Петер Медаwар
Jump to navigation
Jump to search
Петер Медаwар (28-феврал 1915, Рио-де-Жанейро – 2-октабр 1987, Лондон) — инглиз биологи, Лондон қироллик жамиятининг аъзоси (1949). Оксфорд университетининг Модлин коллежини тугатган (1938). Илмий изланишлари тўқималарни ўстириш муаммолари, шунингдек, организмнинг тўқималарни кўчириб ўтказиш (трансплантация)га берадиган жавоб реаксиясини тадқиқ этишга оид. У "орттирилган иммунологик толерантлик" ҳодисасини кашф этган. Медаwар "Индивидиумнинг ноёблиги" (1957), "Инсоннинг келажаги" (1960) ва бошқа фалсафий асарлар муаллифи. Нобел мукофоти лауреати (1960, М. Бёрнет билан ҳамкорликда).[1]
Манбалар[edit]
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |