Рио-де-Жанейро
| Рио-де-Жанейро | |||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| |||||||
| Ташкил қилиниши | 1-март, 1565 | ||||||
| Штат | Рио-де-Жанейро штати | ||||||
| Аҳоли Зичлик |
6,323,037 4,781 киши/км² | ||||||
| Она тиллари | Португалча | ||||||
| Шаҳар ҳокими | Эдуардо Паэс | ||||||
| Wеб сайти | www.рио.рж.гов.бр | ||||||
Рио-де-Жанейро (маҳаллий тўлиқ номи: São Sebastião do Rio de Janeiro, талаффузи: Сан Себастяну ду Ҳиу де Жанейру[1]; таржимаси: январ дарёси) ёки қисқача Рио[2] Рио-де-Жанейро штатининг пойтахти бўлиб, Бразилиянинг иккинчи, Жанубий Американинг учинчи,[3][4] дунёнинг 26-чи энг катта шаҳридир.[5]
Рио деярли икки аср Бразилиянинг пойтахти бўлган: 1763—1815-йилларда португал мустамлакаси пайтида, 1815—1821-йилларда Португалия, Бразилия ва Алгарвес Бирлашган Қироллиги пайтида, ҳамда 1822—1960-йилларда мустақил Бразилияда. Шаҳарга Cидаде Маравилҳоса ("Ажабтовур Шаҳар") деган лақаб қўйилган.
Рио-де-Жанейро — Бразилиянинг жан.шарқий қисмидаги шаҳар, Атлантика океанининг Гуанабара бухтасининг ғарбий соҳилида. РиодеЖанейро штатининг маъмурий маркази. Иқлими тропик иклим. Янв.нинг ўртача траси 26°, июлники 2Г. Йиллик ёғин 1000 мм дан ортиқ. Аҳолиси 5,85 млн. киши (2000). Атрофидаги шаҳарлар билан Катта Р.деЖ. агломерациясини ташкил қилади. Шаҳарга бу ерга илк бор 1502 й. 1 янвда келган португаллар томонидан 1565 йилда асос солинган ва Р.деЖ. — Январ дарёси деб аталган. Сабаби улар Гуанабара бухтасини номаълум дарёнинг куйилиш жойи деб ҳисоблаганлар. 1531 йилда бу ерда форт қурилган. Узоқ мудсат кичикроқ қишлоқ бўлган. 17-аср охиридан шаҳар тез ўса бошлади. 18-аср ўрталаригача Жан. Американинг қул савдоси маркази эди. 1763 йилдан Португалия мустамлакаси бўлган Бразилия вицекироллиги, 1822—89 йилларда Бразилия империяси, 1889 — 1960 йилларда Бразилия Федератив республикаси пойтахти. Р.деЖ. — мамлакатнинг йирик ташқи савдо портларидан. Четга кофе, шакарқанд, тери, қимматбаҳо ёғоч, руда, пахта, мева чиқарилади, четдан кумир, нефт, семент, машиналар келтирилади. Аэропорта халқаро аҳамиятга эга. Муҳим темир йўл ва автомобил йўллари шаҳарни соҳилбўйи ва ички рнлар билан боғлайди. Р.деЖ. — иқтисодий аҳамияти бўйича мамлакатнинг СанПаулу шаҳридан кейин 2ўриндаги савдо-саноат маркази. Саноатининг етакчи тармоқлари: озиқовқат, фармацевтика, тўқимачилик, кимё, металлургия, полиграфия, электротехника, машинасозлик саноатлари. Нефт кимёси, кемасозлик ривожланган. Ёгочсозлик, мебел, кўнпоябзал, резинатехника, тикувчилик, заргарлик буюмлари и.ч. корхоналари бор. Р.деЖ. мамлакатнинг йирик маданий марказларидан. Бразилия фанлар академияси, Бразилия филология академияси, Тиббиёт миллий академияси, 6 унт, миллий кутубхона, расадхона, театрлар, музейлар: миллий, нафис санъат, тарих, Бразилия географияси ва бошқа, ботаника ва ҳайвонот боглари бор. Меъморий ёдгорликлардан собор, ратуша, черков, ибодатхона, саройлар сақланган. Соҳил бўйида замонавий услубда қурилган отел ва пансионат кўп. Шаҳарда дунёда энг катта Мараканя стадиони курилган.[6]
Манбалар[edit]
- ↑ Лароуссе Cонcисе Диcтионарй: Португуэсе-Энглиш, 2008
- ↑ Рио де Жанеиро Травел Гуиде
- ↑ Р.Л. Форсталл, Р.П. Греэне, анд Ж.Б. Пиcк, "Wҳич аре тҳе ларгест? Wҳй публишед популатионс фор мажор wорлд урбан ареас варй со греатлй", Cитй Футурес Cонференcе, (Университй оф Иллиноис ат Чиcаго, Жулй 2004) – Табле 5 (п.34)
- ↑ Cитй Популатион аггломератион лист. Cитй Популатион. Ретриэвед 30 Жулй 2009.
- ↑ Рио 2016
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ҳаволалар[edit]
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| ||||||||||||