Пруссия қироллиги
| Пруссия қироллиги нем. Königreich Preußen | |||||||||
| |||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| |||||||||
| Мадҳия нем. Heil dir im Siegerkranz | |||||||||
Шимолий Герман иттифоқи таркибидаги майдони | |||||||||
| Пойтахти | Берлин | ||||||||
| Тил(лар)и | Олмон | ||||||||
| Пул бирлиги | Рейхсталер (1750-йилгача) Прусс талери (1750 - 1857) | ||||||||
| Майдони | 118 926 км² (1740-йил) 194 891 ккм² (1786-йил) 348 779,87 км² (1910-йил) | ||||||||
| Аҳолиси | 730 000 (1713) 2 240 000 (1740) 5 340 000 (1786) 10 349 031 (1816) 24 689 000 (1871) 34 472 509 (1910) | ||||||||
| Бошқарув шакли | Абсолют монархия (1848-йилгача) Конституцион монархия (1848-йилдан) | ||||||||
| Сулола | |||||||||
| Қироллар | |||||||||
| - 1701—1713 | Фридрих И | ||||||||
| - 1713-1740 | Фридрих Вилгелм И | ||||||||
| - 1740-1786 | Фридрих ИИ | ||||||||
| - 1786-1797 | Фридрих Вилгелм ИИ | ||||||||
| - 1797-1840 | Фридрих Вилгелм ИИИ | ||||||||
| - 1840-1861 | Фридрих Вилгелм ИВ | ||||||||
| - 1861-1888 | Вилгелм И | ||||||||
| - 1888-1888 | Фридрих ИИИ | ||||||||
| - 1888-1918 | Вилгелм ИИ | ||||||||
| Тарих | |||||||||
| - 1701 | Пруссия қироллигининг тузилиши | ||||||||
| - 1806 | Франсуз оккупацияси | ||||||||
| - 1815 | Қайта уйғониш | ||||||||
| - 1848 | Конституциянинг қабул қилиниши | ||||||||
| - 1871 | Герман империясининг тузилиши | ||||||||
| - 1918 | Революция | ||||||||
Пруссия қироллиги (нем. Königreich Preußen) — 1701-йилдан 1918-йилгача мавжуд бўлган немис қироллиги. 1871-йилдан империя ҳудудининг учдан икки қисмини бошқарган ҳолда Пруссия Герман империясининг етакчи давлати ҳисобланган. Бранденбургда жойлашган Берлин унинг асосий шаҳри бўлсада, қироллик ўз номини Пруссия тарихий вилоятидан олган.
Cонтенц
- 1 Тарихи
- 1.1 1701: Бранденбургнинг янги босқичга ўтиши
- 1.2 1702—1740: Қиролликнинг ўсиши
- 1.3 1740—1760: Силезия урушлари
- 1.4 1772-, 1793-, 1795-йиллар: Реч Посполитанинг бўлиб олинишлари
- 1.5 1806—1815: Наполеон урушлари
- 1.6 1815: Пруссия Наполеондан сўнг
- 1.7 1848—1871: Германияни бирлаштириш учун урушлар
- 1.8 1871—1918: Пруссиянинг ўсиши ва қулаши
- 2 Пруссия таркиби
Тарихи[edit]
1701: Бранденбургнинг янги босқичга ўтиши[edit]
Бранденбург-Пруссиянинг Буюк курфюрсти Фридрих Вилгелм И 1688-йилда вафот этади. Унинг мулклари Пруссия қироли Фридрих Ига (1701-1713) айланган ўғли Фридрих ИИИга ўтади.
Пруссия герсоглигини ҳисобга олмаганда Бранденбургнинг барча ерлари номига Габсбурглар ҳумронлиги остида бўлган Муқаддас Рим империясининг таркибига кирган. Империяда фақат битта немислар қироли мавжуд бўлиши сабабли Фридрихга император Леополд Ининг қарорига мувофиқ (испан ворислиги учун урушда Франсияга қарши иттифоқ эвазига) 1701-йил 18-январда империя таркибига кирмаган ерларда „Пруссия қироли“ сифатида тож кийдирилди. Империяда фақат битта „немислар қироли“ мавжуд бўла олиши сабабли 1772-йилгача пруссия монархлари „Пруссиядаги қирол“ унвонига эга бўлишган. Янги пайдо бўлган қироллик 1713-йилда Утрехт битимига кўра бошқа давлатлар томонидан тан олинди.
1702—1740: Қиролликнинг ўсиши[edit]
Қиролликнинг ҳудудлари 1200 км масофада бўлиниб ётарди. Унинг ҳудудлари Болтиқ денгизининг жануби-шарқидаги Пруссия князлиги, Бранденбург, Рейнланддаги Марк ва Равенсбург экскавларидан иборат эди. Янги Пруссия қироллиги жуда қамбағал эди — Ўттиз йиллик урушдан сўнг қайта тиклаш ишлари бораётган эди. 1708-йилда қироллик аҳолисининг учдан бири ўлат қурбони бўлди. 1710-йилда ўлат касаллиги пойтахт — Берлиндан 80 км узоқликдаги Пренслау шахрида тўхтади.
Швеция Россия, Саксония, Реч Посполита (Полша), Дания-Норвегия, Ганновер ва Пруссияга қарши Шимолий урушда (1700-1721) мағлуб бўлиб, Болтиқ денгизининг жанубий қирғоғидаги ерларини йўқотди. Стокголмда 1720-йилнинг январида имзоланган рус-швед битимига мувофиқ Пруссия Штеттин ва Швециянинг Помераниядаги бошқа ҳудудларига эга чиқди.
1740—1760: Силезия урушлари[edit]
1740-йилда Фридрих ИИ тахтни эгаллади. У 1537-йилги шартномани баҳона қилиб, Силезияга бостириб кириб, Австрия ворислиги учун урушни бошлади. Бу шартномага кўра Силезия ҳукмдорлари Пястлар сулоласида давомчи тугаса бу ҳудуд Бранденбургга ўтиши керак эди. Силезиянинг тезда эгалланишидан сўнг Пруссия Австрия эрсгерсоги Мария Терезия билан иттифоқ тузиш ҳаракатига тушиб, бунинг эвазига Силезияни талаб қилди. Таклиф рад этилди, лекин Австрия кўплаб янги рақибларга дуч келганлиги сабабли 1742-йилги Берлин битимига биноан Силезия Пруссияга ўтди.
Австрия кўпчиликни ҳайратда қолдириб, урушни янгилади. 1744-йилда Фридрих Богемияга бостириб кирди. У муваффақияцизликка учради, Буюк Британия ва Франсиянинг Австрияга босими сабабли 1748-йилда Иккинчи Ахен битими имзоланди. Бунга кўра Силезиянинг катта қисми Пруссияга берилишидан ташқари ҳеч қандай ҳудудий ўзгаришлар рўй бермади.
Урушда обрўсини йўқотган Австрия Франсия ва Россия билан иттифоқ тузиш ҳаракатига тушди. Пруссия эса Буюк Британия билан иттифоқ тузишда бир қанча муаммоларга дуч келди.
1756-1757-йилларда Фридрихнинг иккинчи марта Саксония ва Богемияда бостириб кириши Етти йиллик уруш бошланишига сабаб бўлди. Пруссия армияси бу урушда Европанинг кўплаб буюк давлатлари армияларига қарши урушиб катта обрў топди. Бу урушда Россия, Франсия, Австрия ва Швеция иттифоқига қарши Пруссия, Буюк Британия ва Ганновер иттифоқи қарши курашди. 1760-йилнинг октабрида руслар вақтинчалик Берлин ва Кенгсбергни эгаллашганда Фридрих ўз ҳудудларига бўлган жиддий босқин хавфини олдини олди. Вазият қироллик учун ёмонлашишда давом этди, лекин рус императори Елизавета Петровна вафотидан сўнг вазият тезда ўзгарди. Иттифоқга Пётр ИИИ бошчилигида Россия қўшилгач шарқий хатарнинг олди олинди. Худди ўша пайтда урушдан Швеция чиқди.
Пруссия Буркерсдорфдаги жангда Австрия армиясини мағлуб этгач, қитъада тинчлик ўрнатилди. Бу натижа Пруссияни немис давлатлари орасида етакчи қилиб, қиролликни Европанинг буюк давлатларидан бирига айлантирди. Қиролликнинг қарийб йўқ бўлиб кетиши хавфини кўрган Фридрих шундан сўнг биронта ҳам уруш бошламади.
Пруссия армияси
Пруссия армиясининг асосини мушкетёрлар, шунингдек гренадерлар, фузилерлар ва найзачилар ташкил этган, кавалерия кирасирлар, драгунлар ва гусарлардан ташкил топган.
1772-, 1793-, 1795-йиллар: Реч Посполитанинг бўлиб олинишлари[edit]
- Асосий мақола: Реч Посполитанинг бўлиб олинишлари.
Пруссиянинг жанубида ва шарқида ХВИИИ-аср давомида инқирозга юз тутган Реч Посполита (Полша) жойлашган эди. Россиянинг поляк сиёсатига таъсири кучаюви ва ҳудуди кенгайишидан хавотирланган Фридрих 1772-йилда Россия, Пруссия ва Австрия ўртасидаги Реч Посполитанинг биринчи бўлинишида қатнашди. Пруссия қироллиги Полшанинг катта қисмини шу жумладан Вармияни босиб олди. Келгуси йили босиб олинган ҳудудлардан Ғарбий Пруссия провинсияси тузилди. Босиб олинган янги ҳудудлар қиролликнинг шарқий ва ғарбий қисмларини бирлаштирди.
1786-йилда Фридрих вафотидан сўнг Фридрих Вилгелм ИИ Полша бўлинишини давом эттирди ва 1793-йилда Пруссия Полша ғарбининг катта қисмини босиб олди.
1795-йилда Реч Посполита йўқ бўлди ва Ғарбий Пруссиянинг жанубидаги катта ҳудудлар (шу жумладан, Варшава) Пруссия ҳудудига айланди. Бу янги ҳудудлардан Янги Силезия, Жанубий Пруссия ва Янги Ғарбий Пруссия провинсиялари тузилди.
1806—1815: Наполеон урушлари[edit]
- Асосий мақола: Наполеон урушлари.
Муқаддас Рим империяси 1806-йилда Наполеоннинг Австрия устидан ғалабалари туфайли тугатилд. Бранденбургнинг курфюрст (сайловчи княз) унвони бемаъно бўлиб қолди ва бекор қилинди. Бу вақтда Гогенцоллернларнинг кўплаб унвонлари бор эди: курфюрст, буюк княз, турли ҳудудлар герсоглиги ва бошқалар. 1806-йилдан сўнг у фақатгина Пруссия қироли унвонига эга бўлиб қолди.
Пруссиянинг 1806-йилда Ена ва Ауэрштадтдаги жангдаги мағлубияти сабабли қирол Фридрих Вилгелм ИИИ вақтинчалик Мемелни тарк этишга мажбур бўлди. 1807-йилги Тилзит сулҳига кўра Пруссия Полшанинг иккинчи ва учинчи бўлинишида олинган ҳудудлар ва Элба дарёсининг ғарбидаги барча ҳудудларни, яъни, ўз ҳудудининг ярмини йўқотди. Қиролликнинг қолган барча қисми франсуз аскарлари томонидан оккупация қилиниб, қирол Франсия билан иттифоқ тузишга ва Континентал блокадага қўшилишга мажбур бўлди.
Наполеон Россияда мағлубиятга учрагач Пруссия иттифоқдан чиқиб франсуз оккупациясига қарши „озодлик урушлари“ (нем. Befreiungskriege) давомидаги Олтинчи коалиция урушида қатнашди. Маршал Гебҳард Леберехт фон Блюхер бошчилигидаги прусс аскарлари 1815-йилда Ватерлоодаги асосий жангда қатнашиб ғалабга ўз ҳиссаларини қўшишди.
1815: Пруссия Наполеондан сўнг[edit]
Ғлаба қўшган ҳиссалари учун Пруссия Вена конгрессига чақирилди ва Саксониянинг 40 %, шунингдек, Рейнланднинг катта қисмига эга чиқди. Пруссияга Полшанинг учинчи бўлинишида ўтган катта ҳудудлар Россия империясидаги Полша қироллигига қўшиб берилди.
Пруссиядаги бу ўзгаришлар туфайли қироллик ўнта вилоятга бўлинди. Ғарбий Пруссия, Шарқий Пруссия ва Познан таркибида бўлмаган қиролликнинг катта қисми Муқаддас Рим империяси ўрнига келган олмон иттифоқи қисмига айланди.
1848-йилги революция туфайли Гогенцоллерн-Зигмаринген ва Гогенцоллерн-Ҳеҳинген 1850-йилда Пруссияга қўшиб олинди.
1848—1871: Германияни бирлаштириш учун урушлар[edit]
- Асосий мақола: Германияни бирлаштириш учун урушлар.
Вена конгрессидан эллик йил ўтгач Немис иттифоқида ягона немис давлати тузиш ва кичик немис қиролликлари тузумини сақлаб қолиш тарафдорлари ўртасида муаммо келиб чиқди. 1834-йилда Австрия империяси киритилмаган Германия божхона иттифоқининг тузилиши (нем. Zollverein), аъзо давлатларда Пруссия таъсирини кучайтирди. 1848-йилги инқилоб натижасида Франкфурт парламенти қирол Фридрих Вилгелм ИВга Германияни Пруссия атрофида бирлаштириш таклифини берди. Фридрих ВИлгелм инқилобчилар қироллик тожини таклиф қилишга ҳуқуқлари йўқ дея бу таклифдан воз кечди. Лекин бу инкорнинг бошқа сабаби бор эди: ўша вақтларда Австрия ва Пруссия ўртасидаги ички кураш давом этаётганди. Германиянинг тузилиши Пруссияни Австрия билан уруштириб қўярди.
1848-йилда Даниянинг Шлезвиг ва Голштейн герсогликларидаги кекин бошқаруви Дания ва немис иттифоқи ўртасидаги Биринчи Шлезвиг урушига (1848-1851) сабаб бўлди. Урушда Дания мағлуб этилди, лекин Пруссия ташқи босим остида иккала герсогликдан воз кечишга мажбур бўлди.
1862-йилда Отто фон Бисмарк қирол Вилгелм И томонидан Пруссия бош вазири этиб сайланди. Бисмарк герман давлатларини Пруссия қўл остида бирлаштиришга қатъий аҳд қилганди ва бу мақсадга етиштирган уч уруш давомида Пруссияни бошқарди.
Бу уч урушдан биринчиси 1864-йилда Австрия ёрдамида Пруссия томонидан бошланган Иккинчи Шлезвиг уруши эди. Дания мағлубиятга учраб Шлезвиг ва Голштейнни мос равишда, Пруссия ва Австрияга берди. Шлезвиг ва Голштейнни бўлишишдаги муаммолар Пруссия ва Австрия ўртасидаги етти ҳафталик урушга (1866-йил) олиб келди. Бу урушда Пруссия Италия қироллиги ва кўплик шимолий-герман давлатларини билан иттифоқда Австрия империясига қарши урушди. Австрия иттифоқи мағлуб этилиб, Ганновер қироллиги, Гессен буюк герсоглиги, Нассау герсоглиги ва Франкфурт эркин шаҳри каби немис давлатлари Пруссияга қўшиб олинди. Бу ғалабанинг энг муҳим натижаси Пруссиянинг Рейндаги ҳудудлари қиролликнинг асосий қисми билан бирлаштирилганлиги бўлди. Урушга сабаб бўлган Шлезвиг ва Голштейн Пруссия бошқаруви остига ўтди. Айни шу пайтда Пруссия ўзининг энг катта ҳолатига етиб, Германиянинг учдан икки қисмини эгаллади ва шу чегараларда 1918-йилгача қолди.
Уруш натижаларига кўра Олмон иттифоқи тугатилиб, унинг ўрнига Пруссия 1867-йилда Майн дарёсининг шимолидаги 21та давлатни бирлаштирган Шимолий Германия иттифоқини тузди.
