Регби
Регби (Англиянинг Регби шаҳарчаси номидан) — спорт ўйини. 2 жамоа (ҳар бири 15 кишидан) уз. 27—29 см бўлган тухумсимон шаклдаги тўп билан Нсимон дарвозали махсус майдончада (катталиги 95—100х65—68 м) ўйнайди. Ўйин (40 мин.дан 2 тайм давом этади)дан мақсад — тўпни бир-бирига қўлда (орқага) ёки оёқда (хоҳлаган йўналишда) ошириб, уни рақиб майдонидаги дарвоза чизиғи орқасига тушириш ёки дарвозага киритишдан иборат. Рақибни ушлаб ёки елка билан туртиб йиқитиб, унга халақит бериш мумкин. Ўйин қоидаси бузилганда "олишув" — тўп талашиш белгиланади. Кўп очко тўплаган жамоа (тўпни ерга тегизиш — 4 очко, то'пни дарвозага киритиш — 3 ёки 2 очко) ютган ҳисобланади. Бу о'йин Қад. Хитой ва Қад. Римда тарқалган. Замонавий Р. о'йини 1823 йилда Англияда пайдо бо'лди. 1888 йилда Р. бўйича халқаро мусобақа ўтказилди. 1900, 1908, 1920, 1924 йилда Р. Олимпиада ўйинлари дастурига киритилди. Р. Халқаро ҳаваскорлар федерацияси ФЛРА (1934 й. тузилган)га 40 дан ортиқ мамлакат аъзо. 1960 йилдан ФЛРА Кубоги (норасмий жаҳон чемпионати) ўтказилади.
Р. спорти Ўзбекистонда 1969 й. "Локомотив" жамияти ҳузурида вужудга келди. 1970—71 йилларда Тошкент политехника институтида Р.чилар жамоаси ташкил қилинди. 1982—91 йилларда Р. бо'йича Жонибеков кубоги мусобақалари ўтказилди. Ўзбекистон терма жамоаси халқаро мусобақалар (1988, Буюк Британия, 1989, Корея Республикаси)да иштирок этди. Ўзбекистон Р. федерацияси (2001 й. қайта тузилган) Осиё федерацияси — АРФУ нинг аъзоси. Мамлакатимизда Р. бўйича 50 га яқин спорт устаси, 200 га яқин спорт усталигига номзод бор.[1]
Манбалар[edit]
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
![]() | Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
