Қовоқ (ўсимлик)
Қовоқ — қовоқдошлар оиласига мансуб бир ва кўп йиллик ўсимликлар туркумига кирувчи қишлоқ ҳо'жалик экини. 13 тури маълум. Ватани — Шим. ва Жан. Америка. Ўрта Осиё, жумладан, Ўзбекистонда қадимдан экиб келинган. Тупроққалъа археологик қазилмаларида топилган қовоқ қолдиқлари (милоддан аввалги 7—8-асрлар) буни тасдиқлайди. Қовоқ - қаттиқ танага эга, ичи бо'ш думалоқсимон ҳосил қилади, қадимдан уй ро'зг'ор буюми - турли нарсаларни сақловчи идҳиш сифатида фойданиб келинган, Қовоқнинг мевали тури ошқовоқ деб аталади, Ошқовоқнинг мускацимон қ. ва қаттиқ пўстли каби 3 тури кўп тарқалган. Илдизи ўқилдиз, уз. 2 м га боради. Пояси ётиб, чирмашиб ўсади. Қовоқ эса купинча узум каби ишком (со'риток)ларда етиштирилади.Барглари (турига қараб) йирик, тукли, барг қўлтиғида жингалаклари бор. Гули икки жинсли, йирик (майда), сариқ, четдан чангланади. Меваси турли шакл ва рангда, эти оч сариқдан тўқ сариққача. Ошқовоқ меваси таркибида 15—18% қуруқ модда, 4—11% қанд, аскорбин кислота, каротин, тиамин, рибофлавин, азотли бирикмалар, 0,7% бириктирувчи тўқима, 0,5% оқсил, 0,2% ёғ, 0,6% кул моддаси, уруғида 20—40% ёғ бор. Қ. қайнатиб, димлаб, қовуриб истеъмол қилинади, турли пишириқлар, сомсалар, нонлар, мураббо ва шарбат тайёрланади. Хашаки ошқовоқ молларга дағал озуқа билан бирга берилади. 100 кг мевасида 12 озуқа бирлиги ва 1 кг ҳазм бўладиган протеин бор. Юқори ҳароратга ва қурғоқчиликка чидами паст. Меваси ва уруғи атеросклероз, ошқозон-ичак, буйрак, подафа касалликларини даволашда, гижжаларни туширувчи (уруғи) восита сифатида ишлатилади. Уруғи апрел охири — май бошларида гектарига 4–6 кг миқдорида экилади. 10—15° да униб чиқади, 20—30° да нормал ривожланади. Экиш схемаси 2—2,5* И м. Ўсувдаврида палак учлари чилпилади, қатор ораларига ишлов берилади, суғорилади. Навларига қараб 110—140 кунда пишади. Ҳосилдорлиги 200—450 с/га. Сақлашга ва ташишга чидамлилиги ҳар хил. 1 т мевасидан 0,8—12 с уруғ олинади. Ўзбекистонда йирик мевали Ошқовоқ турининг Испан 73 (картошка ошқовоқ), мускацимон ошқовоқ. турининг Палов каду 265, Қашқар 1644 (ойимқовоқ), Нон каду навлари кўп экилади ва барча вилоятларда экиш учун (Нонкаду фақат Самарқанд вилоятида) р-нлаштирилган. Ҳалигача айрим ҳудудларда хонадон хўжаликларида қовоқнинг сувқовоқ, носқовоқ, томошақовоқ каби турлари ҳам етиштирилади.
Касалликлари: сўлиш, оқ палак ва бошқа
Зараркунандалари: полиз шираси, полиз қўнғизи, тунламлар.
Адабиёт[edit]
- Аширов И.М., Тикви Узбекистана, Т., 1979.
Абдулазиз Аббосов.
....
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
![]() | Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
