Пиреней ярим ороли
Пиреней ярим ороли, Иберия ярим ороли — Европанинг жан.ғарбидаги ярим орол. Майдони 582 минг км². Атлантика океани билан Ўрта денгиз оралиғида. Пиреней ярим оролио. Африкадан Гибралтар бўғози орқали, Европанинг қолган қисмидан эса Пиренеи тоғлари орқали ажралган. Пиреней ярим оролио.да Испания, Португалия, Андорра давлатлари ва Гибралтар жойлашган. Қирғоқ чизиғи аксари кисмида текис. Ер юзаси ясситоғлик ва тоғлардан иборат. Ўртача баландлиги 1000– 1500 м. Энг баланд жойи — Серра-Невада тизмасидаги Муласен тоғи (3478 м). Соҳили — паеттекислик. Тошкўмир, темир рудаси, волфрам, симоб, полиметалл рудалари, пирит конлари бор. Иқлими асосан, Ўрта денгизга хос субтропик, ғарбида сернам, океан иқлими. Янв.нинг ўртача температураси 8—12°, июлники 18—28 . Максимал температура 40°, минимали —25°. Йиллик ёғин шим.да 800–1000 мм, тоғларда 1500–2000 мм, ички ҳудудларда 300–500 мм. Йирик дарёлари: Тахо, Гвадиана, Дуэро, Эбро, Гвадалквивир. Табиий ўсимликлари ўрта денгиз буталари (маквис, гарига), дашт ўсимликларидан иборат. Ҳудудининг 40% бутазор. Ўрмонлар ҳам учрайди.[1]
Манбалар[edit]
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
![]() | Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
