Оғир сув
Оғир сув, Д2О — водороднинг изотопи дейтерий (О)нинг кислород билан бирикмаси. Табиий сув ва атмосфера ёғинларида мавжуд. Мол. м. 20. Музлаш температураси +0,82°, қайнаш температураси 101,42°, зичлиги 1,359 г/см3. Оғир сувни 1932 йилда Г. Юри ва Э. Осборн кашф этган. Таркибида Н2О молекулалари билан бирга оз миқдорда Д2О молекулалари ҳам бўлган оддий сув электролиз қилинганда, асосан, Н2О молекулалари парчаланади; Оғир сувнинг нисбий миқдори ортиб боради. Д2О молекулаларига бой қолдиқ сувни узок, вақт электролиз қилиш ва фраксион ҳайдаш йўли билан деярли тоза Оғир сув олиш мумкин. Америкалик олимлар Г.Люис, Р. Макроналд ва Ф. Спеддинглар 1933 йилда ана шу йўл билан деярли 100% Д2О молекулаларидан ташкил топган соф Оғир сув ажратиб олганлар. 165 т сувни электролиз қилиб, 1 кг га яқин Д2О олиш мумкин: 1 т сувни электролизлаш учун 5—6 минг кВт- соат электр энергияси сарфланади. Оғир сув кўпгина хос-салари жиҳатдан оддий сувдан фарқ қилади: зичлиги, мол. м., қайнаш ва қотиш температураси оддий сувникидан юқори. Оғир сув ядро реакторларида нейтронлар тезлигини сусайтиришда қўлланади.[1]
Манбалар[edit]
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
![]() | Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
