От (ҳайвон)

From Vikipediya
Jump to navigation Jump to search

От, хонаки от (Эқуус cабаллус) — оцимонлар оиласига мансуб тоқ туёқли ўтхўр хайвонлар авлоди. Ўрта Осиёда ва Европанинг жан.-шарқий қисмида хонаки отлар милоддан аввалги 3-минг йилликдан маълум эди. О.лар ёввойи ҳолда Европада, Осиё ва Африкада уюр бўлиб яшаган. Улар 4 кенжа авлодга булинади: ҳакиқий О. (буларга Пржевалский оти, қирилиб кетган тарпанлар ва хонаки О.лар киради), эшаклар, ярим эшаклар (мае., кулон) ва зебралар. Хонаки О.лар эшаклар, зебралар ва кулонлар билан чатиштирилиб, дурагайлар — хачирлар, от-хачир, откулон, зебрасимонлар ва кулонсимонлар олинади. Лекин булар, одатда, наел бермайди.

О. кўп асрлар мобайнида асосий транспорт воситаси, қишлоқ хўжалигининг асосий иш ҳайвони эди. Шунингдек, армия учун ҳам жуда кўп от талаб қилинарди.

Ҳозирги замондаги О. зотлари бўйи 2,5 м гача, баландлиги 50 см дан 185 см гача, вазни 60 кг дан 1500 кг гача боради. Улар бошқа қишлоқ хўжалиги хайвонларидан тез югуришга яхши мослашгани, катта тортиш кучига эгалиги билан ажралиб туради. Айғирларининг тиши 40 та (12 та ку-рак тиши, 4 та қозиқ тиш, 12 та жағ-олди ва 12 та жағ тиши). Байталида қозиқ тишлар бўлмайди, тишлари сони 36 та. Кулунларнинг сут тишлари 6—9 ойда ўсиб чиқади, 5 ёшга тўлганда сут тишлари доимий тишлар билан алмашади. Устки ва пастки жағларда қозиқ ва жағ тишлар орасида тишеиз жой (бўшлиқ) бўлиб, отни сувлуқ билан бошқариш имкониятини беради. Ошқозони оддий тузилишга эга, ўт халтаси йўқ, териси нинг жунлари нисбатан калта (1— 4 см), тўғри, жингалаклиги кам учрай-ди, пешонасининг гажаги, ёли ва думи киллардан иборат. Баҳорда ва кузда туллайди. Туей ҳар хил. Оларда шартли реф-лекслар тез пайдо бўлади. Шунинг учун улар қўлга тез урганади, ишда, спортда, сиркда улардан фойдаланиш ўнғай. О.лар 25, баъзан 40 ва ундан ортиқ йил яшайди. Ишчи ва соғин О.лардан 15—18, наеддор О.лардан 18—20 йил ва ундан ортик. фойдаланилади. Ёш отлар 1,5 ёшида жинсий етилади, лекин 3 — 3,5 ёшгача наел олишга қўйилмайди. 5—6 ёшида усишдан тўхтайди. Биялар 4 ёшга тўлганда биринчи кулун беради. Бўғозлик даври 11 ой (340 кун)га яқин. Камдан-кам эгизак туғади. Соғин даври 6—8 ой, баъзан 10 ойга боради, суткасига 11 — 15 л сут беради. О.лар отхонада, отхона—яйловда (баҳордан куз-гача) ва яйловда (йил бўйи) боқилади. Сутидан қимиз тайёрланади. Ўрта Осиё халқлари қадимдан О.ларни гўшт оли-надиган ҳайвон сифатида ҳам боқади.

Наслчилик (янги зотлар етиштириш) от з-дларида, йилқичилик хўжаликларида, йирик фермаларда, наслчилик, сунъий уруғлантириш стяларида олиб борилади. Янги туғилган тойчоқ "кулун", 2 ёшлиси "той", 3 ёшдагиси "ғўнон" ва 4 ёшлиси "дўнон" деб аталади. Дунёдаги барча мамлакатларда 250 дан зиёд от зотлари мавжуд. Шундан 50 дан ортиқроғи яқин МДҲ мамлакатларида ва 8 таси Ўзбекистон худудида урчитилади. Ҳозирги замон отлари бир-биридан тана тузилиши ва яқкрл их-тисослашганлиги билан фарқ қилади. Шулар жумласига эгарлаб салт миниладиган отлар (қаранг Араби от, Ахалтака от зоти, Ёвмут оти, Англия асил от зоти ва бошқалар); салт миниладиган, аравага ёки чанага қўшиладиган йўртоқи от зотлари (қаранг Дон от зоти, Гуцул оти, Лақай от зоти, Қорабайир от зоти); оғир юкларни тортадиган юкчи отлар (қаранг Арденна от зоти, Брабант от зоти, Владимир от зоти ва бошқалар) киради.

Қишлоқ хўжалигида механизациялашнинг ривожланиши билан от боқиладиган кўпчилик мамлакатларда 20-аср ўрталаридан бошлаб, О.нинг от спорти, туризм, гўшт ва қимиз олиш учун мўлжалланган зотлари етиштирилмокда.

О.ларнинг сифати, иш қобилияти ва узоқ муддат фойдаланиш имконияти уларни боқиш ва асраш шароитига боглик. Отхонада О.лар сули, арпа, жавдар, маккажўхори дони, кунжара ва бошқа қўшилган терт, дон-дуккаклилар пичани, сершира озуқа (сабзи, лавлаги, картошка, силос), аралаш ем-хашак билан, езда ўтлоқда боқилади. О. озуқа-сига ҳар куни ош тузи қўшиб бериш керак. Кунига 3 маҳал суғорилади. О.ни иппология фани ўрганади (яна қ. Йилқичилик).

Адабиёт[edit]

  • Алмазов Б., Бормисиз, тулпорларим, Т., 1983.

Абдусаттор Амиров.[1]

Манбалар[edit]

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил