Паул Гаугуин

From Vikipediya
Jump to navigation Jump to search

Паул Гаугуин (талаффузи: Пол Гоген) (1848.7.6, Париж — 1903.8.5, Маркиз ороллари) — франсуз рассоми; постимпрессионизмнинг йирик вакили. 1883-йилдан ижод билан шуғулланган. Гаугуин Юнонистон, қадимги Шарқ мамлакатлари санъати, ибтидоий маданияти билан қизиқди. Ўтмиш ҳаёт тарзига қизиқиш уни символизм билан яқинлаштирди, ўзига эргашган ёшлар билан ўзига хос янги рангтасвир тизими („синтетизм“)ни яратди.

Гаугуиннинг „Арлдаги қаҳвахона“ (1888), „Рашк қиласанми?“ (1892), „Таити пасторали“ (1893), „Қиролнинг хотини“ (1896), „Мева терими“ (1899) ва бошқа асарларида нотаниш оламнинг ажойиботлари, инсон ва табиат уйғунлиги ҳақидаги орзуларининг гўзал дунёсини яратишга интилади. Гаугуин ижодига хос бўлган жўшқин ранг, безак ва маҳобатлиликнинг уйғунлиги 20-аср бошида яшаган рассомларнинг ижодий изланишларига таъсир кўрсатди.