Оила (биология)

From Vikipediya
Jump to navigation Jump to search

Оила (Фамилиа) — биол. систематикасида таксономик категория. Тузилиши ва келиб чиқишига кўра, бир-бирига яқин бўлган уруғлар (ўсимликларда туркумлар)ни бирлаштиради. Мушуксимонлар О.си мушуклар, қоплонлар, ге-пардлар уруғини ҳосил қилади. Айрим О.лар жуда кўп, бошқалари озроқ тур-кумларни ўз ичига олади. Маc, қоқидошлар 1000 га яқин, анордошлар 1 та туркумдан ташкил топган. О.нинг лотинча номи типик уруғнинг лотинча номига идаэ (зоология ва ви-русологияда) ва асеае (ботаника, микология, бактериологияда) қўшимчасини қўшиш орқали ҳосил қилинади. Йирик О.лар баъзан кенжа О., трибалар ва кенжа трибаларга ажратилади. Кенжа О.нинг лотинча оти уруғ отига инаэ қўшилишидан ҳосил бўлади. Ўзаро яқин О.лар зоологияда туркумларга ёки ботаникада тартибларга бирлаштирилади.[1]

Манбалар[edit]

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил