Париж

From Vikipediya
Jump to navigation Jump to search
Парис, Франсия
Флаг оф Парис, Франсия
Байроқ
Оффиcиал сеал оф Парис, Франсия
Герб
Франcе жмс.пнг
Мамлакат Франсия
Ҳукумат
 - мер Бертранд Деланоë /Бертран Делоаноэ/
Аҳоли (2009)
 - Жами 2,234,105
Биродар шаҳарлар Рим
вебсайт: www.парис.фр


ПарисФрансиянинг пойтахти. Мамлакатнинг энг муҳим иқтисодий, сиёсий ва маданий маркази. Дунёдаги энг катта ва гўзал шаҳарлардан. Ил-деФранс тарихий вилоятининг бош шаҳри. Сена дарёси соҳилида. Икдими юмшоқ, мўътадил, денгиз иқлими. Январнинг ўртача температураси 3,4°, июлники 18,8°. Йиллик ёғин 645 мм. Аҳолиси 2,2 млн. киши (2013). Атрофидаги шаҳарлар билан Катта П.ни ташкил этади (аҳолиси 8,7 млн. киши).

Милоддан аввалги 1-асрда ҳозирги П. ўрнида галлар қабиласи бўлган паризийларнинг Лютеция қишлоғи бор эди; римликлар даврида йирик савдо маркази, милодий 3—4асрларда Паризия деб аталган (Париж номи шундан олинган). 497 йилдан франк қироллари қароргоҳи. Каролинглар даврида — фафлик маркази. 885—886 йилларда П. норманнлар қамалига бардош берган. 987 йилдан П. франсуз қироллиги пой-тахти. 14—15-асрларда П. бир қанча халқ ҳаракатлари майдонига айланган. Юз йиллик уруш даврида (1337—1453) П. инглизлар томонидан босиб олиниб, 1436 йилгача улар қўлида бўлган. 16-асрдаги диний урушларда П.нинг сиёсий мавқеи кучайди. 17-асрнинг ўрталарида, айниқса, 18-асрда П. Европанинг мада-ний марказига айланган. Франсия— Пруссия уруши (1870—71) даврида П.ни немис қўшинлари босиб олди. Иккинчи жаҳон уруши даврида П. гитлерчиларга қаршилик кўрсатишнинг йирик марказларидан бирига айланди. Шаҳар 1944 йил 19—25 августда улардан озод қилинди.

П. мамлакатда ишлаб чиқариладиган саноат маҳсулотининг 1/4 қисмини беради. Саноатнинг етакчи тармоклари: машинасозлик (хусусан, автомо-билсозлик, электротехника ва электропика) ва металлсозлик. Самолёцозлик, станоксозлик, аниқ механика ва оптика буюмлари ишлаб чиқариш, ҳарбий саноат ҳам салмоқли ўрин эгаллаган. Киме саноатида резина, дори-дармон, фотоматериаллар ишлаб чиқарилади. П.да таерланган галантерея ва парфюмерия ҳамда заргарлик буюмлари, тайёр кий-имлар, сафар анжомлари, туристлар учун эсдалик буюмлари дунёга машҳур. Тикувчилик, қоғоз, полиграфия, мебел, озиқ-овқат, қурилиш материаллари саноати ривожланган. Туристлар кўп келади.

П. — транспорт йўлларининг йирик тугуни, даре порти. Шаҳардан И томонга радиал кетган темир йўллар 2 қатор халқа йўл билан бирлаштирилган. 3 та йирик аэропорт бор. П.да 1900 йилдан метрополитен ишламоқда.

Шаҳар радиал-ҳалқасимон қилиб планлаштирилган. Бир-бирига боғланиб кетган, шаклан ўзига хос ансамбллар системаси ша-ҳар қиёфасига ало-ҳида ҳусн бағишлайди. Шаҳарнинг қад. маркази Сите о. бўлган. Бу ерда готика услубида қурилган Биби Марям ибодатхонаси (Нотр-Дам, 1163—1257), Сент-Шапел бутхонаси (1243—48) каби ёдгорликлар сақланган. 16—17-асрларда П. сало-батли пойтахт қиёфасига кирган. Кўчалар, майдонлар план асосида қурилган. Лувр (1546—19-аср ўрталари), Люксембург саройи (1615—21), Сорбонна университети ва унингчеркови (1629—53), Ногиронлар уйи (1671—76), Ногиронлар собори (1680—1706), Вогезлар майдони (1606—12), Вал-деграс монасти-ри(1645—71) бунёд этилган. 18-аср ва 19-аср бошларида П. марказида улкан май-дон барпо этилди. У Лувр майдонини, Карусел (1806) майдонидаги аркни янги Риволи кўчаси, Тюилри боғи, Елисей майдони, де Голл майдонидаги Зафар дарвозаси (1806—37) билан бирлаштиради. Шу раённинг ғарбида турар жой кварталлари жойлашган. У Булон ўрмонига бориб тақалади. Дарёнинг чап соҳилида Пантеон (1758— 90), Бурбонлар саройи (18—19-асрлар), Гранд-Опера театри биноси (1860—75), Эйфел минораси (1889) қад кўтарган. 20-асрда П.да замонавий меъморлик услубида Марс майдони (1908—28), Шаё саройи (1936), 60-йилларда ва 70-йилларнинг бошларида ЙУНЕСКО биноси ва бошқа янги мажмуалар бунёд этилди. Сена дарёсига 60 дан зиёд кўприк қурилган.

П.да мамлакатнинг етакчи илмий тадқиқот институтлари ва олий ўқув юртлари жойлашган. Париж (Сорбонна) университети (13-аср), Франсия коллежи, консерватория, кончилик, санъат мактаблари, қишлоқ хўжалиги институти, Франсия институти (таркибида 5 академия мавжуд), музейлар (Лувр музейи ва бошқалар), 60 дан зиёд театр (жумладан, "ГрандОпера", "Комеди Франсез"), консерт заллари, йирик ку-тубхоналар, космосни тадқиқ қилиш маркази, телемарказ ва бошқа бор. Шаҳарда саноат ва савдо бирлашмалари, йирик маҳаллий ва хорижий банклар, давлат маъмурий-бошқарув идоралари, сиё-сий партияларнинг раҳбарлик органлари ва ҳ.к. жойлашган. Ҳар йили П.да савдо ярмаркалари ўтказилади. П.да 1900 ва 1924 йилларда 2- ва 8-олимпиада ўйинлари бўлиб ўтган. Шаҳар атро-фида ўрмонлар сақланган.[1]

Парис Нигҳт.жпг

Ҳаволалар[edit]

Манбалар[edit]

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил