Оёқ

From Vikipediya
Jump to navigation Jump to search

Оёқ — таянч ва ҳаракат аъзоси. Ҳайвонларда О.нинг вужудга келиши ва тузилиши турлича бўлса ҳам, бажарадиган вазифаси ўхшаш. Кўп қилли ҳалқалиларнинг жуда содда тузилган жуфт оёғи мускулли, калта, лекин серҳаракатдир. Хордали ҳайвонлар оёғи тоқ ва жуфт бўлади. Қурукликда яшайдиган барча умуртқали ҳайвонларда тоқ О. бўлмай-ди, бироқ улар сувда яшашга ўца, тоқ О. (сузгич қанотлар) қайта вужудга келиши мумкин (мас, ихтиозаврлар, китлар ва бошқаларда). Тоқ О. туфайли ҳайвон сувда мувозанатини саклайди, олдинга ҳаракат қилади ва, асосан, ўзини-ўзи бошқаради. Жуфт О. дастлаб балиқларда пайдо бўлган, у сувга шўнғиш ёки кўтарилишни бошқаради ва муво-занатни сақлайди.

Ҳар бир О. мускуллар ёрдамида ҳаракатланувчи ва бир-бири билан туташган тоғайли ёки суякли скелетдан иборат. Курукликда яшайдиган умуртқали ҳайвонларнинг оёклари 3 бўлимдан ташкил топган; О. камари билан туташувчи елка (олдинги О.да) ёки сон (орқа О.да), билак (олдинги О.да) ёки болдир (орқа О.да) ва панжа (олдинги О.да) ёки пай (орқа О.да).

Эволюсия жараёнида жуфт О. кўп ўзгаришларга учраган. Учар калтакесаклар, қушлар ва кўршапалакларда учишнинг тараққий этиши туфайли олдинги О. канотга, денгиз калтакесаклари, кицимонлар, куракоёкли сут эмизувчиларники куракка айланган ва ҳ.к. Баъзан ҳайвонларнинг олдинги оёклари ковлашга (кротда), айримларини-ки ушлашга (маймунларда) мослашган. Функсионал аҳамияти камайиши са-бабли айрим ҳолларда жуфт О. йўқ бўлиб кетган (мас, илонбаликдарнинг қорин сузгич қаноти, кицимонлар ва сиреналарнинг орка оёклари, оёқсиз амфибиялар ҳамда барча илонларнинг иккала жуфт оёклари ва ҳ.к.).

Одам да О. суяклари ва мускуллари гавдани кўтариб туришга ва турли ҳамда мураккаб ҳаракатларни бажаришга мослашган. Шунинг учун оёқ релефининг қўлга нисбатан ўзига хос бўлишида оёқ суяклари, мускуллари ақамиятга эга. О. думба, сон, болдир ва оёқ кафтидан иборат. Думба соҳасининг ҳажми катта, бўртган. Сон ҳажми ўрта-сидан торайиб борган. Тизза қисми ол-динга бўртган, орқа соҳасида тизза ости чуқурчаси жойлашган. Болдир сохасининг орқа қисми мускул ҳисобига бўр-тиб, пастга томон аста камайиб боради. Оёқ кафти кўндаланг жойлашган, пастки юзаси ей шаклида бўлгани учун ҳаракат осонлашади.

Оёқ релефи ёш, жинс ва одам крматига қараб турлича бўлади. Оёқ панжаси кафт олди, кафт ва бармоклардан ташкил топган. Жуда кўп пишиқ бойламлар ва кўплаб мускуллар пайлари билан яхлитлашган кафт олди суяклари юқорида бўртиб чиққан гумбаз ҳосил қилади. О. панжаси бойламлари ва мускулининг заифлашиши О. панжасининг яссиланишига сабаб бўлади.[1]

Манбалар[edit]

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил