Ризошоҳ Паҳлавий

From Vikipediya
Jump to navigation Jump to search

Ризошоҳ паҳлавий (1878.16.3, Мозандарон — 1944.26.7, Ёханнесбург) — Эрон шоҳи (1925—41). Пахлавийлар сулоласи асосчиси. Дастлаб Эрон казак бригадасида ҳарбий мансабдор. 1921 й. 21 февралда мазкур бригада Р. П. бошчилигида давлат тўнтариши ўтказган. 1921—23 йилларда ҳарбий вазир. 1923 й. окт. — 1925 й. дек.да бош вазир. Қожарлар сулоласи тугатилгач, 1925 й. 12 дек.да таъсис мажлиси Р.П.ни Эрон шоҳи деб эълон қилган. Р. П. даврида демократик ташкилотлар ва матбуот қаттиқ таъқиб остига олинган. 30-йилларнинг ўрталаридан фашистлар Германияси билан яқинлашиш сиёсатини олиб борган. Совет ва инглиз қўшинлари Эрон ҳудудига кириши билан (1941 й. авг .) тахтдан воз кечиб, мамлакатни тарк этган. ЖАРда вафот этган.[1]

Манбалар[edit]

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил