Пўлат

From Vikipediya
Jump to navigation Jump to search
Пўлат
Пўлат
Темир-углерод қотишма фазалари

Феррит
Аустенит
Сементит
Графит

Темир-углерод қотишма структуралари

Ледебурит
Мартенсит
Перлит
Сорбит
Троостит
Бейнит

По`латлар

Конструкциявий по`лат (0,8 % гача C)
Асбобсозлик по`лати (~2 % гача C)
Зангламайдиган по`лат (хром билан лигерланган)
Иссиққа чидамли по`лат
Мустаҳкамлиги юқори по`лат

Чо`янлар

Оқ чо`ян (мо`рт, таркибида ледебурит бор ва графит мавжуд эмас)
Кулранг чо`ян (графит пластина шаклида)
Болг`аланувчан чо`ян (графит парчалари)
Мустаҳкамлиги юқори чо`ян
Ярим чо`ян (графит ва ледебуритдан иборат)

Пўлат (форс.-тож.) — темирнинг углерод (2% гача) ва бошқа элементлар билан қотишмаси. Одатдаги техник П.нинг таркиби — 0,05—1,5% углерод, 0,4% гача кремний, 0,1 — 1% марганец, 0,08% гача олтингугурт, 0,1% гача фосфор ва 96,92—99,27% темирдан иборат. Саноатда ишлаб чиқариладиган П.лар таркибида доимий қўшилмалар: кремний Си, марганец Мп, олтингугурт С ва фосфор Р бўлади. П.нинг чўяндан фарқи шуки, чўян таркибида углерод 2% дан ортиқ, доимий қўшилмалар ҳам кўпроқ бўлади. П. тобланганда унинг физик-механик хоссалари кескин ўзгаради, қаттиқлиги ва мустаҳкамлиги ортади, болғаланувчан бўлиб қолади (қаранг Пўлатни тоблаш). Кимёвий таркибидаги углерод ва легирловчи элементлар миқдо-рига қараб, П. углеродли ва легирланган хилларга бўлинади. Углеродли П.га (таркибида углероддан ташқари 0,7% гача марганец, 0,37% гача кремний, 0,04% гача олтингугурт ва 0,035% гача фосфор бўлади) қурилиш ва машинасозлик пўлати; асбобсозлик пўлати киради. [[Легирланган пўлат жумласига кам (легирловчи элементлар 2,5% гача), ўртача (легирловчи элементлар 2,5—10% гача), юқори легирланган (легирловчи элементлар 10% дан ортиқ) П.лар киради (қаранг [[Легирланган пўлат). Ишлатилишига қараб, қурилиш (прокат) ва машинасозлик (конструксион), асбобсозлик, алоҳида хоссали хилларга бўлинади. Алоҳида хоссали П. зангламайдиган ва кислота-бардош, иссиқбардош, ейилиш ва емирилишга чидамли, магнит хусусиятли ва бошқа сифатларга эга бўлади.

П. суюқ, пластик ва қагтиқ ҳолатда ишлаб чиқарилиши мумкин, лекин асосан, суюқ ҳолатда ишлаб чиқарилади. Суюқ П. конвертер, мартен печи, электр печи, тигел ва бошқа печларда оли-нади. Пластик П. пудлинглаб олинади (қаранг Пудлинглаш). Қаттиқ ҳолатдаги П. темир рудасини барабан шаклидаги печларда қайтариб ёки электролиз қилиб олинади.

Хом ашё сифатида домна чўяни ва темир-терсаклар ишлатилади. Улар печда қиздирилади. Кимёвий реаксия натижасида чўян ва темир-терсаклар таркибидаги С, Си, Мп, Р ва С оксидла-ниб темирнинг кайтарилиши натижа-сида П. ҳосил бўлади. Лозим бўлса (мас, легирланган пўлат олишда), П. тарки-бига зарур кимёвий элементлар қўшилади. Фосфор ва олтингугурт П.нинг хоссаларига салбий таъсир этгани са-бабли П. улардан тозаланади (рафина-сияланади). Бунда асос ҳарактерли флюсдан фойдаланилади.

П.ни қайтариш, яъни унинг таркибидаги кислород миқдорини камайтириш учун суюқ П.га қайтарувчилар (таркибида Мп, Си, Ал, Cа бўлган қотишмалар) қўшилади. Улар темир ок-сиди таркибидаги кислород билан бирикиб, уни тозалайди. Қайтариш диффузия ёрдамида ҳам бажарилиши мумкин. Бу усулда кукун ҳолида майдаланиб тош-қол (шлак) устига солинган қайтарувчилар тошқолда эриб, таркибидаги те-мирни қайтаради. Бу эса, тақсимланиш қонунига биноан, П. таркибидаги темирнинг ҳам қайтарилишига сабаб бўлади. П. ишлаб чиқариш тайёр ггўлатни ковшлар ёрдамида махсус металл қолипларга куйиш билан якунланади.

Дунё миқёсида П. ишлаб чиқариш барча металлар умумий миқдорининг 20—25 фоизини ташкил этади. П. қурилиш, машинасозлик, асбобсозлик ва бошқа соҳаларда қўлланиладиган асосий материал ҳисобланади.[1]

Стеэл wире ропе.ЖПГ
Пўлат ишлаб чиқариш

Пўлат (полс. стал, нем. Стаҳл) — темир ва углерод (ва бошқа унсурлар) деформацияланувчан (болғаланувчан) қотишмаси, таркибидаги углерод миқдори 2,14 % дан ошмайди ва 0,02 % дан кам эмас. Углерод темир қотишмаларида мустаҳкамлик ва қаттиқлик хусусиятларини ошириб, пластиклик ва ёпишқоқлик хусусиятларини пасайтиради. Пўлат — машинасозлик, транспорт, қурилиш ва бошқа кўп соҳаларда муҳим материал ҳисобланади. Асбоблозлик пўлатлари ўзининг осон кесилувчанлиги билан ажралиб туради.

Классификация[edit]

Пўлатлар конструкциявий ва асбобсозлик турларига бўлинади.

Пўлатнинг тавсифи[edit]

Зичлиги — (7,7-7,9)*10³ кг/м³;

Солиштирма оғирлиги — (7,7-7,9) г/cм³;

Эриш температураси — 1300—1400 C ;

Пўлатларнинг турлари[edit]

Пўлат маркаси Топлаш Қаттиқлиги
35 нормаллашиш 163—192 ҲБ
40 яхшиланиш 192—228 ҲБ
45 нормаллашиш 179—207 ҲБ
45 яхшиланиш 235—262 ҲБ
40Х яхшиланиш 235—262 ҲБ
40Х яхшиланиш+эл. токи билан закалка 45-50 ҲРC; 269—302 ҲБ
40ХН яхшиланиш 235—262 ҲБ
40ХН яхшиланиш+эл. токи билан закалка 48-53 ҲРC; 269—302 ҲБ
35ХМ яхшиланиш 235—262 ҲБ
35ХМ яхшиланиш+эл. токи билан закалка 48-53 ҲРC; 269—302 ҲБ
35Л нормаллашиш 163—207 ҲБ
40Л нормаллашиш 147 ҲБ
45Л яхшиланиш 207—235 ҲБ
40ГЛ яхшиланиш 235—262 ҲБ

Пўлат ишлаб чиқариш[edit]

Давлатлар 2007-йилда, минг тонна Жаҳон бўйича, %
Дунё бўйича 1344265 100 %
Осиё 754574 56,1 %
Африка 18764 1,4 %
Яқин шарқ 16452 1,2 %
Европа Иттифоқи (27) 210186 15,6 %
Европа Иттифоқи (15) 175609 13,1 %
Қолган Европа давлатлари 30452 2,3 %
Океания 8745 0,7 %
Шимолий Америка 132834 9,9 %
МДҲ (6) 124006 9,2 %
Жанубий Америка 48251 3,6 %

Шунингдек қаранг[edit]

Манбалар[edit]

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил