Салат

From Vikipediya
Jump to navigation Jump to search

Салат (пазандачиликда) — турли сабзавотлар ва мевалардан, тухум, гўшт ва бошқа қўшиб тайёрланадиган яхна таом. С.нинг алоҳида турларига гўшт, қази, тухум, қаймоқ, қатиқ, зиравор, ошкўки ва бошқа ҳам қўшилади. С. таом хазмини енгиллаштиради, уни витаминлар билан бойитади. Ўзбек пазандачилигида махсус технология билан тайёрланадиган турлари — гўштли, сабзавотли, пишлокли, мевали ва бошқа С.лар бор. Булардан энг оммалашгани: аччшчучук (шакароб). Тошкент Си — ўсимлик мойи доғланиб пиёз жазланади ва хона ҳароратигача совитилади, турп сомонча усулида нафис тўғралиб, иссиқ сувда бир чайкаб юборилади ва 1—2 соатча сувга солиб кўйилади. Қайнатиб пиширилган мол гўшти сомонча усулида тўғралади. Гўштни ва пиёздоғни турпга аралаштириб туз ва мурч сепиб, таъми ростланади. Дастурхонга салат идишларида устидан қаймоқ қуйиб, юзини гўшт, турп ва тухум бўлаклари билан безаб, чакилган ошкўклар сепиб тортилади; сузмали С.— барра пиёз, райҳон, кашнич, укроп совуқ сувда ювилиб, майда қирқилади, сузмага бир оз қўшиб, яхшилаб эзилади; устидан туз, туйилган зира, қалампир сепилади ва сузмага аралаштирилади.[1]

Манбалар[edit]

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил