси, АрРиёд университети кутубхонаси, Маҳмудия кутубхонаси, Ориф Ҳикмат кутубхонаси, Мадина университети кутубхонаси. С.А.да 153 маданий марказ, маданият ва санъат жамияти, адабиёт клублари фаолият кўрсатади. 12 та музей бор. Уларнинг энг йириклари: АрРиёддаги археология ва халқ мероси миллий музейи, АлМасмак калъаси музейи, Даммамдаги Минтақавий музей ва бошқа
Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. С.А.да 100 дан ортиқ кундалик газета ва журнал нашр этилади. Йириклари араб тилида: "АлБилад" ("Мамлакат", кундалик газета, 1934 йилдан), "АнНадва" ("Клуб", кундалик газета, 1958 йилдан), "АлМадинаАлМунаввара" (кундалик газета, 1937 йилдан), "АрРиёд" (кундалик газета, 1964 йилдан), "АлЖазира" ("Орол", кундалик газ.), "АшШарқалАусат" ("Яқин Шарқ", газета, 1978 йилдан); инглиз тилида: "Араб Нюс" ("Араб янгиликлари", кундалик газета, 1975 йилдан). Энг йирик ва нуфузли нашриёт "АлЯмама" ҳисобланади. Радиоэшиттириш 1948 йилдан бошланган, 23 давлат радиостяси мавжуд. Эшиттиришлар 4 канал оркали араб ва инглиз тилларида, чет элларга франсуз, турк, урду, бенгал, форс, ўзбек, суахили ва индонез тилларида узатилади. С.А.да миллий телекўрсатув фаолияти 1965 йилдан бошланган.
Макка (1967), Мадина (1967), Даммам (1969)да йирик телевизион марказлар мавжуд. Телеэшиттиришлар 2 канал орқали олиб борилади. Сунъий йўлдош орқали телекўрсатувлар асосий ахборот манбаидир. 70% телетомошабинлар ундан фойдаланади.
Адабиёти[edit]
Ҳозирги С.А. ҳудудидаги қад. ва ўрта аср адабиёти араб маданияти ўзанида ривожланди. Ҳижозда 5— 7-асрларда бадавийлар шеърияти (ИмруулҚайС) ривожланди, 7-асрнинг 1-ярмида эса "Қуръон" хатга туширилди. Бадавийлар шеърияти намуналари ва "Қуръон" мумтоз араб тилини намоён этувчи буюк манба ҳисобланади. Араб халифалиги ташкил топиши, 7-асрнинг 20 йилларида адабий ҳаёт марказларининг ўзгариб туриши (Дамашқ, Бағдод, Коҳира ва бошқалар) С.А.да адабиёт ривожини бирмунча сустлаштирди. Ваҳҳобийлар мафкураси ва консерватив жамият тузилиши янги адабиёт ривожини узок, вақтгача тўхтатиб қўйди. Қўшни араб мамлакатларининг таъсирида 20-асрнинг 20 йилларидан бир қанча шоир, журналист, ёзувчилар етишиб чиқди. Уларнинг асарларида маърифатпарварлик, романтик ва реалистик йўналишлар уйғунлашган эди. Муҳаммад Сурур асСаббон ва Муҳаммад Ҳасан Аввад романтик йўналиш асосчилари ҳисобланади. Ҳусайн Сирхан, Муҳаммад Ҳасан Фики, Муҳаммад алАмир арРумейха каби шоирлар мазкур йўналишда ижод қилган шоирлардир. Меҳнаткаш халқ ҳаётини, жамиятдаги ижтимоий адолацизликларни фош этиш Аҳмад Абд алҒафур Аттор ижодида мухим ўрин тутади. Иккинчи жаҳон уруши (1939—45) дан кейинги давр насрида Амин Салом Румайҳа, Абдулла Мунаа, Юсуф бин ашШайх Яъқуб ҳикоялари, Ҳасан Носиф, Абд асСалом Ҳошим Ҳофиз қиссалари реалистик йўналишга эга. Реалист ёзувчилар асарларида сентиментализм руҳи кучли. 1957 йил Абд асСалом Ҳошим Ҳофизнинг хотин-қизлар ҳуқуқини ҳимоя этишга бағишланган "Ҳижозлик Самро" номли биринчи романи нашр этилди. 50 йиллардаги публицистика ва адабий танқидда Муҳаммад Ҳасан Аввад, Абдулла бин Халис, Саод алБоваридий, Абдулла Абд алЖаббор ва бошқа ижоди муҳим аҳамиятга эгадир.
Ҳикоя жанри яқинда пайдо бўлган бўлса ҳам, С.А. адабиётида етакчи ўринни эгаллайди. Аҳмад асСибои, Ҳамид Даманқури ҳикоя жанрининг асосчилари ҳисобланади. Аҳмад АсСибоининг "Эгизаклар" асари бу жанрда яратилган биринчи асардир. Новелла жанри ҳам янги жанрлардан ҳисобланади. Ҳусайн Али Ҳусайн, Муҳаммад Улван, Али Хасуна, Сибои Усмон, Муҳаммад алМансура ашШакха мазкур жанрда самарали ижод қилмоқдалар. 80 йиллардаги публицистика ва адабий танқидда Аҳмад Абд алҒафур ал Аттар, Муҳаммад Абдо Яманини алоҳида кўрсатиш мумкин.
1980 йилдан подшоҳ фармони билан адабиёт бўйича давлат мукофоти таъсис этилган.
Меъморлиги ва тасвирий санъати[edit]
Одам юзи тасвирланган тош ҳайкалчалар, ҳайвонлар тасвирланган тош релефлар С.А. ҳудудидаги қад. ёдгорликлардан ҳисобланади (мил. ав. 7—2-асрлар). Макка ва Мадинада ўрта аср араб меъморлиги ёдгорликлари (мачит, Мадраса, миноралар) сақланган. Ҳижоз шимолида мил. ав. 2 ва мил. 1-асрларга оид набатияликлар шаҳри вайроналари ва қабрлар топилган. Аҳоли турмуш даражасининг юксалиб бориши билан анъанавий лой ва хом ғиштлар ўрнига замонавий қурилиш материалларидан маҳаллий иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда вилла ва кўшклар қурилди. Кўчманчиларнинг турар жойлари эса эчки териси билан ёпилган чайлалардан иборат. Йирик шаҳарлар (Макка, АрРиёд, Мадина, Жидда)да жаҳон андозаларига мос даражада кўп қаватли уйлар, меҳмонхона, стадион, аэропортлар мавжуд. Замонавий қурилишларда араб миллий меъморлиги анъаналари ўз аксини топган. Йирик иншоотларнинг девори кўпи мармар билан қопланган.
Киноси[edit]
С.А.да ҳаёт тарзи ислом дини арконлари асосида қурилгани сабабли кинотеатр ва театрлар йўқ. Шунга мувофиқ, кинематография санъати ривожланмаган. Асосан, спорт ва ижтимоий ҳарактерга эга филмлар яратилади. Оммавий тарзда кинофилм ва спектакллар намойиш этилмайди.
Ўзбекистон — Саудия Арабистони муносабатлари[edit]
- Асосий мақола: Ўзбекистон — Саудия Арабистони муносабатлари.
Манбалар[edit]
| |||||
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
![]() | Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