Бу янги давлатда Пруссия етакчи бўлиб, унинг ҳудудларининг бешдан тўрт қисмига эга эди. Унинг етакчилиги Бисмарк томонидан тузилган конституцияда мустаҳкамланган эди. Ижро ҳокимияти президентликка юклатилиб, номига прусс қиролига тегишли эди. Канслер фақат қиролгагина ҳисобот берарди. Шунингдек, икки палатали парламент ҳам тузилди. Қуйи палата, ёки Рейхстаг умумхалқ эркаклар овозлари билан сайланарди. Юқори палата, ёки Бундесрат ҳукумат томонидан тайинланарди. Бундесрат Рейхстагдан кучлироқ ҳисонланарди. Пруссия иттифоқдаги 43 овоздан 17тасига эга бўлиб, иттифоқда етакчи куч эди. Жанубий олмон давлатлари (Австриядан ташқари) Пруссия билан ҳарбий иттифоқ тузишга мажбур бўлишди. Бисмарк бу йўлни Германияни бирлаштиришнинг осон йўли деб ҳисоблади. Қирол Вилгелм Австрияни эгаллашга аҳд қилган бўлиб, Бисмарк уни бу фикрдан қайтарди. Бисмарк Австрия келажакда немис ишларига аралашишини хоҳламаганди. Шунингдек, у Австрияни келажакда керакли иттифоқдош бўлади деб ҳисоблади.
Германиянинг бирлаштиришнинг оҳирги босқичи Бисмарк бошчилигида Пруссия император Наполеон ИИИ бошчилигидаги Франсияга қарши эълон қилинган Франсия-Пруссия уруши (1870-йил) бўлди. Австрия-Пруссия урушидан сўнг келиша олиш қобилиятлари кучайган олмон давлатлари биргаликда ўз аскарларини тезда тўплаб, Франсияни мағлуб этишди. Бу прусс ғалабаси туфайли Париж яқинидаги Версал қасрида Вилгелм 18-январ 1871-йилда (биринчи прусс қироли Фридрих Ига тож кийдирилганидан роппа-роса 170 йил ўтгач) франсуз пойтахти қамал қилинаётган бир пайтда Герман империяси императори деб эълон қилинди.
1871—1918: Пруссиянинг ўсиши ва қулаши[edit]
- Асосий мақола: Германия империяси.
Бисмарк тузган империя континентал Европанинг энг кучли давлатларидан бирига айланди. Шимолий Герман иттифоқидагига ўҳшаб Пруссия империя таркибида ҳам мутлақ ҳукмрон эди. Пруссия империя ҳудудининг бешдан учига ва аҳолисининг учдан иккисига эга эди. Императорлик тожи Гогенцоллернлар сулоласига тегишли бўлиб қолди.
Лекин бўлажак муаммоларнинг илдизи империя ва прусс тизимлари орасидаги катта фарқларда эди. Империяда 25 ёшдан катта эркаклар умумий тенг ҳуқуқли овоз бериш ҳуқуқига эга эдилар. Худди шу пайтда Пруссияда чекланган уч табақали овоз бериш тизими мавжуд эди ва аҳолининг 17,5 %и ҳаётнинг барча сфералари бошқарар эди. Пруссия бош вазири икки даврни (1873-йил январ — ноябр ва 1892-1894-йиллар) ҳисобга олмаганда бир вақтда империя канслери ҳам ҳисобланарди. Бу эса империя мавжуд бўлган даврнинг катта қисмида қирол/император ва бош вазир/канслерга икки мутлақ бир-биридан фарқ қиладиган қонунчилик ва сайлов тизимларида ишлашга тўғри келган.
Бисмарк қолган Европа янги рейхнинг кучидан хавфсираб, империяни ёқтирмаслигини тушуниб Берлин конгрессига ўхшаш битимлар билан тинчликни сақлашга интилган.
Вилгелм И 1888-йилда вафот этади ва унинг ўрнига Фридрих ИИИ тахт ўтиради. Янги император инглизларни ёқтирарди ва кенг қамровли либерал ислоҳотларни ўтказишни режалаштирганди. Лекин у тахтга ўтирганидан атиги 99 кун ўтиб, вафот этади. Унинг ўғли 29 ёшли Вилгелм ИИ тахтга ўтиради.
Тажрибасиз император либерал ислоҳотларни тўхтатиб, империяни Бисмаркка топшириб қўяди. Лекин шу пайтда у Бисмарк билан келиша олмайди. Янги кайзер ўзининг қариндошлари саналмиш британ ва рус қироллик оилалари билан муносабатларни ёмонлаштириб, бошида уларнинг рақибига ва сўнгра, душманига айланади. Вилгелм ИИ 1890-йилда Бисмарк ўз вазифасидан четлаштириб, ташқи сиёсатда Германияни яккалаштиришга олиб келган милитаризация ва авантюризм йўлидан боради.
Австро-Венгриянинг Сербия билан муаммоси пайтида кайзер дам олишга кетиб қолади ва империядаги давлатларнинг ўз аскарларини сафарбар этишлари Биринчи Жахон Урушига (1914-1918) олиб келади. Болшевиклар урушдан чиқиш учун 1918-йилги Брест битимига кўра Пруссияга чегарадош бўлган Россиянинг ғарбидаги катта ҳудудларни немисларга топширишга рози бўлишади. Бу ҳудудлар устидаги немис бошқаруви атиги бир неча ой давом этади ва урушдаги мағлубият, шунингдек, кайзерни тахтдан воз кечишга мажбур қилган инқилоб туфайли тугайди.
Урушдан кейинги Версал шартномаси Германияни уруш учун жавобгарликни ўз бўйнига олишга мажбур қилади. Шартнома немислар империяни эълон қилган Версал қасрида имзоланади.
Уруш тугамасидан Германияда Вилгелм ИИни 1918-йил 9-ноябрида қироллик ва империя тахтидан воз кечишга мажбурлаган Ноябр инқилоби бошланади. Пруссия қироллигининг номи Пруссия озод давлатига ўзгартирилади.
Пруссия таркиби[edit]
Пруссия қироллигининг асосий ҳудудлари Бранденбург-Пруссияни ташкил этувчи Фриул Бранденбурги ва Пруссия герсоглиги эди.
Померания Пруссияга 1648-йилда қўшиб олинди.
1720-йилда Швециядан тортиб олинган ҳудудлар билан бирга бу ер Померания провинсиясига айланади.
Пруссиянинг Силезия урушларидаги муваффақиятлари 1740-йилда Силезия провинсияси тузилишига олиб келади.
1772-йилда Полшадан тортиб олинган Қироллик Пруссияси ва Вармия Ғарбий Пруссия провинсиясига айланди, Пруссия герсоглиги эса Вармиянинг бир қисми билан Шарқий Пруссия провинсиясига айланди.
Нетзе дарёси бўйлаб олинган ҳудудлардан Нотез округи тузилади. 193-1795-йилларда Полшадан тортиб олинган ҳудудларда Янги Силезия, Жанубий Пруссия ва Янги Шарқий Пруссия провинсиялари тузилади. Бу уч провинсиянинг қарийб барчаси (Жанубий Пруссиянинг ғарбидан ташқари) 1815-йилда Вена конгрессига биноан Нетзе округи билан бирга Россияга берилади.
Вена конгрессидан кейин ғарбда Пруссия томонидан олинган йирик ҳудудларда ўнта провинсия тузилади. Бу провинсиялар:
- Бранденбург
- Шарқий Пруссия
- Жüлич-Cлевес-Берг
- Қуйи Рейн
- Померания
- Познан буюк князлиги
- Саксония
- Силезия
- Ғарбий Пруссия
- Вестфалия
1822-йилда Жüлич-Cлевес-Берг ва Қуйи Рейн Рейн провинсиясига бирлаштирилди. 1829-йилда Шарқий ва Ғарбий Пруссия Пруссия провинсиясига айлантирилди, лекин 1878-йилда яна бошқатдан бўлинди. Гогенцоллерн-Зигмаринген ва Гогенцоллерн-Ҳеҳинген князликлари 1850-йилда Гогенцоллерн провинсиясига айлантирилди.
1866-йилда Австро-прусс урушидаги ғалабалардан сўнг Пруссияга ўтган ҳудудлардан Ганновер, Гессен-Нассау ва Шлезвиг-Голштейн провинсиялари тузилди.
| Википедияда «Олмония» лойиҳаси бор |